ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
59
ларнинг шароитига мослашиб анча юқори ҳосил
ва сифатли тола берди. 1934 йилнинг кўкламидан
бошлаб бу туманларда фақат ингичка толали пахта
экила бошлади.
1934 йилнинг баҳорида Шеробод туманидаги
Чўянчи қишлоғида жойлашган Киров номли кол
-
хозда ингичка толали пахта учун элита уруғчилик
хўжалиги ташкил этилади. Бу хўжалик Сурхондарё,
Бухоро ва Фарғона водийсидаги хўжаликларни
уруғлик чигит билан таъминлади. Шу ўринда қайд
этиш керакки, ингичка толали кечпишар Пима ва
Маарад навларининг ҳосили амалда ингичка тола
-
ли бўлмаган пахта навларининг ҳосилидан кам бўл
-
мади. 1938 йилдан бошлаб ингичка толали пахта
Шўрчи туманида ҳам экила бошланди. 1941 йили
вилоятда 40 минг гектар пахта майдонининг 19600
гектарига ингичка толали пахта экилди. Ҳар гектар
ердан ўртача 12,2 центнердан ҳосил олинди.
Сурхондарё вилоятида пахта майдонларни кен
-
гайтириш мақсадида пахатчиликни биладиган
мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор бе
-
рилиб, суғориш тизимига тааллуқли билимларни
бериш мақсадида 1938 йил Термиз шаҳрида, 1939
йилда эса «Ҳазарбоғ» совхозида механизация би
-
лим юртлари ташкил этилиб, амалий кўникмалар
-
ни ўргатиш учун 1938 йилда Деновда мотор-ремонт
заводи қурилиб ишга туширилди.
102
Шўрчидаги
пахтачилик билан шуғулланадиган жамоа ва дав
-
лат хўжаликлари сони 52 тага етди, уларнинг мод
-
дий-техника негизи тобора мустаҳкамланди. Шўр
-
чи минтақасида МТС (машина-трактор станцияси)
ташкил этилгач, техника воситаларининг сони ва
102
Сурхондарё вилояти давлат архиви.Фонд-446, 1-рўйхат, 59-иш,
79-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
60
тури тобора кўпайиб, хизмат сифати яхшиланди,
Бу соҳада механик А.Луктовский, Чариков, Ципляев
ва Бичков алоҳида жонбозлик кўрсатди. 1935 йил
-
да фақат «Ёруғлик» ва «Коммунист» жамоа хўжали
-
кларида 1,5 тонна юк кўтарадиган автомашиналар
мавжуд бўлган
103
.
Пахта етиштиришни кўпайтириш учун рентабел
-
лик даражаси паст бўлган хўжаликлар бирлашти
-
рилиб бақувват хўжаликларга бириктирилди. Ху
-
сусан, 1932 йили Денов туманидаги «Ҳурлик», 1938
йил «5 йиллик», «Ёш ғайрат», «Ўркак» хўжаликлари
бирлаштирилиб, «Ёш ғайрат» колхози ташкил эти
-
лади. Унга раис этиб Алихон Сафаров тайинланади.
Алихон Сафаров 1930-1932 йилларда Қумқўрғон
канали қурилишида бош мироб бўлиб ишлаган эди.
1949 йилда «Пахтакор» ва «Зарбдор» хўжаликлари
«Ёш ғайрат» хўжалигига бирлаштирилди. Хўжали
-
кларнинг бирлаштирилиши ўз натижасини берди.
1932 йилда «Қизил тўлқин» колхози 12 центнердан
пахта етиштирганлиги учун Қизил Байроқ ордени
билан мукофотланди. Ўша йили совет ҳукумати Сур
-
хондарё округида пахтачиликни ривожлантиришда
эришилган ютуқларни ҳисобга олиб, Шеробод уез
-
дини «Меҳнат Қизил Байроқ ордени» билан муко
-
фотлади
104
.
Ўзбекистон ҳукумати қишлоқ хўжалигини янада
ривожлантириш, бошқаришни такомиллаштириш,
аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатишни туб
-
дан яхшилашни назарда тутиб, Денов райони неги
-
зида Шўрчи райони ташкил этишни лозим топди.
103
Кабилов Э.А. История развития легкой и пищевой промышлен
-
ности в южных областях Узбекистана в 1946-1960 гг. Опыт и пробле
-
мы. Дисс, канд. истор. наук. –Ташкент. 1994.
104
Сурхондарё вилояти давлат архиви.Фонд-478, 1-рўйхат, 52-иш,
189-варақ.
Do'stlaringiz bilan baham: |