ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
155
ди
303
. Вилоятнинг йирик чорвачилик маркази бўл
-
ган Бойсун тумани фақат 1990 йилдагина давлатга
гўшт топшириш режасини бажара олган. Унгача 15
йил давомида режани бажариш имкони бўлмаган.
Сут эса 84 фоиз адо қилинган. Лекин 1989 йилга
нисбатан 115 тонна кўп бўлди. 1990 йилда туман
бўйича атиги 2 минг тонна ғалла етиштирилган
304
.
Вилоят бўйича 1986-1989 йилларда кўпгина хўжа
-
ликларда гўшт ва сут топшириш режалари барбод
бўлди
305
.
Юқоридаги сабабларга кўра, Сурхондарё вилояти
ўз аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлай олмай,
четдан олиб келишга мажбур бўлган. Фақат 1987-
1989 йилларда олма – Польшадан, сариёғ – Фран
-
циядан, қуюлтирилган сут ва шакар – Украина ва
Россиядан, гўшт – Мўғулистондан, ун ва картошка
– Россиядан, консерва маҳсулотлари Венгриядан
келтирилди. Сифатли шоколад маҳсулотлари, ман
-
дарин, апельсин, банан сингари тропик ва субтро
-
пик мевалар камдан-кам ҳоллардагина келиб қолар,
у ҳам таниш-билиш орқали сотилар эди. Одамлар
-
нинг нон ва сут учун турнақатор навбатларда тури
-
ши 1970-1980 йилларнинг умумий манзараси эди.
Сурхон-Шеробод воҳаси иқтисодиёти орқага ке
-
тиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларида «оғриқли
нуқталар» пайдо бўлди. Вилоятда товар танқислиги
кучайди.
Совет давлати Ўзбекистонда пахта хом ашёси
ҳаж мини ва ҳосилдорликни оширишга эътибор
қаратиб, уни паст қийматда олиб кетишга ҳаракат
қилди. Бунинг учун 1989 йилга қадар пахта мавсу
-
303
Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет. –С. 309; Народное
хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. –С. 156.
304
«Қишлоқ ҳақиқати» газетаси. 1991 йил 7 февраль.
305
«Сурхон тонги» газетаси. 1991 йил 22 ноябрь
Якубова Диларам Таджиевна
156
ми вақтида терилган 1 кг пахтага 5 тийиндан ҳақ
тўланди. Бу ўша вақтда 1 стакан лимонаднинг нар
-
хига тенг эди. Пахта заводларида тозаланган 1 тон
-
на пахта толаси учун совет давлати то 1990 йилга
қадар республикага 810 сўмдан тўлаб турди. Иқти
-
содчиларнинг таҳлилига кўра, 1985 йилда 1 тонна
пахта толасининг бозордаги нархи 2700 сўм эди. Шу
даврда 1 тонна пахта етиштириш учун юртимизда
730,7 сўм, 1 тонна ғалла учун 145,3 сўм, картошка
-
га 244,4 сўм, очиқ усулдаги сабзавотларга 131,9 сўм,
йирик шохли қорамол гўшти учун 2375 сўм, қўй
гўштига 1490 сўм, сутга 343,1 сўм, тухумга 116,8 сўм,
жунга 6644,6 сўм сарфланган
306
. Пахтага жуда паст
нарх белгилаб, совет давлати тўрт йил ичида (1984-
1988) Ўзбекистонга 14,6 млрд сўм (1985 йилда 1
доллар 1 сўмга тенг эди) бермади
307
. Қизиғи шунда
-
ки, инқилобга қадар рус тижоратчилари бир тонна
пахта толаси учун советлардан 5 баравар ортиқроқ,
яъни 556 рубль олтин червонда ҳақ тўлашган.
Мустабид совет режимининг талончилик сиёса
-
ти Ўзбекистонда турмуш кечириш даражасини Ит
-
тифоқ бўйича энг паст ўринларга тушишига олиб
келди. 1980 йилларда аҳолининг ўртача даромади
жон бошига тақсимлаганда СССР бўйича 2118 сўм,
Ўзбекистонда 1093 сўмни ташкил қилди. Бундан
пастроғи Тожикистонда эди. Ўзбекистон колхоз
-
чиси ишлаган бир иш куни учун 1980 йилларнинг
ўрталарида 5 сўм 88 тийин, Тожикистонда 6 сўм
04 тийин, Қирғизистонда 6 сўм 90 тийин, Туркма
-
нистонда 7 сўм 03 тийин, РСФСРда 8 сўм 03 тийин,
Литвада 9 сўм 90 тийин, Эстонияда 14 сўм 04 тий
-
ин ҳақ оларди
308
. Бу далиллар совет мустамлака
-
306
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. –С. 168-169.
307
Газета «Правда Востока». 3 марта 1990года.
308
Социологические исследования. М.”Наука”.1989. – №1. – С. 14.
Do'stlaringiz bilan baham: |