Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
87
хусусияти шунда эдики, биринчидан, мавжуд ти
-
зимларда сув ишларининг энг яхши шароитлари
-
ни таъминлаш учун чоралар кўрилди. Иккинчидан, 
суғориладиган ерлар ва майдонлар ўзлаштирилиб, 
қишлоқ хўжалиги тармоғига киритилди. Бироқ, сув 
манбаларининг камлиги воҳа қишлоқ хўжалигини 
сув билан таъминлаш имконини бермади. Бу муам
-
мони фақат Сурхондарё сувидан унумли фойдала
-
ниш йўли билангина ҳал қилиш мумкин эди. Бунинг 
учун Сурхондарёдан янги суғориш каналларини қу
-
риш ва Амударёга тушадиган баҳорги ва қишки сув
-
ларни йиғиб, халқ хўжалиги манфаатлари йўлида 
ишлатиш лозим эди. 
Юқоридаги муаммони ҳал этиш учун СССР 
Министр лар Совети 1952 йил 2 сентябрда Сур
-
хон-Шеробод воҳасида янги ерларни ўзлаштириш 
мақсадида сиғими 165 млн м
3
га тенг бўлган Учқи
-
зил сув омборини қуриш ва 10 минг гектар янги 
ерни очиш бўйича махсус қарор қабул қилди. Совет 
ҳокимияти пахта яккаҳокимлигини мустаҳкамлаш 
мақсадида колхозларни сув билан таъминлашга 
алоҳида эътибор бериб, Сурхондарё вилоятида
-
ги Учқизил ва Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув 
омборларига 48 миллион сўм маблағлар ажратиб, 
ушбу сув омборларни тезлатишни давлат назорати
-
га олди
161
. Шунингдек, Занг каналини узайтириш ва 
қайта таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берди. Ушбу 
қарорни амалга ошириш бўйича 27 кишидан иборат 
Колхозлараро махсус кенгаш тузилди. Занг канали 
бўйича ўтказилган ер ишларининг умумий ҳажми 
400 минг м
3
, бутун колхоз ички суғориш ва коллек
-
161
Венгрский В.Ўзбекистонда пахтачиликнинг ривожланиши.
Тошкент.Ўзбекистон ССР сиёсий ва илмий билимлар тарқатиш жа
-
мияти.1958.№-24-25.№-1-16641 Од.Б.7.


Якубова Диларам Таджиевна
88
тор тизимини қайта қуриш учун 300 минг м
3
ишлар 
бажарилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун 2,5 
млн сўм ажратилди
162
. Сурхон-Шеробод ҳудудини 
ўзлаштириш, янги суғориш тизимларини қуриш ва 
коллектор-зовурларни ишга тушириш мақсадида 
механизация кучидан фойдаланишга катта эъти
-
бор берилди. 1953 йилда воҳа қишлоқ хўжалигига 
6 мингта трактор ва 2200 та автомашиналар жалб 
этилди
163

Ирригаторларнинг меҳнатлари тез орада кўзга 
кўринди. 1957 йилда Учқизил сув омбори қурилиб 
ишга туширилди. Биринчи йилда сув омбори 78 млн 
м
3
сув берди
164
. 1958 йилда Шўрчи туманидаги Хў
-
жаипок қишлоғи ёнида сув сиғими 13 млн м
3
 
бўлган 
Намуна-Дегрез сув омбори қуриб битказилди. Бу 
иншоотларга сув каналлар орқали қуйиб тўлдири
-
лади ва халқ хўжалигида ишлатилади. Намуна-Дег-
рез сув омбори анча қуруқ бўлган 1957 йилда рас
-
ман қабул қилинмай туриб далаларга 3 млн м
3
сув 
берган ва пахта далаларини қуриб қолишдан сақлаб 
қолган эди
165
. 1957-1958 йилларда «Средазгидро
-
водхлопок» Ўрта Осиё пахтачилик институти ёпиқ 
горизонтал дренаж қуриш бўйича лойиҳа ишларни 
тайёрлади. Шўрланган ерларга дренаж мослама
-
ларини ўрнатиш дастлаб Янгиобод совхозида си
-
новдан ўтди. 1957-1958 йилларда Сурхон-Шеробод 
воҳасида 4 минг гектар ер ўзлаштирилиб, лоток 
бетон ариқлар ўтказилиб, 58 километрли очиқ ва 
162 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 45-фонд, 1-рўйхат, 41-иш, 
4-5-варақлар. 
163 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 580-фонд, 1-рўйхат, 25-иш, 
17-варақ.
164 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 580-фонд, 1-рўйхат, 25-иш, 
34-варақ.
165 
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 580-фонд, 1-рўйхат, 26-иш, 
37-варақ.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish