Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
139
2.2. Турғунлик йилларида Сурхон воҳаси 
пахтачилигининг ҳолати ва унинг ижтимоий- 
иқтисодий ҳаётга салбий таъсири
ХХ аср 70 йилларида совет давлати Сурхондарёда 
пахтачиликни ривожлантиришни давом эттирди. 
1971-1975 йиллардаги тўққизинчи беш йилликда 
вилоятда пахта етиштиришни янада кўпайтириш 
вазифаси қўйилган эди. Аммо бунинг учун янги ўз
-
лаштирилган ерларда пахтачилик ишларини йўлга 
қўйиш керак эди. Шу мақсадда асосий эътибор Қи
-
зириқ даштига қаратилди. Бу ерда ташкил этилган 
совхозларга машҳур механизаторлар ва тажрибали 
раҳбарлар жалб қилиндилар. 1970 йилнинг март 
ойида Деновдан Қизириқ даштига янги ташкил 
этилган Охунбобоев совхозига кўчиб келган таниқ
-
ли механизатор Жиянқул Рустамов 60 гектар май
-
донга пахта экди. 1971 йилда ҳар гектаридан 38,5 
центнердан пахта ҳосили олинади. Бригадир Ж.Рус-
тамовнинг ўзи пахта терим машинасида 500 тонна
-
дан ортиқ пахтани териб беради. 1973 йилда Ж.Рус-
тамов бошлиқ чўлқуварлар Қосим Раҳимов номли 
совхозда 80 гектар ерни ўзлаштириб, гектаридан 42 
центнердан ҳосил етиштирдилар. Рустамовнинг ўзи 
машинасида 559 тонна пахтани терди.Ж.Рустамов 
чўлни ўзлаштиришда давом этиб, ўз жамоаси билан 
1974 йилда янги ташкил этилган Будённий номли 
совхоздан 86 гектар ерни ўзлаштирдилар. Улар сув 
ниҳоятда кам ва об-ҳаво ноқулай келган йили барча 
қийинчиликларни бартараф этиб гектар бошига 50 
центнердан ҳосил етиштирдилар. Бригаданинг ҳар 
бир аъзосига ўрта ҳисобда 40 тоннадан пахта тўғри 
келди. Моҳир механизатор шу йили салкам 800 


Якубова Диларам Таджиевна
140
тонна пахтани машина ёрдамида териб, хирмонга 
тўкди. Ж.Рустамов чўлни ўзлаштиришда кўрсатган 
хизмати учун Социалистик Меҳнат Қаҳрамони ун
-
вонига сазовор бўлди
271
.
Ерларнинг жадаллик билан ўзлаштирилиши на
-
тижасида Қизириқ чўлида маъмурий туман ташкил 
этиш учун етарли шарт-шароитлар вужудга келди. 
Ўзбекистон ССР Министрлар Совети қарорига би
-
ноан 1975 йил 6 мартдаги қарорига мувофиқ ўз
-
лаштирилган чўл ҳудудларда Ленин йўли тумани 
(ҳозирги Қизириқ) ташкил этилди. Янги туманнинг 
ташкил этилишида Нормўмин Туропов, Абдусаттор 
Ҳайитов, А.Антонец, Э.Турсунов, Ойтошхон Ғиёсова, 
Халил Исаев ва бошқалар фидойилик намунала
-
рини кўрсатдилар. Чўлларни ўзлаштиришда Хур
-
рам Тошмиров, Тўхта Ҳайдаров, Музаффар Умаров, 
Маматали Умиров, Нормўмин Камолов, Нормурод 
Норқобилов сингари пахтакор, чорвадор ва бошқа 
касб эгаларининг хизмати катта бўлди
272

Тўққизинчи беш йилликда пахтачилик жадал 
ривожлантирилди. Пахта экиладиган майдонлар 
кўпайиб 1975 йилда 138,1 минг гектарга етган эди. 
1970 йил бу рақам 119,3 минг гектардан иборат эди. 
Вилоят 1971-1975 йилларда давлатга 2112 минг 
тонна пахта хом-ашёси етказиб берди. Шундан 665,3 
минг тоннаси ингичка толали пахта эди. Ҳосилдор
-
лик гектарига ўртача 31,8 центнер бўлди. Пахта то
-
ласининг чиқиши 670,2 минг тоннани ташкил қил
-
ди. 1975 йилнинг ўзида Сурхондарё вилоятида 465 
минг тонна ёки айрим пахта етиштирадиган респуб-
ликалардан кўпроқ (Туркманистонда 1079 минг, 
271 
Авлиёқулов Қ., ва бошқалар. Сурхон юлдузлари. –Б. 60-61.
272 
Норқобилов А., Алимов Ч. Юртпарварлар юрти. Қизириқ ту
-
мани ҳаётидан лавҳалар. –Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашри
-
ёт-матбаа ижодий уйи. 2010. –Б. 12. 



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish