ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
65
майдонидан 85 центнердан ҳосил йиғиштириб, ҳо
-
силдорлиги бўйича бутун мамлакатда ҳам юксак
кўрсаткичларга эришди
115
.
Тоталитар режим уларнинг фидокорона меҳна
-
тини ҳар 10 кунда бир марта уйига бориб келиш
билан «мукофотлаган», холос. Бошқа колхозчиларга
эса, ойига бир марта бориб келишига рухсат этилар
эди. Тўғри, урушдан сўнг вилоят меҳнат аҳлининг
учдан бири, шу жумладан, юқорида номлари қайд
этилган юртдошларимизнинг ҳаммаси 1946 йилда
«1941-1945 йилларнинг Улуғ Ватан урушидаги фи
-
докорона меҳнати учун» («За доблестный труд в Ве
-
ликой Отечественной войне 1941-1945 гг») медали
билан тақдирланганликларини эслатиб ўтишимиз
ўринлидир
116
.
1930 йили Фарғонанинг Бешариқ туманидан
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманига кўчиб
келган Узоқбой Жўраев (1883-1954) Шўрчидаги
«Ёш ғайрат» колхозига аъзо бўлиб киради. 1934
йилдан звено бошлиқлигига сайланади. 1941 йили
ҳар гектаридан 18 центнердан, 1942 йили 25 цент
-
нердан, 1943 йилда ингичка толали пахта экиб, 46
центнердан ҳосил етиштирган. 1944 йилда жамоа
хўжалиги бўйича ҳосилдорлик гектарига 10,5 цент
-
нерга етган бўлса, Узоқбой Жўраев звеноси 62 цент
-
нердан ҳосил олган эди. 1945 йили унинг звеноси
гектарига 119 центнеру 62 кг ингичка толали пахта
етиштирди. Унинг шогирди Қарши Маматалиев ҳар
гектар ердан 82 центнердан ҳосил кўтарди. Қўшни
«Ободон» колхозидаги шогирди Шоймардон Ҳаса
-
нов ҳар гектардан 103 центнердан ҳосил кўтарди.
115
Сурхондарё вилояти давлат архиви.Фонд-45, 1-рўйхат, 12-иш,
89-варақ.
116
Соатов О., Турсунов С., Умаров И., Тошев К. Фронтдан келган хат
-
лар. –Б. 35-36.
Якубова Диларам Таджиевна
66
1946 йилда Узоқбой Жўраев ўтган йилги «рекор
-
дини» такрорлаб, гектарига 119,6 центнердан ҳо
-
сил олишга муваффақ бўлди. Ингичка толали пах
-
та етиштиришда кўрсатган улкан хизматлари учун
1947 йил 19 майда Узоқбой Жўраевга Социалистик
Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди
117
.
Уруш йилларида Сурхондарё вилояти меҳнат
-
кашларининг фидокорона меҳнатлари натижасида
вилоятда ғалла етиштириладиган майдонлар 1940
йилдагига нисбатан 150 фоизга кўпайди, қишлоқ
хўжалиги меҳнаткашлари уруш даврида мамлакат
-
га 800 минг тоннага яқин дон, 15 минг тонна гўшт,
5 минг тонна гуруч, 170 минг дона қоракўл тери
-
си, 360 тонна пилла, 10000 тонна сабзавот ва узум
етиштириб бердилар
118
. 1941-1945 йилларда вилоят
пахтакорлари давлатга 239 минг тонна пахта етка
-
зиб берди
119
. Ўзбекистон эса, 1,5 млн тонна пахта
етиштириб берди-ки, бу 1913 йилдагига нисбатан 3
баравар кўп эди
120
.
Урушдан кейинги йилларда тоғли ҳудудларда
пахтачиликни ривожлантириш истиқболлари паст
эканлигини ҳисобга олган совет ҳукумати тоғ кол
-
хозлари аҳолисини Ангор, Жарқўрғон, Термиз ва
Шерободнинг янги ўзлаштирилган ерларига кў
-
чиришга алоҳида эътибор қаратди. Аҳолини худди
олдинги йилларга ўхшаб «орқага қайтиб кетмас
-
лиги» учун ёппасига кўчиришга қарор қилинди. Бу
билан ҳудуддаги асрий боғдорчилик ва чорвачилик
анъаналарига жиддий путур етказилди. 1949 йил
-
117
Авлиёқулов Қ., Эргашев Р., Исмоилов Й. Сурхон юлдузлари. –
Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1995.
–Б. 48-49.
118
Сурхондарё тарихидан лавҳалар. – Тошкент, 1991. –Б. 30.
119
ЎзПА Сурхондарё вилояти ҳокимлиги филиали архиви, 58-
фонд, 18-рўйхат, 148-иш, 43-варақ.
120
Батурин С. Советская ирригация Узбекистана–всенародноетво
-
рение. –Т.: Госиздат, 1954. –С. 66.
Do'stlaringiz bilan baham: |