I БОБГА ХУЛОСАЛАР
Хулоса қиладиган бўлсак, совет давлати Сурхон
воҳасида пахта монополиясини ўрнатиш учун бар
-
ча чораларни кўрди. Бунда аввало ер-сув ислоҳотла
-
рини, сўнгра ялпи жамоалаштириш сингари ижти
-
моий-сиёсий тадбирларни ўтказиб, бутун ер-мулк
ва ишлаб чиқариш воситаларини ўз қўлига олди.
Колхозга кирган деҳқонлар давлат томонидан бел
-
гилаб берилган барча мажбуриятларни бажариш
-
га маҳкум этилдилар. Совет давлати колхозлардан
ўзи учун зарур бўлган пахта ва бошқа хом ашёлар
-
ни арзон ва кўп миқдорда олиб кета бошлади. Ушбу
сиёсатга қарши чиққанларга нисбатан аёвсиз ре
-
прессив чоралар кўрилди. Ўзига тўқ, йирик ва бой
хўжаликлар тугатилиб, «қулоқ» қилинди. Ваҳо
-
ланки, қулоқ қилинган деҳқонлар аслида қишлоқ
хўжалик ишларини яхши биладиган кишилар эди.
Қулоқлаштирилган кишилар турли ўлкалардаги
махсус ташкил этилган қулоқ посёлкаларига сур
-
гун қилиндилар. Бу посёлкаларда улар жуда оғир
шароитларидамеҳнат қилдилар. Афсуски, уларнинг
кўпчилиги қийинчиликларга дош бера олмай ҳалок
бўлишди.
Бундан ташқари, совет давлати ўлкада пахтачи
-
ликни ривожлантириш мақсадида қишлоқ хўжа
-
лигини механизациялаштиришга киришди. Воҳа
ҳудудида машина трактор станциялари ташкил
этилди. Пахтачилик соҳасига илм-фан ютуқлари
кенг қўлланила бошланди. Воҳада ингичка толали
пахта етиштириш йўлга қўйилди. Амалга оширил
-
ган ишлар пахта ҳосилдорлиги ошишига олиб кел
-
ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
69
ди. Сурхон воҳаси ингичка толали пахта етиштири
-
ладиган йирик базага айланди.
Воҳадаги унумдор ерларни ўзлаштириш учун
Фарғона водийсидан аҳолини кўчириб келиш сиё
-
сати амалга оширилди. Улар билан бирга воҳанинг
тоғли қисмида яшовчи аҳоли ҳам янги ўзлаштирил
-
ган ҳудудларга кўчирилди. Сурхон воҳасининг кўч
-
манчи аҳолисини ўтроқлаштириш учун барча чора
-
лар кўрилди. Бу ҳам воҳа пахтачилик тараққиётида
ижобий роль ўйнади.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида иш кучи, қиш-
лоқ хўжалик техникалари, минерал ўғитлар ва иш
ҳайвонлари етишмаслигига қарамай, воҳа аҳолиси
матонат билан меҳнат қилдилар. Фронтга кетган
эркаклар ўрнини аёллар, болалар ва қариялар эгал
-
лашди. Уларнинг кучи билан фронт учун зарур бўл
-
ган барча қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, шу жум
-
ладан, пахта хом ашёси етказиб берилди. Пахтага
бўлган эҳтиёж юқорилиги инобатга олиниб, тоғли
ҳудудларда ҳам ингичка толали пахта экиш йўлга
қўйилди.
Уруш тугагач, тоғ қишлоқларида яшовчи аҳоли
янги ўзлаштирилаётган чўл зонасига оммавий ва
мажбурий равишда кўчирилади. Бу билан асрлар
давомида шаклланиб келган деҳқончилик мадани
-
ятига путур етди. Боғдорчилик, чорвачилик, сабза
-
вотчилик тармоқларига жиддий зарар етказилди.
Якубова Диларам Таджиевна
70
Do'stlaringiz bilan baham: |