ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
99
Раҳмонов, Омон Ҳимматовлар биринчи кўчиб кел
-
ганлардан эди. Яна ушбу совхозга Шўрчи тумани
-
нинг Энгельс номли колхозидан машҳур пахтакор-
механизатор – Алламурод Ёқубов ва унинг бригада
бўйича ўртоқлари – ака-ука Оллоёр ва Бобоёр Эш
-
боевлар, Абдусаттор Мавлонов, Абдулла Менглиев
ва бошқалар кўчиб келишди. 1968 йилда Қизириқ
массивида Ленин номли 6-қўриқ совхоз хўжалиги
ташкил этилди. Унинг асосий ўзлаштирувчилари
машҳур пахтакорлар – Эргаш ва Файзулло Ҳаса
-
новлар, Бозор Гелдиёров, Жарқўрғон туманининг
«Шарқ юлдузи» колхозидан агроном Чори Қурбо
-
нов, тракторчи Салом Бозоров, «Сурхон» совхозидан
тажрибали пахтакор Чори Пайғамов, Саидаҳмад Бо
-
боев, Алиёр Холиқовлар, Термиз туманидаги «Жда
-
нов» номли колхоздан бригадир Тошпўлат Жумаев,
у билан бирга механизаторлар Юсуф Қорақулов ва
Эшқувват Эгабўриевлар кўчиб келишди.
Шеробод туманида 1965-1968 йилларда 4 та дав
-
лат хўжалиги тузилди. 1960 йили Шеробод чўлида 4
минг 200 гектар ер ўзлаштирилган бўлса, 1969 йил
-
га келиб, бу кўрсаткич 18 минг 300 гектарга етди ва
22 минг тонна пахта олинди
191
. Сурхондарё вилояти
эса 1968 йилда давлатга 347 минг тонна пахта топ
-
ширди
192
. Азал-азалдан Сурхон воҳаси зироаткор
-
лари Амударё сувидан фойдаланиб деҳқончилик
қилишни орзу қилар эдилар. Бу борадаги дастлабки
ишлар 1972 йилда бошланди. Аввалига Термиз ту
-
манидаги «Октябрь 40 йиллиги» колхози далалари
-
ни зудлик билан сувлаш учун 1972 йилнинг баҳо
-
рида бир ой ичида Ғалаба канали қурилди. Бунинг
191
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 478-фонд, 1-рўйхат, 78-иш,
36-варақ.
192
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 478-фонд, 1-рўйхат, 79-иш,
81-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
100
учун сув Амударёдан олинди. Кейинчалик, 1975
йилга келиб яхшилаб таъмирланди ва доимий фой
-
даланишга топширилди. Кейинги энг йирик лойиҳа
Аму-Занг канали бўлди. Лойиҳага кўра, канал Аму
-
дарёнинг ўнг қирғоғидан, Сурхондарёнинг қуйи
-
лиш жойидан 16 км юқоридан сув оладиган бўлди.
Амударё сувини Занг гидроузелининг 2 та насосла
-
ри ёрдамида 77 метр баландликка кўтариб, вилоят
-
нинг жанубий туманларига етказиш кўзда тутилди.
Аммо канал ўтадиган баъзи жойларнинг ери жуда
қаттиқ бўлиб, узоқ вақт, жуда кўп техника ва ул
-
кан харажатларни талаб қилар эди. Ирригаторлар
бу масаланинг ечимини топдилар. Қаттиқ ва зич
ҳисобланган жойлар оммавий портлатиш йўли би
-
лан очиш режалаштирилди. Трассанинг учдан бир
қисми портлатиш йўли билан очилди. Портлатиш
якунлангач, экскаваторлар ва юк машиналари ишга
тушиб кетишди. Канал қурилиши 7 ой давом этиб,
белгиланганидан беш баравар тезроқ якунланди.
Шу вақт ичида каналда 7 млн м
3
грунт ишлари ба
-
жарилди, 50 минг м
3
бетон ва темир-бетон қоплан
-
ди
193
. Ниҳоят, 1972 йилнинг 24 августида Аму-Занг
машина каналининг биринчи насослари ишга ту
-
шиб, Амударё сувини янги суғориш иншоотига ет
-
казиб берди. Каналнинг диққатга сазовор жиҳати
шундаки, сув Амударё бўйида юқорига кўтарил
-
гандан кейин то Музработ туманидаги Болдиргача
бўлган ҳудудда бирорта ҳам жойда насос ишлатил
-
майди. Канал ўзи оқар ирригация иншооти ҳисобла
-
нади. Шу жиҳатдан унинг ишлатилиши харажатлар
миқдорини анча камайтирди.
Аму-Занг каналининг ишга тушиши вилоят жа
-
нубидаги янги ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хў
-
193
Халияров Х., и др. Сурхандарьинская область. –С. 62.
Do'stlaringiz bilan baham: |