Савдо-сотиқ бўлимига ишга қабул қилинган М.М Ахмедовга Т-2 -сон шакл бўйича ходимнинг шахсий варақачаси очилади. У Т-1 -сон шакл бўйича ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ (фармойиш), меҳнат дафтарчаси, паспорт, ҳарбий билет, таълим муассасасини тугатганлик ҳақида ҳужжат, солиқ органида рўйхатда турганлик ҳақида маълумот ва қонунчилик билан белгиланган бошқа ҳужжатлар, шунингдек ходим томонидан ўзи ҳақида берилган маълумотлар асосида тўлдирилади.
Кодлаш ҳудудида кодлар аҳоли, ишчи касблар, хизматчилар лавозимлари ва тариф разрядлари, маълумот бўйича мутахассислар ҳақидаги маълумотлар тоифалаштиришга асосан қўйилади.
Т-2 -сон шаклнинг 1-бўлими "Чет тилини билиши" 5-бандини тўлдириш вақтида, тилни билиш даражаси кўрсатилади: "эркин сўзлашаман", "ўқийман ва тушунтира оламан", "луғат ёрдамида ўқийман ва таржима қиламан".
Меҳнат стажи (умумий, узлуксиз, муайян хизмат муддати учун қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқини берадиган, ташкилотда белгиланган бошқа имтиёзларга ҳуқуқ берувчи ва бошқалар) меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ва (ёки) ушбу стажни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ ҳисобланади.
Ходим ҳақидаги маълумотлар ўзгартириш вақтида, унинг шахсий варақачасига кадрлар билан ишлаш хизмати ходимининг имзоси билан тасдиқланади.
Қуйдагилар "Ҳарбий ҳолат ҳисоби ҳақида маълумотлар" II бўлимини тўлдирилиш учун асосий ҳужжатлар ҳисобланади:
- ҳарбий билет (ёки ҳарбий билет ўрнига берилган вақтинчалик гувоҳнома) - захирада бўлган фуқаролар учун,
- ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқароларга бериладиган гувоҳнома - ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар учун.
Захирадаги фуқароларга:
- захира зобитларга "Захира тоифаси" 1-банди тўлдирилмайди;
- "Таркиб (профиль)" 3-банди қисқартиришсиз тўлдирилади (масалан, "командали", "тиббий" ёки "солдатлар", "матрослар" ва шу кабилар);
- "??Тнинг тўлиқ кодли белгиси" 4-банди тўлиқ белгилар ёзилади (олтита рақам, масалан "021101" ёки олтита рақам ва харфли белгиси, масалан "113194А");
- "Ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси" 5-банди харфлар билан ёзилади: А (ҳарбий хизматга яроқлилар), Б (ҳарбий хизматга унча муҳим бўлмаган чеклашлар билан яроқли), В (ҳарбий хизматга яроқлилиги чекланган) ёки Г (ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлар). Ҳарбий билетнинг тегишли бандларида ёзувлар бўлмаганда "А" тоифаси қўйилади;
- "Ҳарбий ҳисобда туради" 7-банди қуйидагича тўлдирилади(оддий қалам билан):
- "а" қатори - сафарбарлик тўғрисида буйруқ бўлган ҳолларда ва (ёки) сафарбарлик тўғрисида буйруқ берилганлиги ва бекор қилинганлиги тўғрисида штамп мавжуд бўлганда;
- "б" қатори - сафарбарлик даврида ва уруш вақтида корхона учун брон қилиб қўйилган фуқароларга.
Ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган фуқароларга:
- "Захира туркуми" 1-банди, "Таркиб (профиль)" 3-банди, "??Тнинг тўлиқ код белгиси" 4-банди ва "Ҳарбий ҳисобда туради" 7-банди тўлдирилмайди;
- "Ҳарбий унвон" 2-бандига - "хизматга чақирилади" ёзуви киритилади;
- "Ҳарбий хизматга яроқлилик тоифаси" 5-банд харфлар билан тўлдирилади:
А - ҳарбий хизматга яроқлилар;
Б - ҳарбий хизматга унча муҳим бўлмаган чеклашлар билан яроқлилар;
В - ҳарбий хизматга яроқлилиги чекланган;
Г - ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлар ёки
Д - ҳарбий хизматга яроқсиз.
Ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлган фуқароларнинг гувоҳномаларидаги ёзувларга асосан тўлдирилади.
Заҳирада бўлишнинг чегараланган ёшига етган ходимнинг ёки соғлиги ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган фуқаронинг шахсий варақаси II бўлимининг 8-бандида бўш қаторга "ёши бўйича ҳарбий ҳисобдан олинди" ёки "соғлиғи ҳолатига кўра ҳарбий ҳисобдан олинди" ёзувлари киритилади.
"Ишга қабул қилиш ва бошқа ишга ўтказишлар" III бўлимига ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) (Т-1 -сонли шакл), ҳамда бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ (фармойиш) (Т-5 -сонли шакл) асосида киритиладиган ҳар бир ёзув билан корхона раҳбарияти ходимни 6-устунга имзо қўйдирган ҳолда таништириши керак.