ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
81
1
53 минг м
3
бетон ётқизилди. Натижада 1941 йилда
Сурхондарё округида 47 минг гектар ерга пахта эки
-
либ, ҳосилдорлик 17,9 центнерга етказилди ва 135
минг тонна пахта давлатга топширилди
147
.
Воҳада янги ерларни ўзлаштириш ва мавжуд
ерларнинг сувга бўлган эҳтиёжларини қондириш
мақсадида 1940 йилда Душанбе-Қоратоғ канали
қурила бошланди. Канал қурилиши 1941 йил 21
январдан бошлаб оммавий тус олиб, жанговор қу
-
рилишлардан бирига айланди. Унда Ўзбекистон ва
Тожикис тон Республикаларининг 50 минг аҳолиси,
шу жумладан, Сурхондарё
вилоятининг 32 минг
меҳнаткаш аҳолиси иштирок этди. 1942 йил сен
-
тябрда Ҳисор тарафдан каналнинг Сурхон воҳасига
сув ўтказадиган қисми қурилди. Ушбу каналнинг
умумий узунлиги 49,3 километр бўлиб, унинг 21
километри Тожикистон ерларидан, 28 километри
эса Ўзбекистон ҳудудидан ўтарди. Бу магистрал ка
-
налнинг қурилиши республикалараро аҳамиятга
эга бўлиб, ўзбек ва тожик халқининг биргаликда
қилган меҳнати натижаси ҳисобланади. Канал қу
-
рилишида 5 млн м
3
ер ишлари, 29 минг м
3
бетон,
темир-бетон ва тош-шағал ишларини бажарилди.
Каналнинг Ўзбекис тон қисмида 2 млн. 829 минг куб
метр ишлар қилинди. Душанбе-Қоратоғ канали 37
минг гектар бўз ерларни, яъни Тожикистонда 11300
гектар, Ўзбекис тонда 28700 гектар ерни суғориш
имконияти яратилди
148
. Канал қурувчиларини маъ
-
навий жиҳатдан руҳлантириш учун Тамарахоним,
Ҳалима Носирова сингари атоқли санъат усталари
келиб концертлар беришди.
147
Турсунов С.Н. ва бошқалар. Сурхондарё тарих кўзгусида. –Б. 201.
148
Ирригация Узбекистана. –Ташкент, 1959. –С. 4-5.
Якубова Диларам Таджиевна
82
Душанбе-Қоратоғ канали қурилишида иштирок
этган Денов тумани Денов қишлоқ кенгашига қа
-
рашли «Ихтиёр» колхози аъзоси Қўчқор Олимов ҳар
куни 2 кубометр ер қазиш ўрнига 7-8 кубометр ер
қазиб, кунлик ер қазиш режасини 350-400 фоизга
бажарди. Шунингдек туманнинг Вахшивор қишлоқ
кенгашига қарашли И. В. Сталин номли колхози
аъзо си Қобилов ва Абдуллаевлар кунига 2 кубометр
ўрнига 6-7 кубометр ер қазиб, 150-160 замбилғал
-
так тупроқ ҳам ташидилар. Қурилишда донг та
-
ратган деновлик Б.Сатторова ва Ж.Ҳасанова каби
шижоатли аёллар Ўзбекистон ҳукумати Олий Кен
-
гашининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланди
-
лар
149
.
Вилоят меҳнаткашлари канал қурувчиларига
кўплаб миқдорда озиқ-овқат ва меҳнат қуроллари
етказиб бердилар. Жумладан, Сариосиё туманидаги
Тортувли селсоветига қарашли Ғалаба колхози аъ
-
золари «фарҳодчиларга» 2 центнер шоли, 1 центнер
буғдой, 12 дона кигиз, 7 та гилам, 9 та кўрпа, 23 та
кетмон, 3 та бел, 350 сўм пул ажратдилар
150
.
Фашистлар Германиясининг СССРга қилган ҳужу
-
ми кўп йирик каналлар ва иншоотлар қурилишини
вақтинча тўхтатди. Бироқ, Ўзбекистонда суғориш
-
нинг янги босқичи бошланди. Ўзбекистонга СССР
-
нинг уруш бўлаётган ғарбий районларидан кўчириб
келтирилган заводларни қуриб ишга тушириш ва
фронтни буғдой ва озуқа билан таъминлаш маъсу
-
лияти юкланди. Натижада янги ирригация қурили
-
шларини амалга ошириб, фронт учун дон ва озуқа
экинларини етказиб бериш зарурияти туғилди.
149
Турсунов С., Турдиев Т. Денов. –Б. 224.
150
Турсунов С., ва бошқалар. Сурхондарё – тарих кўзгусида. –Б. 206.
Do'stlaringiz bilan baham: |