ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
151
кишидан чақалоқлар, пенсионерлар, ҳарбийлар,
мактаб, олий ва ўрта махсус билим юртлари ўқитув
-
чилари, боғча муассасаларидаги тарбиячилар, тиб
-
биёт ходимлари, қурувчилар, ирригаторлар, пар
-
тия ва совет идоралари ходимлари, суд-ҳуқуқ, ички
ишлар тизими ходимлари, шофёрлар, давлат таш
-
килотлари ишчилари, коммунал хизмат ходимла
-
ри, маданият ташкилотлари ходимлари ва шу каби
муассаса хизматчилари олиб ташланган тақдирда
ҳам Сурхондарё қишлоқларида энг камида 100-120
минг ишсиз бўлганлиги маълум бўлади.
1980 йилларда бутун Ўзбекистонда бўлгани син
-
гари Сурхондарё вилоятида ҳам ишсизлик юзага
келди. Совет даврида ишсизлик ҳақида очиқча га
-
пирилмас, бу ҳолат 1930 йиллардаёқ йўқ бўлган деб
ҳисобланилар эди. Қолаверса, пахта кампанияси
даврида бутун қишлоқ аҳолиси далага чиққанли
-
ги ҳисобига жамоатчиликда «ишсизлик йўқ» деган
фикрни уйғотар эди. Аслини олганда, ўзбек қиш-
лоқларидаги ишсизлик муаммоси совет ҳукумати
олиб борган нотўғри демографик сиёсати натижа
-
си бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги оғир
демографик вазият, ишчи кучига бўлган эҳтиёж,
пахта плантацияларининг кенгайиши совет давла
-
тини аҳоли ўртасида туғилишни рағбатлантириш
-
га мажбур қилди. Кўп болали аёлларга «Қаҳрамон
она» унвони берилиб, уларга бир қатор имтиёзлар
белгиланди. 1950-70 йилларда мамлакатда тиб
-
бий хизматнинг яхшиланиши, аҳоли ўртасида ўлим
даражасининг пасайиб, умр кўришнинг узайиши,
қишлоқ хўжалигидаги механизациялаш даражаси
-
нинг ошиши, аҳоли нисбатида шаҳарликлар улуши
-
нинг ортиши билан СССРнинг ғарбий ва шимолий
қисмларида туғилиш олдингидек рағбатлантирил
-
Якубова Диларам Таджиевна
152
май қолди. Лекин Ўрта Осиёда вазият бутунлай
бош қача эди. Улкан плантациялардаги пахтани тер
-
моқ учун кўпроқ одам зарур эди. Шу боис туғилиш
доимий рағбатлантириб турилди. Туғилишни режа
-
лаштирмаслик оқибатида республикада ишсизлик
муаммоси вужудга келди.
Совет пахта яккаҳокимлиги сиёсатини амалга
ошириш жараёнида маҳаллий миллат урф-одат
-
лари, қадриятлари ва маросмиларга қарши қиш-
лоқларда жиддий коммунистик мафкура сиёсати
-
ни амалга ошириб, республика бўйича 1985 йилда
1975 йилга нисбатан 14 фоиз, 1981-1985 йилларда
1971-1975 йилларга нисбатан таққослаганда 11,5
фоиз қишлоқ макталари кам қурилган, бу ҳолат
Сурхондарёда
21,5 фоиз кам қурилган
297
. Шунинг-
дек, мактабгача тарбия муассасаларида қишлоқ
аҳолисининг 50 фоиз фарзандлари жалб этилма
-
ган, 1986 йилда мактагача тарбия муассаларида бу
-
тун қишлоқ аҳолиси фарзандларини атига 34 фои
-
зи жалб этлган бўлиб, ҳар бир юз болага 7,2 та ўрин
тўғри келган.
298
Вилоятда қишлоқ хўжалигининг бошқа тар
-
моқлари ва саноатни ривожлантириш орқали иш
-
сизликни бартараф этиш мумкин эди. Аммо пахта
монополияси йўл бермади. Саноат ниҳоятда суст
ривожланди.
Гарчи Сурхондарё пахта ва бошқа хом
ашёнинг кони бўлса-да, ундан тайёр маҳсулот ишлаб
чиқариш учун бирон иш қилинмади. Статистик
297
Маврулов А.Культура Узбекистан на современном этапе. Общее
состояние.Проблемы.Тенденция.разветия (середина 70-х-1990 г.г.):
Аатореф.дис.,… докт.истор.нук.-Тшакент,1993.-С.24.
298
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1988…-С.11. Абдуллаев
А.Н. Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги ва унинг оқибатлари (1917-
1991 й.й).Тарих фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тақ
-
дим этилган диссертация.Т.: 2020.б.312.
Do'stlaringiz bilan baham: |