ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
143
атни ташкил қилди
280
. Колхозларнинг (балиқчилик
хўжаликларидан ташқари) даромади кўпайиб 1965
йилда 110,7 млн сўм, 1970 йилда 160 млн сўм, 1975
йилда 169,7 млн сўм, 1976 йилда 180,9 млн сўмни
ташкил этди
281
. 1976-1980 йиллардаги ўнинчи беш
йилликда Сурхондарё вилоятида пахта етиштириш
янада кўпайди. Шу йилларда давлатга 2484 минг
тонна пахта сотилди. Ҳосилдорлик ўртача 33,8 ц/
га бўлди. Биргина 1980 йилда Ўзбекистонда рекорд
даражада – 6245 минг тонна пахта, ёки 1979 йилга
нисбатан 483 минг тонна кўпроқ пахта етиштирил
-
ди. Мазкур йилда Сурхондарёда 153,1 минг гектар
ерга пахта экилиб, 544 минг тонна пахта ёки 1979
йилга нисбатан 39 минг тонна ортиқроқ пахта ҳоси
-
ли олинди. Ҳосилдорлик республика бўйича 33,3 ц/
га, вилоятда 35,5 ц/га бўлди. Ҳосилдорлик даражаси
бўйича Сурхондарё вилояти Хоразм (42,1 ц/га), Бу
-
хоро (37,5 ц/га), Тошкент (35,7 ц/га) ва Самарқанд
(35,6 ц/га) вилоятларидан сўнг бешинчи ўринга
кўтарилди. Пахта хом ашёсидан тола чиқиши бўй
-
ича Ўзбекистон жаҳонда АҚШдан (2422 минг тон
-
на) сўнг иккинчи ўринга чиқиб 1815 минг тоннани
ташкил қилди. Толанинг ҳосилдорлиги 9,7 ц/га бўл
-
ди. Бу борада Гватемаладан (12,5 ц/га) сўнг иккин
-
чи ўринда турди
282
. 1980 йилда Сурхондарё вилояти
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарган ялпи маҳсулот
591,2 млн сўмни ташкил қилди, шунинг 455,7 млн
сўми деҳқончиликка тўғри келди. Қишлоқ хўжали
-
гидаги меҳнат унумдорлиги 1975 йилга нисбатан
107 % ни ташкил этган
283
.
280
Народное хозяйство Узбекской ССР за 60 лет. –С. 141, 144, 152-153.
281
Народное хозяйство Узбекской ССР за 60 лет. –С. 141, 144, 152-153.
282
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1980 г. Статистический
ежегодник. –Ташкент: Узбекистан, 1981. –С. 100, 105, 106.
283
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1980 г. –С. 87, 167.
Якубова Диларам Таджиевна
144
1980 йил 1 ноябр ҳолати бўйича Сурхондарё ви
-
лоят колхоз ва совхозларидаги суғориладиган ер
майдони 281,7 минг гектар, яйловлар 939,6 минг
гектар, боғлар ва узумзорлар 19,4 минг гектар бўл
-
ган. 13 минг гектари аҳолининг томорқалари таш
-
кил этган (колхозларда 6,1 минг га, совхозларда 6,9
минг га). Жами суғориладиган ерларнинг 54,5%
ёки 153,1 минг гектар ерга пахта, 53,9 минг гек
-
тарга ғалла, картошка 1,0 гектар, сабзавотлар учун
6,6 минг гектар, полизга 2,3 минг гектар, ем-хашак
учун 67,4 минг гектар ажратилган эди.
284
Суғори
-
ладиган экин майдонлари шўрланишига йўл қў-
йилмай, тўлиқ фойдаланилган. 1981 йилда Марказ
томонидан белгиланган режа бўйича Сурхондарё
вилояти 600000 тонна пахта топшириши зарур эди.
Таққослаш учун қўшни Қашқадарёда 560 минг тон
-
на мажбурият юкланган эди. Пахта мавсуми об-ҳа
-
во ноқулай бўлган анча оғир шароитларда кечди.
6 ноябрдаёқ вилоятда 5153 тонна пахта терилди.
Пахта мавсуми даврида терилган жами пахта 456
минг тонна, шундан 200,6 минг тоннасини ингич
-
ка толали пахта ташкил этди. Ўша кунги теримга
173869 киши қатнашди. Бу графикдагидан 9 минг
кишига кўпдир. Ўртача терим киши бошига 28 ки
-
лограммни ташкил этди. Қўл теримида Ленин йўли
тумани пешқадамлик қилди. Уларнинг ҳар бири 36
килограммдан, гагаринликлар 35 килограммдан,
сариосиёликлар 33 килограммадан пахта тердилар.
Ҳашарга жалб этилган талабаларнинг кунлик иш
унуми 48 килограмм, ҳунар-техника билим юртла
-
ри ўқувчиларининг ўртача терган пахтаси 31 кило
-
граммга етди
285
.
284
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1980 г. –С. 97, 100-101.
285
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 580-фонд, 1-рўйхат, 126-
иш, 56-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |