ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
103
700 километри бетонлаштирилган эди. Колхоз
ва совхозларда эса 7655 километр ички суғориш
шоҳобчалари мавжуд. Воҳа хўжаликларида парма
-
лаш орқали сув чиқариш ҳам бирмунча яхшиланди.
Сув танқис бўлган жойларда томчилаб суғоришга
алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят хўжаликла
-
рида бир гектар ерни суғориш учун 8400 куб сув
сарфланди. Бу эса, сувдан унумли фойдаланиш, ун
-
дан тежаб-тергаб ишлатиш зарурлигини кўрсатди.
Афсуски, Жарқўрғон, Олтинсой ва бир қатор туман
-
ларда сувдан оқилона фойдаланишга жиддий эъти
-
бор берилмади. Насос станцияларидан фойдаланиш
учун йилига 5.5-6 млн сўм миқдорида маблағ сарф
-
ланди. Лекин сувдан хўжасизларча фойдаланган,
тежамкорликка эътибор бермаган айрим хўжалик-
лардан 2335 сўм жарима ундириб олинди. Суғориш
тармоқларининг бетонлаштирилмаганлиги нати
-
жасида оқизилаётган сувнинг фақат 64 фоизидан
фойдаланилди. 1988 йилда вилоят бўйича 20 минг
гектар ерни шўр босган эди. Бундай ерлар айниқса
Гагарин ва Шеробод туманларида кўп эди
196
.
Умуман олганда, 1945-1990 йилларда Сурхон
воҳасида қурилган улкан ирригация иншоотлари ва
янги ерларнинг ўзлаштирилиши воҳа қишлоқ хўжа
-
лигида жуда катта ижобий натижаларга олиб кел
-
ди. Булар қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Суғориш иншоотларининг такомиллашуви,
янги ирригация иншоотларининг қурилиши минг-
лаб гектар ерларнинг ўзлаштирилиши ва сув билан
таъминланишига сабаб бўлди. Қишлоқ хўжалиги
-
да ишлатиладиган ер майдонлари ҳажми кескин
кўпайди. Воҳа қишлоқ хўжалиги кафолатланган сув
196
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 478-фонд, 1-рўйхат, 88-иш,
12-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
104
билан таъминланди. Янги ўзлаштирилган ерларда
йирик-йирик колхоз ва совхозлар ташкил этилди.
Бу ерлар келажакда Ўзбекистон озиқ-овқат хавф
-
сизлиги ҳамда асосий валюта манбаи бўлмиш пах
-
тани етиштириш имконини берди;
2. Янги колхоз ва совхозларнинг вужудга кели
-
ши қишлоқ хўжалигида қўшимча ишчи ўринлари
-
ни яратиб берди. Натижада Сурхондарё қишлоқ хў
-
жалигида то 1970 йиллар охирига қадар ишсизлик
даражаси рекорд даражада паст бўлишига эришил
-
ди. Қишлоқ меҳнаткашлари хўжалик далалари ва
шахсий томорқаларини сувлаб ўз даромадларини
кўпайтириш имконига эга бўлдилар;
3. Йирик пахтачилик хўжаликларининг ташкил
этилиши қишлоқ хўжалигида механизациялашти
-
риш жараёнини кучайтирди. Қишлоқ хўжалик ма
-
шиналари ва гидротехника билан ишлайдиган му
-
тахассислар сони кўпайди. Уларга бўлган талаб ва
эҳтиёжнинг ортиши ҳудудда шундай касбдаги му
-
тахассисларни тайёрлайдиган техникумларнинг
очи лишига сабаб бўлди. Одамларда техника билан
боғлиқ билим даражаси анча ўсди;
4. Қишлоқ хўжалигида даромаднинг кўпайиши
илғор рационализаторлик руҳини вужудга келтир
-
ди. Сурхондарё қишлоқ хўжалигида турли муаммо
-
ларни ечишга қаратилган илғор новаторлик услуб-
лари кенг қўлланила бошланди;
5. Янги пахтакор районларининг вужудга кели
-
ши воҳада у билан боғлиқ саноат тармоғининг ри
-
вожланишига олиб келди. Агар инқилобдан олдин
пахта тозалаш заводи фақат Термиз шаҳрида бўл
-
ган бўлса, 1930 йиллардан бошлаб пахта тозалаш
заводлари сони кўпайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |