ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
75
дуд бўлимлари вужудга келтирилди. Бу агроҳудуд
бўлимларининг сони йилдан-йилга кўпайиб 1926
йилда 142 та, 1927 йилга келиб эса 400 тага етка
-
зилади
131
. 1925-1926 йилларда Сурхондарё окру
-
гида Оққўрғон, Дашнобод, Шоқишлоқ, Ҳазорбоғ,
Жарқўрғон, Қорлиқ мелиоратив ширкатлари таш
-
кил этилди ва ушбу ширкатлар жамоалаштириш
-
нинг бошланғич палласини ташкил этди. Янгидан
ташкил этилган сув хўжалик бошқармаси воҳа
-
да сувдан фойдаланувчилар орасида тарғибот ва
ташвиқот ишларини олиб бориб, Сурхондарё сув
хўжалиги ишчилари, сув тақсимотчилари ва мироб-
ларни сайлов асосида тайинлашни йўлга қўйди.
Сурхондарё округида илк бор мироблар сайлови
махсус кўрсатмалар асосида ўтказилди. Бунда ми
-
роблар камбағал деҳқонлар орасидан сайланди.
Масалан, 1925-1926 йилларда миробликка сай
-
ланганларнинг кўпчилигини кам ерли ва ўртаҳол
деҳқонлар ташкил этиб, уларнинг сони 348 нафарга
етган эди.
132
Сурхондарё округида пахта майдонлари учун
ерларни ўзлаштириш, ирригация-мелиорация тар
-
моқларини вужудга келтириш ва назорат қилиш
мақсадида 1926 йилда Шерободда биринчи агро
-
марказ ташкил этилди. Ушбу ирригация-мелиора
-
ция агромарказида 12 та пахтачилик, 5 та бедачи
-
лик ҳудудлари тузилиб, уларнинг ихтиёрига 3 та
трактор берилди. Шеробод ирригация ва мелио
-
рация тармоғи Шерободдарё ва Амударёдан ҳамда
тоғ чашмаларидан сув олган. 1926 йилда Шеробод
-
дарёда ўрнатилган гидроузел орқали 591 километр
131
Турсунов С.Н. ва бошқалар. Сурхондарё тарих кўзгусида. –Б.160.
132
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 19-фонд, 1-рўйхат, 45-иш,
6-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
76
масофадаги 28 та магистрал ариққа сув тақсимлан
-
ган. Шунингдек Амударё тизимидан 49 километр
узунликдаги 6 та ариққа, тоғ булоқлари тизими
-
дан эса 342 километр узунликдаги 50 та ариққа сув
олинган.
133
1926-1927 йилларда экин майдонларини кенгай
-
тириш бўйича каттагина ишлар амалга оширилди.
1926 йил охирида янги ерларни ўзлаштириш мақса
-
дида Термиз каналининг бош қисми қайта таъмир
-
ланиб, Термиз-Юрчи ботқоқларини қуритиш бўйи
-
ча талайгина ишлар амалга оширилди. 1927 йили
совет ҳукумати Қизириқ ва Занг каналлари қури
-
лишига 41450 сўм маблағ сарфлади. Бу билан 130
та хўжаликка мўлжалланган янги ерлар ўзлашти
-
рилди. Бундан ташқари, Какайди канали қайта таъ
-
мирланиб, 20 м
3
/сек. сув ўтказиш имкониятига эга
бўлди. Жарқўрғондаги Гарангтўқай, Оққўрғон ва
Заркамар ботқоқликлари ўзлаштирилиб, янги май
-
донларда деҳқон хўжаликлари ташкил этилди
134
.
1923-1927 йилларда Ўзбекистондаги мелиора
-
ция ширкатларининг фаолиятлари натижасида
39587 гектар майдонда суғориш тизими яхшиланди
ва 30356 гектар ер янгидан суғорилди. Кўрсатилган
давр мобайнида мелиорация ширкатлари суғорган
майдон деярли беш баравар кенгайди. 1925 йил
охирига келиб Ўзбекистонда сувдан фойдаланув
-
чи 186200 деҳқонни бирлаштирган 65 мелиорация
ширкати иш кўрди. Бу рақам кейинги йилларда яна
-
да кўпайди. Хусусан, 1926 йил 1 октябрга қадар 122
мелиорация уюшмаларида 261653 киши, 1928 йил
1 октябрь ҳолатига кўра, уюшмалар сони 223 тага
133
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 18-фонд, 1-рўйхат, 58-иш,
27-варақ.
134
Турсунов С., Тўхтаев А., Аннаева З. Жарқўрғон тарихидан лавҳа
-
лар. –Б. 62.
Do'stlaringiz bilan baham: |