ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
47
ҳисобга олиб, Ўзбекистонда 1929 йилда 6 та МТС:
Асака, Қува, Янги йўл, Когон, Денов ва Боғдод МТС
ларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қи
-
линди. Уларнинг ихтиёрига 370 та трактор бериш
кўзда тутилди
76
. 1929 йил баҳорида ташкил этил
-
ган 1-Денов МТС га 750 от кучига эга бўлган 6 та
ҳайдов трактори, 12 та плуг, 15 та борона (сихмола),
90 та «Ваннер» сеялкаси, 15 та от культиватори ва
18 та окучник (эгат очиш мосламаси) бор эди. Бу
техника воситалари Денов минтақасидаги ҳозирги
Шўрчи райони хўжаликларига хизмат кўрсатган.
Ўша пайтда маҳаллий механизаторлар мутлақо йўқ
эди. «Йигирма беш мингчилар» қаторида Россиядан
келган Аҳад Черикбашев 1929 йилда Денов МТСи
қошида тракторчилар курсини очди. У 1931 йил
-
да 101-разъезд (ҳозирги Шўрчи темир йўл бекати)
ёнида механизаторлар тайёрлаш курсини ташкил
этди, бу курсда 20 нафар шўрчилик йигит трактор
-
чилик ҳунарини ўрганди. Моҳир механик А. Черик
-
башевнинг шогирдларидан Мирза Замонов, Ортиқ
Саидов, Нарзулла Бобоназаров, Турсоат Мелибоев,
Иброҳим Норматов 1930 йиллар бошида техника
рулини бошқарган
77
.
Расмий маълумотларга кўра, 1920 йилда пахта
-
чилик учун Швециядан бир дона кетмон учун тил
-
ла ҳисобида 2 сўм 50 тийин тўлаган бўлса, 1935 йил
охирига келиб Ўзбекистон далаларида 16 мингдан
ортиқ трактор ишлаб турганди. Фақат Тошкент
қиш лоқ хўжалик машинасозлиги заводи 1935 йил
-
да республиканинг пахтакор колхоз ва совхозлари
-
76
Ўзбекистон ССР тарихи. 3 жилд. –Б. 479.
77
Турсунов С.Н., Эшбоев Қ. Шўрчи тарихидан лавҳалар. –Тошкент:
Fan va texnologiya, 2013. –Б. 132.
Якубова Диларам Таджиевна
48
га 13 миллион сўмликдан кўпроқ маҳсулот етказиб
берди
78
.
Совет ҳукумати Сурхондарёда пахта яккаҳо
-
кимлигини ўрнатиш учун ҳамма имкониятларни
ишга солди. Бунда воҳа тупроғининг ҳосилдорли
-
ги, ўзлаштирилмаган ерларнинг кўплиги, қулай сув
таъминоти, энг муҳими, мўътадил иқлими сабабли
пахтани бошқа минтақалардан кўра анча эрта ети
-
лиши ҳисобга олинди. Аммо воҳада пахтачиликни
ривожлантириш йўлидаги энг катта муаммо – ишчи
кучининг етишмаслиги эди. Қолаверса, воҳанинг
жанубий ва тоғли ҳудудларидаги ўтроқ ва ярим
ўтроқ аҳолисидан ташқари, чўл ва даштда яшовчи
кўчманчи аҳолиси пахтачилик тажрибасига эга эмас
эди. Шу сабаб, янги ўзлаштирилаётган пахтачилик
районларига вилоятнинг тоғли ҳудудлари ҳамда
Фарғона водийсидан пахта «уста»ларини кўчириб
келиш сиёсати қўлланилди.
Ўзбекистонда аҳолини кўчириш жараёни ер-сув
ислоҳоти билан деярли бир вақтда бошланди. Унинг
биринчи босқичи 1926-1929 йилларда ўтказилиб,
асосан туманлар, вилоятлар ва республика миқёси
-
да аҳоли кўчирилган. Бу даврда кўчириш тадбир
-
ларининг кўлами нисбатан кичик бўлган, бор-йўғи
8047 хўжалик ўзлари яшайдиган округлар ичкари
-
сидаги ўзлаштирилмаган ҳудудларга кўчирилган.
Бундан ташқари, аҳолиси зич бўлган Фарғона во
-
дийси аҳолиси Тожикистон АССРдаги Вахш водий
-
си, Ҳисор ва Кўлоб вилоятларига кўчирилган
79
. Бу
78
Қорабоев С. Ўзбекистонда ленинча индустрлаштириш тажриба
-
сидан. 1925-1941 йиллар. –Тошкент: Ўзбекистон, 1974. –Б. 149.
79
Олимиён (Алимов) Д.Х., Джалилов М.Ш., Наботов Ф.С. Внутрен
-
нее переселение дехканских хозяйств из горных и подгорных райо
-
нов в Вахшскую долину // Молодой учёный, 2014. –№5(64). –С. 377-
380.
Do'stlaringiz bilan baham: |