ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
61
1935 йил 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси
Марказий Ижроия Қўмитаси бу ҳақда қарор қабул
қилди. Шўрчи, Култепа, Оқтумшуқ ва Янгибозор
каби кўҳна қишлоқлар негизида ушбу туман таш
-
кил топди. Шўрчи қишлоғи район маркази бўл
-
ди. Район партия қўмитасининг биринчи котиби
этиб хоразмлик Усмонов, район ижроия раиси этиб
Эшонқулов , «Ёруғлик» жамоа хўжалиги раиси Қам
-
бар Маматқулов – партия қўмитаси котиби, давлат
сиёсий бошқармаси бошлиғи этиб Бородюк, «Оққап
-
чиғай» давлат хўжалиги раиси Мирбақоев – район
сиёсий бўлими бошлиғи, туман соғлиқни сақлаш бў
-
лими бош врачи этиб Шатковская, ер ишлари шўъ
-
баси бошлиғи этиб Абди Қодиров тайинландилар
105
.
Сурхондарё округида пахта майдонлари йилдан-
йилга ортиб бориб, 1928 йил пахта майдонлари 12,5
минг гектар бўлган бўлса, 1940 йилда келиб эса бу
кўрсаткич 50 минг гектарга етди
106
. 1941 йилда Сур
-
хондарё вилояти ҳудудида 39,3 минг деҳқон хўжа
-
лигидан иборат 523 колхоз ва 5 совхоз мавжуд эди.
Колхозларга техник хизмат кўрсатиш мақсадида
12,1 минг от кучига эга бўлган 841 та трактордан
иборат МТС лар фаолият юритган. МТСларнинг асо
-
сий фонди 12 млн сўмга етган. Улуғ Ватан уруши
арафасида ҳайдаладиган ерлар 197,7 минг гектар
-
ни ташкил этди ёки 1913 йилга нисбатан икки ба
-
равар ортиқ бўлди. 47,1 минг гектар майдонга ғўза
экилди, пахта ҳосилдорлиги 1913 йилги 7 центнер
-
га нисбатан 14 центнерга етди. Уруш арафасида
колхозларнинг даромади 105 млн сўм, 1 меҳнат ку
-
нининг қиймати 4 сўм 56 тийинни ташкил қилди.
105
Турсунов С., Эшбоев Қ. Шўрчи тарихидан лавҳалар. –Б. 134
106
ЎзПА Сурхондарё вилояти ҳокимлиги филиали архиви, 1-фонд,
5-рўйхат, 46-иш, 60-варақ.
Якубова Диларам Таджиевна
62
Колхозчиларнинг шахсий хўжалигида 324 минг бош
чорва моли, шу жумладан, 54 минг йирик шохли қо
-
рамол бор эди
107
.
Иккинчи жаҳон уруши воҳа қишлоқ хўжалиги
меҳнаткашларини жиддий синовдан ўтказди. Ва
-
зият ниҳоят даражада оғир эди. Фронтга тобора
кўпроқ қурол-яроғ, кийим-кечак, озиқ-овқат, ҳар
-
бий техника ва бошқа анжомлар зарур эди. Шуни
ҳисобга олиб, вилоят раҳбарлиги 1941 йил 24 июл
-
да «Ҳарбий замон шароитлари» масаласини муҳо
-
кама қилди ва ушбу масала юзасидан қарор қабул
қилди. Давр талабларини инобатга олган ҳолда
вилоятдаги барча ишлаб чиқариш муассаса ва таш
-
килотларига ҳарбий давр қонунлари асосида иш
юритилиши белгилаб берилди. Меҳнаткашларнинг
иш вақти узайтирилди. Меҳнат таътиллари ва дам
олиш кунлари бекор қилинди. Уруш чўзилиб кетгач,
СССР Олий Совети 1942 йилнинг 9 апрелида отпус-
ка (меҳнат таътили) учун бериладиган пулларни
тўлашни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги Фармон
-
ни қабул қилди
108
.
Вилоят халқ хўжалигида банд бўлган эркак
аҳолининг фронтга сафарбар қилиниши кадрлар
танқислигини келтириб чиқарди. Жойлардаги бу
-
тун ишлаб чиқариш масъулияти аёллар, болалар,
қариялар ва ногиронлар зиммасига тушди. Саноат
ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш билан банд
бўлган аёлларни янги касб малакаларига ўргатиш
кун тартибидаги долзарб мавзу эди. Шу мақсадда
жойлардаги саноат корхоналари ва МТСлар қоши
-
да қисқа муддатли курслар ташкил этилди. Ушбу
107
Халияров Х., Бычков Д., Блинников А. Сурхандарьинская об
-
ласть.–С. 55-56.
108
Соатов О., Турсунов С., Умаров И., Тошев К. Фронтдан келган хат
-
лар. –Тошкент: Тафаккур, 2020. –Б. 29.
Do'stlaringiz bilan baham: |