Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
51
1061 та яҳудий хўжаликлари кўчирилган
84
. Бундан 
ташқари, пахтачилик илми билан деярли таниш 
бўлмаган руслар, поляклар, немислар ва бошқа мил
-
латлар ҳам кўчириш сиёсатига тортилган. Бу ҳуку
-
матнинг миллий сиёсатда намоён бўлган зўравон
-
лигининг ўзгинаси эди. 
Сурхон воҳасига кўчириб келтирилган аҳоли 
жамоалаштириш сиёсатидан четда қолмадилар. 
Колхозлаштиришда рақамлар кетидан қувиш кў
-
чириш фондларидаги хўжаликларни ҳам ёппасига 
коллективлаштиришни тақозо этган. Лекин кўчи
-
риш фонд ларидаги колхозларнинг кўпчилигида 
ички аҳвол ёмон эди. Кўчирилганларнинг меҳнат 
фаолияти қийинчиликлар билан кечган. Кўчириш 
фондлари учун ажратилган ерларнинг аксарияти 
деҳқончилик учун яроқсиз бўлган. Сурхондарё ви
-
лояти, Денов тумани, Фарғона қишлоқ фуқаролар 
йиғинида яшовчи 102 ёшли Ҳолиқов Абдураҳмон 
отанинг гувоҳлик беришича, ўша йилларда водий
-
ликлар кўчириб келтирилган жойлар тўқайзор ва 
ботқоқликлардан, одам бўйидан баланд қамишзор 
ва янтоқзорлардан иборат бўлган. Тўнғизлар, тул
-
килар, чиябўрилар одамлар яқинида бемалол юра
-
верган. Бундан ташқари, меҳнат фаолияти учун 
зарур иш қуроллари, иш ҳайвонлари, уруғлик етиш
-
мас, агроном хизмати яхши йўлга қўйилмаган, тех
-
ника билан ҳам деярли таъминланмаган эди. Шунга 
қарамай, кўчирилганлар ерларни ўзлаштира олди
-
лар. Бунга оғир қўл меҳнати эвазига эришилган
85
.
Кўчирилганлар ажратилган ернинг сифатига қа
-
раб бир йилдан 8 йилгача ягона қишлоқ хўжалиги 
84 
ЎзР МДА, Р-90-фонд. 8-рўйхат, 1999-иш, 85-варақ.
85 
Дала ёзувлари. 2008 йилги маълумот. Денов тумани, Фарғона 
қишлоғи.


Якубова Диларам Таджиевна
52
солиғидан, суғурта ва гўшт солиғидан, давлатга 
дон, картошка, сут, жун топшириш мажбуриятидан 
озод этилганлар. Улар темир йўл бўйлаб манзилга
-
ча йўл киранинг фақат 25 фоизини тўлаганлар, 10 
ёшгача болалар эса бепул кетган.
86
Кўчирилганлар
-
га уй-жой, хўжалик иншоотлари, кўчириш фонд
-
ларида йўл ва кўприклар, кечув жойлари, ҳовуз ва 
қудуқлар, каналлар қурилиши учун ҳамда иш ҳай
-
вони, ўғит, ем-хашак, уруғлик учун маблағ берили
-
ши лозим бўлган
87
. Аммо буни ҳукумат ўша даврда 
тўла амалга ошира олмаган. Кўчишга рухсат берил
-
ган оз сонли бой-қулоқ хўжаликлар учун темир йўл 
бўйлаб имтиёзли асосда кетишдан бошқа ҳеч қан
-
дай имтиёзлар белгиланмаган.
Янги ерларда турар жой танқислиги муаммо
-
си ўткир бўлган. Кўчирилганларнинг катта қисми 
узоқ йиллар капалар, чодирлар, қамиш чайлалар, 
ертўлаларда яшаганлар
88
. Кўчирилганлар учун бир 
ойга оила бошлиғига: 1кг ёғ, 800грамм шакар, 75 
грамм қуруқ чой, 1 кг совун, қарамоғидагиларга: 55 
грамм ёғ, 200 грамм шакар, 75 грамм чой белгилан
-
ган. Аммо 1932-1933 йиллардаги очарчилик дав
-
рида бунга ҳамма вақт ҳам амал қилинаверилма
-
ган
89
. Кўчирилганларнинг колхозларида мактаблар 
етишмаган, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш да
-
ражаси ҳам паст бўлган. 1931 йили эски Бухоро ра-
йонида безгак хуруж қилганида унга қарши кураш 
олиб борилмаганлиги туфайли 430 хўжаликдан 
270 таси қочиб кетган. Умуман, кўчирилганларнинг 
86 
Андижон вилоят давлат архиви,189-фонд. 1-рўйхат, 419-иш, 151 
–варақ; ЎзР МДА, Р-90-фонд, 1-рўйхат. 419-иш, 10-варақ; ЎзР МДА, 
Р-90-фонд, 8-рўйхат, 2000-иш, 3-варақ.
87 
ЎзР МДА, Р-90-фонд, 2-рўйхат, 104-иш. 344-варақ.
88 
ЎзР МДА. Р-95-фонд, 2-рўйхат, 2606-иш, 8-варақ.
89 
ЎзР МДА. Р-95-фонд, 2-рўйхат, 2606-иш. 10-11 варақлар.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish