ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
97
Шеробод машина магистрал канали тизими бўйича
Й.Охунбобоев номли 7-совхоз ташкил этилиб, 2100
гектар янги ерлар ўзлаштирилди ва 400 гектар ерга
пахта экилди. Ўша йили давлатга 538 тонна пахта
топширилди, ҳар бир гектар ердан 13 центнердан
пахта йиғиб олинди
187
. 1972 йилга қадар Шеробод
магистрал канал ҳудуди бўйича 8 та пахтачилик
совхози ташкил этилди. 1968 йилда Сурхон-Ше
-
робод воҳасидаги совхозлар давлатга 28346 тон
-
на пахта топширдилар. Сурхон-Шеробод воҳаси
-
да 1958-1968 йилларда пахта майдонлари 82,451
гектардан 111,500 гектарга етди. Агар 1958 йилда
Сурхон-Шеробод воҳасида
236 минг тонна пахта
давлатга топширилган бўлса, 1968 йилга келиб бу
кўрсатгич 346,3 минг тоннага етди
188
.
«Жанубий Сурхон сув омбори» комплексида ба
-
жарилган ишлар натижасида вилоят жанубида
йилнинг исталган даврида суғориш учун етарли
миқдорда сув тўпланди. Сув кам бўлган шароитга
мослаб асрлар давомида яратилган агротехника
усулларини танқидий назардан қайта кўриб чиқил
-
ди. Чунки ўзлаштирилаётган водийнинг моддий-
техника ва табиий-иқлимий шароитларидан янада
тўлароқ фойдаланиш пайти келган эди.
Ирригация-мелиорация ишлари тугаллангач, ви
-
лоят жанубида суғориладиган ерларнинг миқдори
180 минг гектарга ёки вилоятнинг барча туман
-
ларидаги ерлардан анча кўп миқдорга етказилди.
1969 йилга келиб вилоятдаги жами суғориладиган
ерларнинг 90 фоизидан кўпроғи сув омборларида
тўпланадиган сувлар билан суғорила бошланди. Ер
-
187
Текущий архив водохозяйственного строительства новых
совхозов в Сурхандарьинской области. Данные на 1.01. 1969 г.
188
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 580-фонд, 1-рўйхат, 157-
иш, 59-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
98
лар табиий сув манбаларидан суғорилганда, уларга
сув билан бирга жуда кўп лойқалар ҳам оқиб кела
-
ди. Бу лойқалар ернинг табиий ҳосилдорлигини
сақлайдиган ва тиклайдиган факторлардан бири
ҳисобланади
189
.
Қўриқ ва ҳамма нарсага бой ҳосилдор ерлар за
-
монавий техника, қулай манзилгоҳларга эга бўл
-
са-да, ишчи кучига жуда муҳтож эди. Шунинг учун
қўриқ ерларга Жарқўрғон, Шўрчи, Денов туман
-
ларидан, Қашқадарё вилояти, шунингдек, қўшни
Тожикистон ва Туркманистон Республикалари ва
бошқа жойлардан қурувчилар, колхозчилар, ишчи
-
лар, механизаторлар, агрономлар ва пахтакорлар
жўнатилдилар. 1967 йилнинг баҳоригача Шеробод
даштига ўзининг оилалари, бригадалари билан ви
-
лоятнинг ҳамма туманларидан 3000 нафар деҳқон
оилалари кўчириб келтирилди. Масалан: «Совето
-
бод» совхозига Шўрчи тумани Й.Охунбобоев номли
колхознинг комплекс механизациялаш бригадаси
бошлиғи, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ш. Қуд-
ратов, «Ленинобод» колхозидан илғор механиза
-
торлар С. Бобоқулов, А. Қамчиев, «Жданов» номли
колхоздан Н.Умаралиев, М.Ҳайитов ва бошқалар
шулар жумласидандир.
190
Қизириқ даштида янги ташкил этилган Й.
Охун бобоев номли совхозни ишчи кучи билан таъ
-
минлаш мақсадида унга Сурхондарё вилоятининг
Жарқўрғон ва Шўрчи туманлари, Тожикистон ССР,
Қўрғонтепа вилояти Шаартуз туманидан аҳоли
кўчириб келинди. Хўжаназар Тўраев, Ренат Али
-
мов, механизаторлар Жума Жонпўлатов, Эшдавлат
189
Истомин М.С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳо
-
сил олиш агротехникаси. –Б. 4.
190
Газета «Правда Востока». 30 декабря, 1970 года.
Do'stlaringiz bilan baham: |