Tafakkur avlodi


II.Боб. СУРХОН ВОҲАСИДА СУҒОРИШ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

II.Боб. СУРХОН ВОҲАСИДА СУҒОРИШ 
ТИЗИМИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ ВА 
УНИНГ ПАХТАЧИЛИК ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
2.1. Сурхон воҳасида пахтачиликни 
ривожлантириш учун суғориш тизими 
соҳасидаги дастлабки ҳаракатлар
Сурхон-Шеробод воҳасининг ўзига хос табиий 
шароитлари мавжуд. Бу ерда ижобий ҳароратнинг 
йиғиндиси 6 минг даражадан ортиқ, пахта учун 
ижобий таъсир кўрсатадиган ҳарорат йиғиндиси 
эса 3200 даражага яқин. Ўртача кунлик темпера
-
турали кунларнинг йиллик миқдори – 10 (даража) 
дан юқориси 261 кун, 5 (даража) дан юқориси 44 
кун бўлиб, нолдан пасти бир кун ҳам йўқ. Булутсиз 
кунлар ва қуёшли соатларнинг миқдори Бирлаш
-
ган Араб Республикасидагига нисбатан бу ерда кўп. 
Дастлабки кўсакларнинг очила бошлаганидан то 
кузги совуқлар тушгангача яна 120 кун иссиқ вақт 
бўлиб, бу даврда барча кўсаклар очилиб улгуради. 
Май ва сентябрь ойларининг температура шароит
-
лари бир хил; «қиш» деган нарса бўлмайди, мини
-
мал ўртача кунлик иссиқлик температура бутун 
қиш бўйи плюс икки градус (даража)дан паст туш
-
майди. Ёғингарчиликлар жуда кам бўлади. Шеробод 
ва Термизда улар йил мобайнида 150 миллиметрдан 
ошмайди, шу жумладан декабрдан то май ойигача 
90 миллиметрни ташкил этади. Ҳавонинг нисбий 
намлик даражаси жуда ҳам оз бўлиб, Ўрта Осиёнинг 
пахта етиштириладиган бирорта минтақасида уч
-


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
71
рамайди; бир йилнинг 200 кунида ҳавонинг нисбий 
ҳаво нами 30 фоиздан кам бўлади, ёз ойларида эса 
у 18-20 фоизгача пасаяди, жануби-ғарбдан эсади
-
ган гармсел ҳавонинг нисбий намлиги 13-16 фоиз 
бўлади
122
. Шеробод чўли Амударё билан Кўҳитанг
-
тоғ ва Боботоғ оралиғидаги катта текисликдан ибо
-
рат. Чўлнинг шимоли-шарқий қисми Қизириқдара 
бўлиб, айрим жойлари чуқур жарликлардан иборат 
жой ҳисобланади. Чўл массивининг умумий майдо
-
ни 3100 км
2
. Унинг 25 % майдони Хавдаг ва Бошхо
-
тин тизмаси тепаликларидан иборат.
Шеробод чўли ўзининг тупроқ ва иқлим хусуси
-
ятларига кўра, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги, 
айниқса, пахтачиликни ривожлантириш учун жуда 
қулай жой ҳисобланади. Аммо ҳудудда сув кам бўл
-
ганлигидан деҳқончилик қилиш анча қийин. Ре
-
льефига кўра, Шеробод чўлидаги 50 минг гектар ер 
горизонтал, ўзи оқар сувлар билан таъминланган. 
Қолган 130 минг гектар ерни сувни механик кўта
-
риш йўли билан суғориш мумкин. Шу сабабли Сур
-
хон-Шеробод водийсининг жуда катта ер массивла
-
ридан, унинг иқлим шароитлари қанчалик қулай 
бўлишига қарамасдан, жуда кам фойдаланилган. 
Ваҳоланки Сурхон суви билан мазкур бой ўлкани 
жонлантириб юбориш мумкин эди.
Ер-сув ислоҳотлари даврида совет ҳукумати Сур
-
хон воҳасида пахта учун муҳим ҳисобланган ир
-
ригация ва мелиорация ишлари тиклашга алоҳида 
эътибор қаратди. Янги ирригация тармоқларини 
бунёд этиш, мавжуд ариқ ва зовурларни қайта таъ
-
мирлаш учун катта миқдорда маблағ ажратилди. 
1925 йилда Сурхон воҳасида 63,129 минг десятина 
122 
Истомин М.С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳо
-
сил олиш агротехникаси. –Б. 3.


Якубова Диларам Таджиевна
72
ерга деҳқончилик қилинар эди
.
123
Ушбу ер майдони
-
нинг 52,5 минг десятинаси суғоришга яроқли эди. 
Округ ташкил этилган даврда пахтага бўлган талаб
-
ни қондириш учун ўртача бир омочга 2,72 десяти
-
на ер, бир боронага 9,49, бир кетмон ва белга 2,3, 
бир ўроққа 1,70 десятини ер тўғри келган
124
.
1925 йилда Сурхондарё округида ирригация ти
-
зимини тезроқ тиклаш ва сув таъминотини 
 
яхши
-
лаш мақсадида тўққизта сув тақсимлаш тармоғи ва 
64 та мироблик бўлимлари ташкил этилди
125
. 1925 
йилда бутун Сурхон воҳаси 2 та сув округига бўлин
-
ди. Биринчи сув тармоғи саналган Юқори Сурхон 
округи таркибига воҳанинг юқори қисми, яъни Қо
-
ратоғ, Дашнобод, Тўпаланг, Хўжаипок, Дагдон, Хў
-
жаиоб-Қорасув дарёлари ва шу ҳудудларга қарашли 
тоғ булоқларида қурилган суғориш тизимлари кир
-
ди. Юқори Сурхон округининг асосий сув тармоғи 
Юрчи деб аталиб, у 6 та сув ҳудудларидан иборат 
бўлган. Иккинчи сув тармоғи эса 9 та сув тақсим
-
лаш тармоғидан ташкил топган Шеробод округи 
ҳисобланар эди
126
.
1925-1930 йилларда Сурхондарё вилоятида суғо
-
риш ишларини йўлга қўйишда «Мелиорация шир
-
катлари» нинг хизмати катта бўлди. Мелиорация 
ширкатлари – мелиорация ўтказиладиган ҳудудда 
ердан олинадиган даромадни кўпайтириш мақса
-
дида тузиладиган ер эгаларининг уюшмаси. Бунда 
уюшма ер майдонига қараб барча харажатларни 
123 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 18-фонд, 1-рўйхат, 92-иш, 
112-варақ.
124
Сурхондарё вилояти давлат архиви.1-рўйхат, 92-иш, 115-варақ.
125 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 19-фонд, 1-рўйхат, 92-иш, 
113-варақ.
126 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 18-фонд, 1-рўйхат, 92-иш, 
110-варақ.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish