ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
77
етиб, аъзолари сони 350741 кишидан иборат бўл
-
ди
135
.
Ирригация ва мелиорация ишларининг яхшила
-
ниши натижасида 1928 йилда вилоятдаги экин май
-
донлари 65 минг гектарга етди. Шунинг 12,5 минг
гектарида ғўза экилди
136
. Янги ерларни ўзлашти
-
риш ва суғориш тизимини яхшилаш учун 1928
йилда Сурхондарё округига 28 дона трактор кел
-
тирилди ва қўшимча 400 гектар ер ўзлаштирилди.
Тракторчилар тайёрлаш курсида эса 92 та мутахас
-
сис тайёрланди.1929-1940 йилларда Сурхон-Шеро
-
бод воҳасидаги энг йирик ирригация қурилишлари
амалга оширилди. Чунончи, 1929 йилда Ҳазорбоғ
канали (узунлиги 49 км) қазилди
137
. Айниқса, узун
-
лиги 76 км бўлган Қумқўрғон каналининг қазили
-
ши муҳим аҳамият касб этди. Қумқўрғонда сув ти
-
зимини яратиш масаласи 1928 йилдан бошланиб,
уни амалга ошириш мақсадида Термиз-Сталинобод
темирйўли қурилишининг 170 разъездида, ҳозир
-
ги Қумқўрғон шаҳри жойлашган яйдоқ майдонга
махсус штаб тузилди. Қумқўрғон инқилобий қўми
-
тасининг раиси Мардонақул Хидиров каналнинг
Бош лойиҳасини амалга ошириш учун раҳбар этиб
тайинланди. Қумқўрғон канали қурилишидаги энг
оғир иш Элбаён жарлигидаги ДЮКР (чуқурлиги 25-
30, эни 350-400 метрлик жарликка ётқизиладиган
темир-бетон) бўлиб, уни маҳаллий аҳолининг кучи
билан амалга оширилди. ДЮКР қурилишига Тўла
-
ган Бекназаров бошчилик қилди
138
.
135
Ўзбекистон ССР тарихи. 3-жилд.–Б. 474.
136
Истомин М.С.Сельское хозяйство области за годы советской
власти.Материалы к 50 летию Советской власти. –Термез, 1967. – С. 9.
137
Халияров Х., и др. Сурхандарьинская область. –С. 59.
138
Турсунов С.Н, Эшбоев Қ.П., Тўхтаев А.Қ., Хўжаназаров А.З.
Қумқўрғон тарихидан лавҳалар. –Тошкент, 2019. –Б. 97.
Якубова Диларам Таджиевна
78
Канал қурилишига Шўрчи ва Қумқўрғондаги қи
-
шлоқлар аҳолиси фаол иштирок этишди. Қурувчи
-
ларга Термиз ҳарбий гарнизонида хизмат қилаётган
ҳарбийлардан 3000 киши ҳам сафарбар қилинди. Бу
қурилишга воҳа аҳлидан жами 40 минг киши қатна
-
шди. Олиб борилган ишлар натижасида 1931 йилда
каналга илк бор сув оқизилди. 1931 йилнинг охир
-
ларида Қумқўрғон каналининг биринчи навбати
45-50 километр масофага сув берган бўлса, иккинчи
навбати 1932 йили битказилиб, яна 25-30 километр
масофага сув етказиб берди
139
.
Бу каналлар Сурхон воҳасида ташкил топган илк
совхозларни сув билан таъминлади. Натижада, Де
-
нов, Шўрчи ва Қумқўрғонда кўплаб хўжаликлар
ташкил топиши учун имконият яратилди. 1930
йилда Шерободдаги Эски Истара, Таллашқон, Ан
-
гор ариқлари қайта таъмирланиб, улардан суғориш
учун янги шохобчалар ишга туширилди. Шеробод
-
нинг Истара ариғи тармоғини 10 чақиримга узайти
-
риш ҳамда ариқни лойқалардан тозалаш туфайли
минг гектар янги ер очилди
140
. ХХ асрнинг 30-йил
-
ларида Жарқўрғон туманига қарашли ерларни
суғо радиган Занг канали, Термиз туманидаги Янги
ариқ канали, Денов туманидаги Дайтулак каналла
-
рини қайта қуришдек йирик ирригация тадбирла
-
ри амалга оширилди.
Воҳадаги ирригация қурилишлари учун ажра
-
тилган маблағлар йилдан-йилга ошиб борди. Ма
-
салан, Шўрчидаги ирригация ишлари учун бирин
-
чи беш йилликда ажратилган маблағлар 1,4 млн
сўмни ташкил қилган
141
. 1929-1930 йилларда Занг
139
Турсунов С.Н, ва бошқалар. Қумқўрғон тарихидан лавҳалар. –Б.
97.
140
Рўзиев А.Н. Сурхондарё вилояти. –Термиз: Жайхун, 1996. –Б. 34.
141
Рўзиев А.Н. Сурхондарё вилояти. –Б. 34
Do'stlaringiz bilan baham: |