ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
85
2.2. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги
йилларда воҳада суғориш тизимини
такомиллаштириш ва унинг натижалари
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Ўз
-
бекистонда йирик суғориш иншоотларини барпо
этишга киришилди. Бу жараён ВКП(б) МК ва СССР
Халқ Комиссарлари Советининг 1945 йил июл ва
1946 йил 2 февралда чиққан буйруқларига асосан
амалга оширилди. Сурхондарё вилоятида улкан ир
-
ригация тармоқларини бунёд этиш даври бошланди.
Сурхон-Шеробод воҳасидаги деҳқончилик Шеро
-
боддарё ва Занг каналидаги суғориш тизимларини
қайта таъмирлаш билан боғлиқ эди. Янги ерлар
-
нинг ўзлаштирилиши асосан колхозларнинг кучи
ва маблағлари ҳисобига бажарилди. Жарқўрғон ва
Термиз туманлари колхозчилари томонидан 1949
йилда узунлиги 23 км бўлган Какайди ва 1956 йил
-
да Занг (узунлиги 90 км) каналлари қурилди. Тер
-
миз туманидаги Янгиариқ канали қайта таъмир
-
ланиб, Сурхондарёнинг сўл қирғоғидаги Оқтепа
массиви ўзлаштирилди
157
. Шу билан бирга, Шўрчи
туманидаги Шалдироқ, Оққўрғон, Оқтепа ботқоқ
-
ликлари, Денов туманидаги Кампиркўл ботқоқли
-
ги, Жарқўрғон туманидаги Оққўрғон, Гарангтўқай
ва Заркамар Туркманқишлоқ, Жалоир, Қумқўрғон
ботқоқликлари, Сариосиё туманидаги Жартекис ва
Файзобод ботқоқликлари ўзлаштирилди. Янги ўз
-
лаштирилган ерлар ҳисобига 1946 йилда пахтанинг
ҳосилдорлиги 14,8 центнерга, 1953 йилда эса 25,9
центнерга етди. Ингичка толали пахта майдонлари
эса 10 баробар ошди
158
.
157
Истомин М.С. Освоение новых земель в Сурхандарьи // Социа
-
листическое сельское хозяйство, 1954. №2. –С.8.
158
Газета «Ленинское знамя». 3 июля, 1954.
Якубова Диларам Таджиевна
86
Шеробод ва Бойсун туманлари меҳнаткашла
-
рининг кучи билан Шўрчи туманидаги Миршоди
дашти ўзлаштирилди. Янги очилган массивга сув
ўтказиш учун Ҳазарбоғ каналининг кейинги на
-
вбати қурилди. Натижада Шеробод ва Бойсун ту
-
манларининг бир қисми сув билан таъминланди.
1949 йилнинг сентябр ойида ҳукумат кўрсатмасига
биноан, Занг каналидан Таллимарон массивига сув
чиқариб, чўлни ўзлаштиришга киришилди. Чўлқу
-
варлар 18 километрлик Таллимарон каналини қа
-
зиш ва сув чиқариш ишларини жадаллаштиришди.
90 кун деганда бу канал қўл кучи билан қазиб туга
-
тилди
159
.
1950 йилда Сурхон-Шеробод воҳасининг қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришида комплекс механиза
-
цияни киритиш мақсадида суғоришнинг янги ти
-
зимига ўтиш, суғориладиган ҳудудларни кенгай
-
тириш, сувни тежаш ва ернинг шўрланиши олдини
олиш масаласида муҳим ишлар қилинди. 1951-1952
йилларда Жарқўрғон, Термиз, Ангор, Шеробод ва
Шўрчи туманлари меҳнаткашлари Занг каналини
тозалаш ва кенгайтириш борасида катта ишларни
олиб бориб, экин майдонларининг сув билан таъ
-
минланишини яхшилади. Ўтказилган тадбирлар
натижасида, қишлоқ хўжалигида экин майдонлари
кенгайиб, 1950 йилда 155,2 минг гектарни ташкил
этди, шундан 59,7 минг гектари пахта майдонла
-
ри эди
160
. 1953 йилда пахта экиладиган майдонлар
миқдори 1946 йилга нисбатан 161 фоизга ошди.
Урушдан кейинги даврда Сурхон-Шеробод воҳа
-
сидаги ирригацион-мелиоратив тадбирларнинг
159
Лапасов А.Ч. Истиқлол йўли: Ангор. –Термиз, 1992. –Б. 4–5.
160
Сурхондарё вилояти давлат архиви.45-фонд, 1-рўйхат, 26-иш,
16 - варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |