ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
129
1963 йил баҳорида «Комсомолобод» совхозига
Денов туманидан 30 нафар, Қашқадарё вилояти
-
даги Косон туманидан 90 киши кўчириб келтирил
-
ди. Совхоз ҳудудида 2 та янги бўлим ташкил этил
-
ди. Ушбу бўлим бошлиғи этиб Меҳнат Қаҳрамони
Риза Аҳмедов тайинланди. Янги бўлимнинг экин
майдони 1250 гектарни ташкил этди
243
. 1963 йил
декабрида «Комсомолобод» совхозига қишлоқ хў
-
жалигининг 21 нафар мутахассиси, тажрибали 120
нафар тракторчи, 35 нафар ҳайдовчи ва таъмирлов
-
чи ишчилар, шунингдек, 60 нафар мироб юборилди.
3-сонли совхозга 1964 йил 15 февралгача қишлоқ
хўжалиги мутахассисларидан 18 киши, тракторчи
-
лардан 130 киши, ҳайдовчи ва таъмирловчи ишчи
-
лардан 50 киши, 180 нафар мироблар юборилди.
244
Бундан ташқари, ишчи кучини тўплаш ташкилоти
ва кўчириш бўлими Бойсун ва Шерободнинг тоғли
қишлоқларидан «Комсомолобод» совхозига 600 хў
-
жалик ва 3-сонли совхозга 500 хўжаликни кўчирди.
1964 йилда Советобод қўриқ совхози ташкил эти
-
либ, бу совхозга Шеробод туманидаги Қизилолма,
Пошхурт, Зарабоғ, Қорабоғ қишлоқлари ва бошқа
жойлардан одамлар кўчириб келтирилди.
245
1965 йилда Шеробод воҳасининг Музработ мас
-
сивида «Абдулла Набиев» номли совхоз ташкил
этилиб,
246
унга Сариосиё туманидаги «Ўзбекистон»
колхозидан, шунингдек, Термиз туманидаги Тал
-
лимарон совхозидан аҳоли кўчирилиб келтирилди
243
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 32-иш,
64-варақ.
244
ЎзПА Сурхондарё вилояти ҳокимлиги филиали архиви. 1-фонд,
23-рўйхат, 21-иш, 71- варақ.
245
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 65-иш,
52-варақ.
246
ЎзПА Сурхондарё вилояти ҳокимлиги филиали архиви 1-фонд,
25-рўйхат, 22-иш, 73 варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
130
ва шу совхозга жойлаштирилди
247
. Ишчи кучининг
етишмовчилиги ҳисобга олиниб, «Абдулла Наби
-
ев» совхозига қўшимча равишда Туркманистон
ССР ва Сурхондарё вилоятининг Шеробод ҳамда
Жарқўрғон туманларидан одамлар кўчириб келти
-
рилди. Кўчиб келганлар орасида илғор пахтакор
-
лар: Тўхтамурод Қурбонов, Абдузоир Яхшиқулов,
Бўйли Қурбонов, илғор теримчилардан Шарифа
Асадова, Санам Худойназарова, Ўғилой Қурбонова,
Ҳурматой Ҳайитова ва бошқалар бор эди
248
. 1965
йили Сурхон-Шеробод воҳасидаги совхозлар сони
12 тага етди. Қўшимча тарзда Шеробод чўллари
-
да 125 минг гектар янги ер ўзлаштирилиб, пахта
етиштириладиган майдонлар миқдори 80 минг гек
-
тарга кенгайди
249
.
Янги ўзлаштирилган ҳудудларда республикада
донғи кетган пахтакорлар етишиб чиқди. Чунон
-
чи, Шоймардон Қудратов 1964 йилда Шўрчидан
11 кишилик бригадаси билан Қизириқ даштидаги
Охунбобоев номли совхознинг Айригаза мавзеси
-
дан 600 гектардан ортиқроқ бўш ётган ерларни ўз
-
лаштиришга киришди. Файзова каналида насос ўр
-
натилиб, Айригаза даштига сув чиқарилди. Бригада
аъзолари ўша йили 100 гектар ерни ўзлаштириб,
биринчи йилнинг ўзидаёқ 30 центнердан ҳосил ол
-
дилар. Шу хизматлари учун Ленин ордени билан
мукофотланди ва «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
механизатор» унвонига сазовор бўлди. 1971 йилда
Ш.Қудратов бригадаси гектаридан қарийб 42 цент
-
нердан ҳосил кўтарди. Бу Шеробод чўлидаги энг
247
«Партия турмуши» журнали. –№5, 1967.
248
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 77-иш,
35-варақ.
249
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 446-фонд, 1-рўйхат, 78-иш,
28-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |