Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
57
агроучасткаси ташкил этилди, унга куйбишевлик, 
агроном Тимофей Дмитриевич Акимов раҳбарлик 
қилди. Агроучастканинг асосий вазифаси – давлат 
ва жамоа хўжаликларини уруғлик чигит ва дон би
-
лан таъминлаш, техника хизмати кўрсатиш, ғўза 
ва бошқа экинлар парвариши бўйича малакали 
маслаҳат беришдан иборат эди
98
.
1933 йил март ойида Самарқанд қишлоқ хўжа
-
лиги институтидан 18 нафар иқтидорли студент
-
лар М.С.Истомин раҳбарлигида Шерободга доимий 
ишлаш учун келди. Шу йилнинг ўзида Истомин 
«Ўртоқ» колхозига агроном этиб тайинланди. 
Унинг ташаббуси билан 1934 йилда пахта ичига 
қовун-тарвуз экиш тўхтатилади. М.С.Истомин би
-
ринчи марта жўяга экилиб келган пахтани агатга 
ўтказиб, ҳосилдорликнинг ошишига катта йўл очиб 
берди ва бу билан ғўзанинг туп сонини кўпайтира
-
ди. Пахта ҳосилдорлигини оширишда суғоришнинг 
янги усулларини жорий этиш, маҳаллий ва минерал 
ўғитлардан фойдаланишни жорий этади. М.С.Исто
-
миннинг кўрсатмаси билан ҳосили кам, толаси си
-
фатсиз, пишиш муддати узоқ, нархи паст, эски ғўза 
навини экиш тўхтатилади
99
. М.С.Истомин Сурхон 
воҳасида ингичка толали пахтани экиш тўғрисида 
таклиф билан чиқди. Ингичка толали пахта алоҳида
мустаҳкам матолар учун зарур бўлган хом ашёдир. 
Ингичка толали ғўза навлари кеч пишар бўлганли
-
ги сабабли фақат иссиқ ўлкаларда етиштирилади. 
Халқ томонидан «ипак пахта» деб аталди.
Ингичка толали пахта Ўзбекистонда илк марта 
1929 йилда бор-йўғу 5 гектар майдонда, у ҳам синов 
98 
Турсунов С., Эшбоев Қ. Шўрчи тарихидан лавҳалар. –Б. 131.
99 
Турсунов С., ва бошқалар. Сурхондарё тарих кўзгусида. –Б. 176-
177.


Якубова Диларам Таджиевна
58
тариқасида Термиз тажриба станциясида экилган 
эди. Мисрдан олиб келинган пахта навини маҳал
-
лийлаштириш билан М.С.Истомин шуғулланди. Иш 
жуда оғир эди. Ингичка толали пахтанинг чигити 
ерга қўл билан қадаб чиқилди. Уруғлик чигит жуда 
камлигидан улар ҳатто кўчат қилиб ўтказиларди. 
Чунки шу даврда сеялкалар жуда кам эди. Орадан 
бир йил ўтгач Ўзбекистон бўйича 205 гектар, шу 
жумладан Сурхондарёда 120 гектар майдонга ипак 
пахта экилди. Аммо ҳосил чўғи паст бўлди, гектари
-
га 2 центнердан хом ашё олинди
100

Бундай тажриба экишлари Сурхондарёдан ташқа
-
ри, Ўзбекистоннинг деярли барча пахта экиладиган 
ҳудудларида, шу жумладан Тошкент, Пискент, Ян
-
гийўл, Мирзачўл районларида, Фарғона водийси, Са
-
марқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида ўтка
-
зилди. Олиб борилган ишлар ўз самарасини берди. 
Ҳосилдорлик йилдан йилга ўсиб борди. 1928 йилда 
СССРда 22 минг, 1929 йили 121 минг тонна ингичка 
толали пахта етиштирилган бўлса, 1933 йилга ке
-
либ Ўзбекистонда бундан ҳам кўп ингичка толали 
пахта тайёрланди. Бунда ҳар гектар ердан олинган 
пахта ҳосили ўртача 4,8 центнерни ташкил этди
101

Сурхондарё вилоятида ингичка толали пахта Ше
-
робод, Термиз ва Жарқўрғон туманларида синов
-
дан ўтказилди. 1933 йили бу ерда 3,5 минг гектар 
ердан 2 минг тоннадан зиёд ингичка толали пах
-
та етиштирилди. 1934 йилнинг баҳорида мазкур 
туманларнинг барча майдонларга икки нав: Пима 
ва Маарад навлари экилди. Маарад нави бу жой
-
100 
Моложавенко В. Жаркое солнце Сурхана. –Москва.: Мысль, 1982. 
–С. 73.
101 
Истомин М.С. Сурхондарёда ингичка толали пахтадан юқори ҳо
-
сил олиш агротехникаси. Т.: Ўзбекистон КП МКнинг нашриёти, 1969. 
–Б. 6.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish