Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
55
ҳолда эрталаб ҳукумат вакиллари келиб уни қулоқ 
қилишларини айтади. Унинг жўнаши учун «тирик
-
чилик қилолмай кетишга мажбур бўлди» деган маъ
-
лумотнома ёзиб берадилар. Ўша кечаси уста Сўхман 
бутун ғалласини камбағалларга тарқатиб, дўкони, 
чорваси ва боғини колхозга топшириб, ўзи Термиз 
туманидаги «Намуна» жамоа хўжалигига жўнайди. 
Бу ердаги колхозда яхши меҳнат қилиб обрў топа
-
ди
92
.
Олиб борилган тарғибот ишлари туфайли 1929-
32 йилларда биргина Шеробод тумани Хатак қиш-
лоқ кенгашидан 50 хўжалик Ўзбекистон ССР тарки
-
бидаги Тожикистон АССРнинг Қўрғонтепа вилояти, 
Қабодиён туманига, 30 хўжалик Термиз туманидаги 
Намуна колхозига ва Жарқўрғон туманидаги Хўжа 
Рўшнои қишлоғига ўз ихтиёрлари билан кўчиб ке
-
лишади
93
. Хатак қишлоқ кенгашидаги аҳолининг 
кўчиши бундан кейин ҳам давом этди. 1936 йилги 
қурғоқчилик оқибатида қишлоқ кенгаши таркиби
-
даги Калапўшқия, Нурали, Чоҳак, Тангидевон, Чи
-
нор, Тошлик юрт, Зараутсой ва Хўжанқон қишлоқла
-
ри аҳолисининг катта қисми пастга кўчади. Чоҳак 
қишлоғи аҳолиси Термиз тумани, Намуна колхози
-
даги «Партизан», «Правда» участкаларига, Зараут
-
сой аҳолиси Қумқўрғон туманига, Тангидевон ва 
қисман Хатак аҳолиси Ангор туманидаги Зартепа 
шимолидаги Хўжа Рўшнойи мақбараси атрофига, 
яна бир қисм аҳоли Жарқўрғонга кўчиб келишган
94
.
Аҳолини ихтиёрий равишда янги пахтакор рай
-
онларга кўчириш учун воҳадаги колхоз ва совхоз
-
92 
Умаров И., ва бошқалар. Сурхон воҳасида этник тарих ва этнома
-
даний жараёнлар... –Б. 102-103.
93 
Дала ёзувлари.Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, 2019 йил, 
июнь.
94 
Турсунов С., ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б. 242.


Якубова Диларам Таджиевна
56
ларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш 
лозим эди. Бунинг учун давлат томонидан муайян 
ишлар амалга оширилди.1930-1933 йилларда таш
-
кил топ ган колхозлар ниҳоятда кам қувват ҳамда 
иқтисодий таъминоти паст эди.
95
1933 йилга кел
-
ганда колхозларнинг сони кўпайиб, умумий кўр
-
саткичлари ҳам анча яхшиланди. Кўплаб жамоа 
хўжаликлари ташкил топган дастлабки йилларда
-
ноқ ўзларига белгилаб берилган режа ва топши
-
риқларни ошириб бажардилар. 1932 йили Денов 
туманидаги Маданият жамоа хўжалиги пахта сотиш 
режасини 168,3 % га бажариб, 160 гектар пахта май
-
донининг ҳар гектаридан 16,5 центнердан ҳосил 
тўплади. Хўжаликларнинг иқтисодий аҳволи яхши
-
ланиб бориши туфайли янги ерлар ўзлаштирилди, 
суғориш тизимлари бирмунча мустаҳкамланди.
Воҳада пахтачиликни янада ривожлантириш 
мақсадида 1931-1932 йилларда Сурхондарё окру
-
гида 2-Денов, Узун, Шўрчи, Ангор, Таллимарон, 
Бешқўтон МТСлари ҳам ташкил этилди.
96
1932 йил 
Шерободда пахтачилик билан шуғулланувчи 11848 
деҳқон хўжалиги бўлиб, колхозлар сони 139 тага ет
-
казилди. Пахтакор колхозларга 8514 деҳқон хўжа
-
лиги аъзо бўлиб, жами деҳқон хўжалигининг 71,7% 
жамоа хўжаликларига аъзо эди
97
.1930 йилларда 
Сурхондарё округини йирик қишлоқ хўжалик мах
-
сулотлари етказиб берувчи марказга айлантириш 
учун илм-фан ютуқлари жорий этила бошланди. 
1930 йилда Шўрчи туманида дастлабки Култепа 
95 
Турсунов С.Н., ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б. 
241.
96 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 18-фонд, 1-рўйхат, 126-иш, 
63-варақ. 
97 
Турсунов С.Н., ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б. 
242



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish