ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
107
Далани олдиндан яхшилаб текислаш, сувни қабул
қиладиган коллектор зовурларнинг ишчи ҳолат
-
да бўлиши сифатли шўр ювишнинг муҳим омили
ҳисоб ланган.
Шеробод даштининг ҳамма ерлари, Жарқўрғон
тумани хўжаликларини ҳам қўшиб олганда, тур
-
ли даражада шўрланган ерлардан иборат бўлиб,
алоҳида меолиоратив тадбирларни қўлланмай ту
-
риб, сув билан таъминланиш даражасининг ортиши
ер ости сувларининг кўтарилишига ва ҳайдаш қа
-
ватининг шўрланишига олиб келганлиги туфайли
ўнлаб гектар ерларда шўрланиш пайдо бўлди. Ше
-
робод даштида ташкил этилган дастлабки «Талли
-
марон», «Янгиобод», «Комсомолобод» совхозларда
ирригация ишлари бажарилган-у, аммо мелиоратив
тадбирларга етарли даражада эътибор берилмаган
-
лиги туфайли ернинг шўрини ювиш учун имконият
йўқ эди. Сабаби сув танқис бўлган. Шўр ювиш суғо
-
ришлари барча хўжаликларда асосий агрономия
усулларида олиб борилмаганлиги натижасида шўр
ювиш суғориш ерларнинг шўрланиш даражасига
қараб 1 мартадан 3 мартагача ўтказилмади. Уларни
хўжаликдаги конкрет шароитларга қараб ерни ҳай
-
дашгача ва ҳайдашдан кейин ҳам ўтказилмаганли
-
ги сабабли, суғоришдан олдин ҳар бир участканинг
аниқ рельефи (ер юзасининг тузилиши)ни назарда
тутиб, пол ёки чеклар олинмади. Аммо шўр ювиш
суғориши ўтказиладиган ер майдонининг катта
-
лиги 0,25 гектардан ошмаслиги, сув бутун участка
сатҳини – юзасини баравар босиши бажарилмаган
-
лиги туфайли, ҳар бир гектарга бир марта суғориш
учун 2000-2500 кубометр, кучли даражада шўрлан
-
ган участкаларга эса бундан ҳам кўпроқ нормада
сув қўйилмади
198
.
198
Истомин М.С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳо
-
сил олиш агротехникаси. –Б.15.
Якубова Диларам Таджиевна
108
Таъкидлаш жоизки, совет ҳукумати пахта як
-
каҳокимлиги даврида ҳаддан ташқари кўп ер ўз
-
лаштириш, суғориш иншоотларини қуриш ва пахта
ҳосилдорлигини оширишга жиддий эътибор берди.
Ернинг захини қочириш учун 1952-1973 йилларда
оқава сувларини Амударёга оқизадиган 14 та кол
-
лектор қурилди. Лекин, Сурхон-Шеробод воҳаси
-
да янги очилган ерларнинг мелиоратив ҳолатини
яхшилаш масаласида маълум камчиликларга йўл
қўйилганлиги сабабли ерларнинг ҳолати бузилиб,
тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликнинг пасайи
-
шига олиб келди. Сурхон-Шеробод воҳасидаги ка
-
наллар, темир-бетон новлар ва ёпиқ қувурларни
қуришдаги баъзи бир камчиликлар туфайли сизот
сувлари тўпланиб ер юзасига чиқиш ҳолатлари ку
-
чайди. Натижада воҳада 1966 йилда ўзлаштирилган
7600 гектар ер сифатсиз топилиб, ўзлаштирилган
36 минг гектар ерда ҳосилдорлик ўртача 2 цент
-
нерга камайди.
199
Ер ости сувларининг кўтарили
-
ши натижасида 1968 йилда 2283 минг гектар ер зах
босиб шўрлади. Суғориладиган ерларда агротехник
ҳолатнинг бузилиши оқибатида ҳосилдорлик, 5-7
центнерга пасайиб, сувнинг ер юзасига кўтарили
-
ши 0,7 см га кўпайди
200
.
Шунга қарамай, Марказ пахта хом ашёсини
етиштириш юзасидан Республика учун белгилан
-
ган режани бажаришга доир ишларни қаттиқ назо
-
рат қилиб, топшириқларни бажармаган раҳбарлар
-
ни жиноий жавобгарликка тортди. Пахтачиликнинг
зўр бериб ривожлантирилиши натижасида янги
ерларни суғориш, мелиорация ишларини амалга
199
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 3-фонд, 18-рўйхати, 112-
иш, 118-варақ.
200
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 3-фонд, 10-рўйхат, 111-иш,
14-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |