Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
157
чилик тизимининг асл қиёфасини яққол кўрсатиб 
берар эди. Фан ва техника ютуқларидан қишлоқ 
хўжалик ишларида етарлича фойдаланилмаслиги 
ҳамда заҳарли химикатлар (бутефос, меркаптоз ва 
ҳоказо)дан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш, улар
-
ни сақлаш ва ишлатишдаги қўпол хатоликларга йўл 
қўйилиши оғир оқибатларга олиб келди. Вилоятда 
экологик вазият ёмонлашиб, аҳоли саломатлиги
-
га жиддий путур етказди. Янги ерларни ўзлашти
-
риш даврида йўл қўйилган хатоликлар натижасида 
экин майдонларининг агротехник ҳолати бузилиб, 
тупроқ, сув ва ҳавонинг заҳарланишига ҳамда, ғал
-
ла ва сабзавот экинларига, ҳатто чорва молларига 
ҳам ўзининг таъсирини кўрсатди. Бу эса, оғир оқи
-
батларга олиб келиб, аҳоли ўртасида турли касал
-
ликлар ва болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг 
кўпайишига сабаб бўлди. Бироқ, пахта етиширишни 
кўпайтириш марказнинг асосий сиёсатидан бири 
бўлиб қолаверди.
Совет давлатидаги режали иқтисодиёт ҳеч қан
-
дай иқтисодий қонуниятлар ва объектив сабаблар
-
ни тан олмас эди. Режа қандай бўлмасин бажари
-
лиши шарт ва зарур эди. Марказ бир томондан 
Ўзбекистонга бажариб бўлмайдиган режани тақ
-
дим этар, иккинчи томондан ўзбек пахтакорлари
-
нинг оғир меҳнатига жуда паст нарх белгилар, бу 
иши билан Ўзбекистонда қўшиб ёзишни келтириб 
чиқарди. Режани бажармаслик партиядан ўчири
-
либ, мансабидан ажралиш ёки жиноий жавобгар
-
ликка тортилишгача борар эди. Режани бажариш 
учун колхоз ва совхозларнинг раҳбарияти юқорига 
нотўғри ахборот бериш ва қўшиб ёзишга (приписка) 
мажбур бўлган эди. Хуллас, Москвадагилар ўзлари
-
ни гўёки етарлича ҳақ тўлаётгандек қилиб кўрсати
-


Якубова Диларам Таджиевна
158
шар, Ўзбекистондагилар ҳам бунга жавобан ҳамма 
режалар бажарилаётгандек қилиб кўрсатишар эди. 
Қўшиб ёзиш фош бўлмаслиги учун партия раҳба
-
риятига совға қилишлар одат тусига кирди. Колхоз 
ва совхоз раислари райкомларга, улар обкомларга, 
ундан республика партия раҳбариятига «ҳурмат» 
кўрсатишар, айсбергнинг чўққиси Кремлдаги олий
рутбали партия раҳнамоларига бориб тақалар эди. 
Хуллас, Ўзбекистон раҳбарияти нима қилиб бўлса 
ҳам Марказнинг пахта сиёсатини юмшатишга, уриб 
қолинган пахта даромадининг бир қисмини халқи
-
мизга олиб беришга ҳаракат қилди. Аммо миллий 
раҳбарларимизнинг бу ишини Марказ «кечирма
-
ди». 1982 йил ноябр ойида Бош котиб Л.И.Брежнев 
вафотидан сўнг унинг ўрнига чиққан Ю.В.Андропов 
«пахта иши»ни очди. СССР Бош прокурори П.Рекун
-
ков Кремлдан олинган буйруққа кўра, бу ишга ҳар 
қандай ноқонуний усуллардан тап тортмайдиган, 
кескин ҳаракатлар қилишга мойил икки ходими –
Т.Х.Гдлян ва Н.Ивановлар бошчилигидаги комиссия 
гуруҳини шакллантириб, уларга ўғирланган пул
-
ларни топиш вазифасини юклади. 1983 йилнинг 
кузида Ш.Рашидовнинг ўлимидан сўнг бу гуруҳ Ўз
-
бекистонда том маънодаги қатағонни авж олдира
-
ди. 1985 йилда ҳокимият тепасига М.Горбачёвнинг 
чиқиши билан жиноий иш сиёсийлаштирилиб «ўз
-
беклар иши»га айлантирилади. Мамлакат миқёсида 
ўзбек халқига нисбатан мисли кўрилмаган даража
-
да туҳмат уюштирилди, гўёки ўзбеклар иттифоқ қо
-
зонига ҳеч нарса бермай боқимандалик билан кун 
кечиради, ҳамма ўғирликларга фақат ўзбекларги
-
на айбдор деган бўҳтонларни тарқатишиб, уларни 
ҳақорат қилиш, жирканиш, устидан кулишдек сал
-
бий ҳолатлар сунъий равишда авж олдирилди. Оқи
-



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish