ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
49
даврда Тожикистон АССР Ўзбекистон таркибидаги
мухтор республика бўлганлиги учун ҳам ички миг-
рация жараёнида иштирок этган.
Ўзбекистонда 1929-1932 йилларда Андижон,
Фарғона, Тошкент округларининг йигирма мин
-
гга яқин хўжалик аҳолиси Самарқанд, Бухоро, Сур
-
хондарё округларидаги пахта экишга қулай бўлган
ҳудудларга кўчирилган
80
. Аҳолини кўчириш сиё
-
сатида республика ташқарисига кўчиришлар ҳам
алоҳида ўрин тутади. 1930 йили 510 хўжалик (1530
киши) Андижон округидан Кавказ ортига кўчирил
-
ган
81
. Биринчи беш йиллик мобайнида 7312 хўжа
-
лик Фарғона водийси округларидан Тожикистон
ССРга кўчирилган. Фарғона водийси деҳқонлари
-
нинг кўчирилиши демографик кескинликни юмша
-
тиш билан бирга уларнинг пахтачилик соҳасидаги
тажрибасини бошқа ҳудудларга ёйишда қўл келди.
Кўчирилганларнинг ижтимоий таркиби турлича
бўлган, бироқ уларнинг асосий қисми ерсиз, кам
-
бағал хўжаликлар эди. Бунинг ўз сабаблари бўлган.
Авваламбор, марксча-ленинча синфийлик назари
-
ясига кўра ер биринчи навбатда камбағалларга бе
-
рилган. Иккинчидан, кўчириш сиёсати ер тақчилли
-
ги муаммосини ҳал этишга қаратилган бўлиб, унда
ерсиз ёки кам ерли одамларгина кўчирилган. Кам
-
дан-кам ҳолларда бой-қулоқ хўжаликлар мажбурий
тартибда кўчирилган. Баъзан, аҳолини кўчириш
бой-қулоқ хўжаликлар, сиёсий ҳуқуқдан маҳрум
этилганлар, умуман ҳукуматнинг «қора рўйхати
-
га» тушганлар учун жон сақлаш имконини берган.
Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Фарғона қиш-
лоғида яшовчи 1920 йилда туғилган Мамажонов
80
Денов туман давлат архиви. 6-фонд, 1-рўйхат, 52-иш, 56-варақ.
81
ЎзР МДА, Р-90-фонд, 8-рўйхат, 687-иш, 22-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
50
Муҳаммадисо ота шундай маълумот беради: «Бу
ерга Риштондан ота-онам, иккита акам, мен, битта
укам 1930 йилларда кўчиб келганмиз. Дадам аввал
бригадир эди. Ўша кезларда буғдой ўрнига пахта
экасизлар деган гaп чиққанида, буғдой ерида пах
-
та бўлмайди дегани учун бир йилга қамалади. Кўр
-
па-гиламларимизни «обиска» («опись» – рўйхат)
қилиб тортиб олишди ва ким ошди савдосига қўй
-
ишди, еримиз ҳам мусодара бўлди. Дадам қайтгач,
қўшнимизнинг уйида ётиб юрдик. Бир «комсомол»
деган одам бор экан: «Қулоққа жой берсанг қулоқ
бўласан», – деди. Уй эгаси мажбур бўлиб бизни ҳай
-
дади, молхона, отхоналарни оқлаб тозалаб ўтир
-
дик, чойхона, мачитларнинг бурчакларида яшадик.
Қўним топмадик, Охири рўйхатга олиш бошланиб,
дадам билан акам рўйхатга ёзилди, орқасидан жў
-
на-жўна бошланди. Нима қиламиз, уйимиз йўқ. Шу
тахлитда 11 хўжаликни «пахта устаси» бўласизлар
деб, қизил вагонга уриб шу ерга олиб келдилар»
82
.
Аҳолини кўчириш сиёсати ўзбекларнигина эмас,
балки, бошқа миллат вакилларини ҳам ўз гирдобига
тортган. 1929-34 йилларда 6312 нафар бошқа мил
-
лат вакиллари кўчирилган
83
. Қирғиз, қозоқ, турк
-
манларнинг кўчманчи қисмини ҳам ўтроқлашти
-
риш баҳонасида ўзлаштирилмаган ҳудудларга
кўчирилган. Яҳудийларни кўчириш сиёсатига тор
-
тиш масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилган. Ўша
вақтга қадар тирикчилик манбаи майда ҳунарманд
-
чилик ёки савдо-сотиқ бўлган яҳудийлар дехқончи
-
лик билан шуғулланишга мажбур қилинган. Аҳоли
-
ни кўчириш кампаниясининг иккинчи босқичида
82
«Мерос» жамғармаси материалларидан. Мамажонов Муҳаммад
Исо билан бўлган суҳбатдан. 2008 йилнинг апрель ойи. Сурхондарё
вилояти, Денов тумани, Фарғона қишлоқ фуқаролар йиғини.
83
ЎзР МДА, Р-90-фонд, 8-рўйхат, 2006-иш. 87- варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |