ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
123
да далада бўлиши шарт ва мажбурий эди. Баъзи аёл
-
лар саҳарлаб нон пишириб, соат 5 да далага чиқа
-
ётган вақтларида уларни «райком боболар» кутиб
олиб, қаттиқ ҳақорат қилишар эди
224
.
Сурхон-Шеробод воҳаси ана шундай оғир шароит-
ларда ўзлаштирилди. Шу сабаб, янги ўзлаштирила
-
ётган ҳудудларга аҳолини кўчириш осон бўлмади.
Одатда, пахта мавсуми вақтида тарғибот-ташвиқот
машинаси зўр куч билан ишлар эди. Бу ҳолат айниқ
-
са, 1957 йилда яққол намоён бўлди. Одамларни пах
-
та теришга қизиқтириш учун «кўп минг килограм
-
мчилик ҳаракати» ташкил қилинган, мукофотлар
берилган, илғор теримчиларни мақтаб газета ва
журналларда расмларини қўйиб чиқаришган. Ок
-
тябрь инқилобининг 40 йиллигига «туҳфа» бўлсин
деб, ҳаммани теримга жалб этишган. Пахта мавсу
-
мида колхоз раҳбариятига 3 тоннадан, комсомол ва
ёшлар кўп мингчилар ҳаракатига қўшилиб, 5 тон
-
надан 20 тоннагача пахта териб беришлари мажбу
-
рият қилиб белгиланган
225
. 1957 йилнинг сентябрь
ойи бошларида кўчма Қизил байроқ таъсис этилиб,
уни ҳар 10 кунда бериб бориш йўлга қўйилди. Кўч
-
ма Қизил байроқ олган илғор теримчилар ва пахта
терувчи механизаторларга 3000 сўм миқдорида му
-
кофот пуллари берилган. Режани 1 ноябрга қадар
бажарган колхоз ва совхозларга биттадан юк маши
-
наси, 7 ноябрга қадар режани бажарган районлар
битта енгил автомашина, пахта териш ва тайёр
-
лашни намунали тарзда ташкил этган ходимлар
-
га мукофотлаш учун 50 минг сўм пул ажратилди. 7
ноябрга қадар 5-10 тонна оқ пахта ҳамда 4-5 тонна
224
Дала ёзувлари. Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, Янгиобод
МФЙ. 2019 йил, декабрь.
225
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 507-фонд, 1-рўйхат, 23-иш,
17-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
124
ингичка толали пахта терганларга Ўзбекистон ССР
Олий Совети Президиумининг Фахрий Ёрлиқлари
ва пул мукофотлари бериш белгиланди.
226
Вилоят
бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш
учун 4 минг кишилик бригада тузилди
227
. Бу ишлар
ўз натижасини берди ҳам.
1956 йилда «Правда» колхозининг теримчиси
Жума Ҳолиқов 22100 кг пахта терган эди. 1957 йил
-
нинг 2 сентярида у 320 кг, 3 сентябрь куни 340 кг
пахта терган. Октябрь инқилобининг 40 йиллиги
-
га бағишлаб 25 тонна пахта териб беришни ваъда
қилган. Бундан ташқари, 1956 йилда Денов тума
-
нидаги «Ленинизм» колхози теримчиси Жума Имо
-
мов 21 тонна, Шўрчи туманидаги «Жданов» колхо
-
зидан Улуғ Бойматова 17 тонна, Денов туманидаги
«Хрушчёв» номли колхоз звено бошлиғи Мингой
Қаюмова 17797 кг пахта териб беришган эди
228
.
Тўғри ташкил этилган ишлар туфайли Сурхон
-
дарё вилояти 1957 йилнинг 31 октябрида 250 минг
тонна, ёки 1956 йилга нисбатан 30 минг тонна
кўпроқ пахтани 1 ой олдин топшириб, йиллик ре
-
жани бажарди. Пахтанинг 99,5 % биринчи сортга
топширилди
229
. Ингичка толали пахтанинг ҳосил
-
дорлиги 22 ц/га, оқ пахтадан ҳосилдорлиги 32 ц/га,
ҳамма навларни қўшганда 29 ц/га ни ташкил қилди.
1956 йилдагига солиштирганда бир центнер пахта
етиштириш учун 2,1 меҳнат куни кам сарфланди ва
7,1 меҳнат кунини ташкил қилди, бир центнер пах
-
226
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 507-фонд, 1-рўйхат, 23-иш,
29-варақ.
227
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 507-фонд, 1-рўйхат, 25-иш,
36-варақ.
228
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 11-иш,
24-варақ.
229
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 15-иш,
23-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |