ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
147
1980 йили 215,2 минг, 1985 йили 412,2 минг тонна
ингичка толали пахта етиштирилди. 1990 йили Ўз
-
бекистон бўйича жами 381 минг тонна ингичка то
-
лали пахта етиштирилган бўлса, унинг 293,3 минг
тоннаси Сурхон воҳасига тўғри келди
290
.
Қишлоқ хўжалигининг ялпи ишлаб чиқариш
ҳаж ми 1985 йилда 1975 йилга нисбатан 140 %, 1980
йилга нисбатан 114 % ўсди. Пулга ҳисобланганда
1966-1970 йилларда ўртача 325,3 млн. сўмдан 1985
йилда 683,4 млн сўмга етди
291
. Қишлоқ хўжалиги
-
да жалб қилинган тракторларнинг умумий сони
1965 йилда 5,1 минг, 1985 йилда 16,3 мингта, пахта
терим машиналарининг умумий сони 1965 йилда
1121 дона, 1985 йилда 3520 донага етди
292
. Вило
-
ят далаларида пахта терим машиналарининг иши
яхши йўлга қўйилганлиги туфайли бир мавсумдаги
териш суръати колхозларда 1970 йилда 56 тоннани,
1976 йилда 97 тоннани, совхозларда 1970 йилда 82
тонна, 1976 йилда 93 тоннага етди. Кунлик терим
колхозларда 1970 йилда 1,4 тонна, 1976 йилда 3,7
тонна; совхозларда шунга мутаносиб равишда 1,7
ва 1,8 тоннани ташкил қилди
293
. Фоизлар ҳисобида
машина терими қуйидагича кўрсаткични берди: ма
-
шина терими вилоят бўйича 1970 йилда 38 %, 1975
йилда 47 %, 1980 йилда 62% бўлди. Бу борада кол
-
хозлар 1970 йилда 34%, 1975 йилда 41 %, 1980 йил
-
да 64 % ни, совхозларда эса худди шу йилларда 51,
57, 60 % ни ташкил этди
294
.
290
Жўрақулов Б., ва бошқалар. Ингичка толали пахтадан юқори ҳо
-
сил олиш агротехникаси.–Б. 3.
291
Народное хозяйство Узбекской ССР за 60 лет.–С. 86-87; Народ
-
ное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. –С. 92, 94.
292
Народное хозяйство Узбекской ССР за 60 лет. –С. 91, 145; Народ
-
ное хозяйство Узбекской ССР в 1985 г. –С. 85-86.
293
Народное хозяйство Узбекской ССР за 60 лет. –С. 93.
294
Народное хозяйство Узбекской ССР в 1980 году. –С. 33.
Якубова Диларам Таджиевна
148
Колхоз ва совхозларнинг иш унумини ошириш
мақсадида 1970 йиллари охиридан бошлаб пахта
-
чиликда тўлиғича хўжалик ҳисобига ўтиш бош-
ланди. Гагарин туманидаги А.Набиев совхозининг
Олим Холмуродов бошлиқ пахтачилик бригадаси
аъзолари хўжаликда биринчи бўлиб 1979 йилдаёқ
жамоа пудрати асосида ишлашга ўтишган эди. Кол
-
лектив пудратга асосан, жамоа пахтакорлари йил
бошида хўжалик билан шартнома тузадилар. Авва
-
ло коллективнинг ишлаб чиқариш – молия плани
белгиланди. Бундан ташқари, шу мақсадда сарф
-
ланадиган иш ҳақи (унинг 20 фоизи резерв маблағ
сифатида йил охиригача сақлаб қолинади) ўғит,
ёқилғи, чигит миқдори келишиб олинади.
Бригадада коллектив совети тузилади. Бутун
ишни совет аъзолари ўз қўлига олишади. Улар мах
-
сус журнал ташкил этиб, унда кишиларнинг ишга
келиб-кетишлари, иш унумини доимий равишда
қайд этиб борадилар. Бу эса, коллектив аъзоларига
ажратилган лимитга кўра, ойлик иш ҳақи тақсимо
-
тида, албатта ҳисобга олинади. Шуниси муҳимки,
нарядсиз тизим деб аталувчи бу метод коллектив
аъзоларининг моддий манфаатдорлигини улар
меҳ натининг пировард натижасига боғлиқ қилиб
қўяди. Агар план бажарилса, биринчи навбатда иш
ҳақи фондининг тутиб қолинган 20 фоизи коллек
-
тив аъзоларига берилади. Бундан ташқари, режа
-
дан ортиқча даромаднинг 70 фоизи, шунингдек, те
-
жамкорлик эвазига олинган фойданинг ҳам шунча
миқдори мукофот сифатида тарқатилади.
Бора-бора коллектив пудратнинг афзалликлари
маълум бўлиб қолгач, 1982 йилда совхоздаги 42 та
бригада ва звенонинг ҳаммаси ана шу методга ўтди.
Шунингдек, оила пудрати ҳам жорий этилди. Таж-
Do'stlaringiz bilan baham: |