ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
141
Тожикистонда 836 минг, Озарбайжонда 451 минг,
Қирғизистонда 202 минг, Қозоғистонда 283 минг
тонна) пахта олиниб, ҳосилдорлик 33,6 центнерга
етди
273
. Жумладан, Гагарин тумани 54,6 минг, Ленин
йўли тумани 43,5 минг, Шеробод тумани 24,3 минг
тонна пахта толасини топширди. 1 центнер пахта
етиштириш учун 1975 йилда колхозларда 30 одам/
соат, совхозларда 28,4 одам/соат сарфланди
274
.Шу
тариқа, Республикада пахтачилик асосий тармоқ бў
-
либ қолди. 1860-1916 йилларда Ўзбекистон ҳудуди
-
да 6 млн тонна пахта хом ашёси тайёрланган бўлиб,
бу ўртача йиллик 100 минг тоннани ташкил қилар
эди. 1924-1973 йилларда эса бу кўрсаткич 100 млн
тоннани ташкил этди, ёки йилига ўртача 2 миллион
тоннадан пахта берган
275
. Сурхондарё вилоятидаги
пахта тозалаш заводларида 1972 йилда 138 минг
тонна тола ишлаб чиқарилди
276
.
КПСС МК «1976-1980 йилларда СССР халқ хўжа
-
лигини ривожлантиришнинг асосий йўналишла
-
ри» лойиҳаси юзасидан 1976 йил 3 мартида қабул
қилинган КПСС XXV съезди қарорларига мувофиқ
Ўзбекистонда 1980 йилга бориб 5,8 млн тонна пах
-
та етиштириш белгилаб қўйилган эди
277
. Бу осон
вазифа эмас эди. Негаки, пухта ўйланмай берил
-
ган режани бажариш янги ерларни ўзлаштириш,
ирригация- мелиорация ишларини сифатли ўтка
-
зиш, ер ҳолатини яхшилаш, минерал ва маҳаллий
ўғитлардан самарали фойдаланишни талаб қилар эди.
273
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1975 г. –С. 96, 152, 159, 160,
161, 173, 222.
274
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 125-
иш, 87-варақ.
275
Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет. –С.22.
276
Народное хозяйство Узбекской ССР за 50 лет. -С.301.
277
КПСС XXV съездининг материаллари. –Тошкент : Ўзбекистон,
1976. –Б. 308.
Якубова Диларам Таджиевна
142
Марказ томонидан қўйилган вазифаларни бажа
-
риш учун 1971-1975 йилларда давлат ва колхозлар
ҳисобидан 42 минг гектар, 1976-1980 йилларда 41,9
минг гектар, 1981-1985 йилларда 27,4 минг гектар
янги ерлар ўзлаштирилиб ишга туширилди
278
. Гар
-
чи Сурхон-Шеробод воҳасида суғориладиган ерлар
ҳосилдорлигини ошириш, суғориш шохобчалари
-
ни қайта таъмирлаш ҳамда уларнинг сув таъми
-
нотини яхшилаш мақсадида бир қатор тадбирлар
ўтказилган бўлса-да, ички хўжалик сув иншоотла
-
ри, коллектор-дренажларнинг режасиз, пухта ўй
-
ланмай қурилиши туфайли сувнинг исроф бўлиши,
ернинг захланиши ва шўрланишига йўл қўйилди.
Жумладан, Шеробод туманида янги қурилган ёпиқ
дренажларнинг кўпчилиги ишдан чиқиб, суғориш
шохобчаларининг қуввати пасайди. Бу эса, ҳосил
-
дорликка салбий таъсир кўрсатди. Масалан, 1976
йилда Шеробод туманида 12 минг 700 гектар ерга
чигит экилиб, 27 минг 505 тонна пахта топширил
-
ган, ҳосилдорлик гектарига ўртача 21 центнерни
ташкил қилган эди. Ҳолбуки ўша йили вилоят бўй
-
ича 141,4 минг гектар ерга чигит экилиб, давлатга
483 минг тонна пахта (жумладан, 175 минг тонна
ингичка толали) пахта топширилган, ҳосилдорлик
гектарига 34,2 центнерга етган эди
279
.
1976 йилда вилоят пахтакор хўжаликларининг
3,3 фоизи гектарига 25-30 центнердан, 96,7 фоизи
30, 1 центнердан пахта ҳосили олишга эришди. Воҳа
колхозларида 1 центнер пахтага сарфланган меҳнат
харажатлари 30 одам-соатни, совхозларда эса 24 со
-
278
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. Статистический
ежегодник. Ташкент: Узбекистан, 1986. –С. 162.
279
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 580-фонд, 1-рўйхат, 124-
иш, 164-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |