Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
119
сил яхши бўлмади. Кўсаклар кичкина ва мўрт эди. 
Шундан сўнг бу ерлар ташлаб қўйилди ва баҳор фас
-
лида чорвани ўтлатиш мақсадида фойдаланилди
219

1953 йилдан бошлаб Бешқўтон дашти ўзлашти
-
рилиши муносабати билан бу ерларга аҳолини 
кўчириб келиш масаласи кўндаланг бўлиб қол
-
ди. 1949-1951 йилларда Кўҳитангтоғ қишлоқлари 
аҳолисининг зўравонлик билан кўчирилиши, бу 
ишларнинг оқибатларини ўйламай, шошма-шошар
-
лик билан ташкил этилиши Шеробод туман қишлоқ 
хўжалигига, айниқса, унинг чорвачилик, боғдорчи
-
лик ва лалми ғаллачилигига жуда катта талофат ет
-
казган эди. Ана шундай хатолик такрорланмаслиги 
учун бу сафар эҳтиёткорона иш қилиш зарур эди. 
Тоғ қишлоқлари аҳолисини мажбурламай, уларнинг 
бир қисмини мол-мулки ва чорваси билан ихтиёрий 
равишда кўчириш мақсадга мувофиқ бўлди. Бойсун 
райкоми Эргаш Жўраев бир нечта тоғ қишлоқла
-
ри аҳолисини қўриқ ерга кўчишга кўндирди. Бу 
борада ўзи ҳам намуна кўрсатиб тоғликлар билан 
бирга чўлга кўчиб келиб, уларга бош бўлди. Тоғли 
қишлоқлардан Бешқўтон массивини ўзлаштириш 
учун 800 киши кўчириб келтирилди, ушбу массивга 
Бойсун туманидан 16 та колхоз ва Шеробод тумани
-
дан 3 та колхоз кўчирилади.
220
1954 йилда Бойсун 
туманининг «Правда» колхозидан 110 хўжалик, ту
-
ман бўйича 270 хўжалик Бешқўтон массивига кўчи
-
рилди
221
.
Бешқўтондаги шўр ерларда пахта экиш осон кеч
-
мади. Бунинг учун аввал ер тракторлар билан ҳай
-
далар, кейин эса шўр ювилар эди. Тракторчилар сут
-
219 
Моложавенко В. Жаркое солнце Сурхана. –С. 62
220 
ЎзПА Сурхондарё вилояти ҳокимлиги филиали архиви, 1-фонд, 
13- рўйхат, 92- иш, 112 - варақ.
221
Газета «Ленинское знамя». 14 июля, 1954.


Якубова Диларам Таджиевна
120
калаб машина кабиналаридан кетмасдилар. Ернинг 
шўрланиш даражаси шу қадар кучли эдики, баъзан 
шўр ювилган майдонларда экин нобуд бўлиб, ўша 
жойда икки, ҳатто уч марталаб чигит экишга тўғри 
келар эди
222

Шу билан бирга, Таллимарон ва Бешқўтон мас
-
сивига кўчиб келган колхозлар моддий-техника 
базаларининг етишмовчилиги натижасида пахта 
ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари майдонини 
кенгайтириш имкониятига эга эмас эди. Бунинг 
оқибатида ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонла
-
шиб, юзлаб гектар майдонлар экин экишга яроқсиз 
бўлиб қолди. Колхозлар иқтисодий жиҳатдан заиф
-
лиги инобатга олиниб совхозларга айлантирилди. 
Шеробод даштида 1957 йилда Бешқўтондаги кичик 
колхозлар асосида «Янгиобод» совхози тузилди
223
.
Унинг биринчи директори Эргаш Жўраев, парторг – 
Ҳолиқ Ҳолиқов бўлди.
Янги тузилган колхозларга кўчириб келинган 
аҳолининг меҳнат шароити жуда оғир бўлган. Кекса
-
ларнинг гувоҳлигига кўра, ёш болалар ва катталар 
қишда кесак майдалаш, кетмон билан ер текислаш, 
ғўзапоядан тозалаш ишлари билан шуғулланган
-
лар. Ўқувчилар дарс тугаши билан мактабдан чиқиб 
тўғри далага кетишар эди. Терилган ажриқ ва бего
-
на ўтлар килога ўлчаниб, нормани бажарганларга 
меҳнат куни ёзилар эди. Болалар катталар қатори, 
ҳатто улардан ҳам кўп ишлашган. Лекин уларга «ёш 
экансан» деб, катталарга тўланадиган ҳақнинг уч
-
дан бирини беришган. 
222 
Моложавенко В. Жаркое солнце Сурхана. –С. 64-65.
223 
ЎзПА Сурхондарё вилояти ҳокимлиги филиали архиви. 58-
фонд, 203-рўйхати, 42-иш, 16-варақ.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish