1-мавзу Кириш. Электр машиналарига (ЭМ) оид умумий маълумотлар. Режа: Электр машиналарининг халқ хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти Энергетикада трансформаторларнинг ўрни ва аҳамияти. Электр машиналарига қўйиладиган умумий техник талаблар. Электр машиналарининг халқ хўжалигидаги ахамияти. Электр машина механик энергияни электр энергияга (электр генераторлари) ёки электр энергияни механик энергияга (электр моторлари) айлантира оладиган электромеханик ўзгартгич (ЭМЎ)дир. Электр машиналарида энергиянинг электромеханик ўзгартирилиши магнит майдон воситасида амалга оширилиб, электромагнит индукция қонунига асосланган; шунинг учун ҳам уларни индуктив электр машиналари дейилади. Ўзгарувчан ток кучланишини ўзгартириб берувчи трансформаторлар ҳам индуктив электр машиналарининг ўзига хос туридир.
Электр-машинавий ўзгартгичлар (масалан, ўзгарувчан ток частотасини ва фазалар сонини ўзгартира оладиган) вакам қувватли электр сигналлар во-ситасида нисбатан катта қувватли объектларни бошқаришга имкон берувчи электр-машинавий кучайтиргичлар ҳамЭМў ҳисобланади.
Саноат электроникасининг жадал равишда ривожланиши туфайли ярим ўтказгич (транзистор, тиристор)ли ўзгартгичлар ва кучайтиргичлар саноатда кенг қўлланилмоқда. Натижада электр-машинавий ўзгартгичлар ва кучайтир-гичларни амалда қўллаш соҳалари анча камайган.
Электр машиналарининг таснифи. Айланувчи қисмли электр машина-лари токнинг турига кўра ўзгарувчан ва ўзгармас ток машиналарига бўлина-ди. Ўзгарувчан ток электр машиналари ишлаш принципига боғлиқ ҳолда асинхрон, синхрон ва коллекторли машиналарга бўлинади.
Асинхрон машиналар. Тузилиши, ишга тушириш ва техник хизмат кўр-сатишнинг оддийлиги ҳамда юксак ишончлилиги каби афзалликлари туфайли турли хўжалик соҳаларида асосан электр моторлари сифатида ишлатилади.
Синхрон машиналар электр станцияларида саноат частотали (f = 50 Гц) ўзгарувчан ток ишлаб чиқарувчи генераторлар ва мустақил электр энергия ис-теъмолчилари (самолётлар, катта кемалар ва бошқ.) учун юқори частотали генераторлар сифатида қўлланилади.
Ўзгарувчан ток коллекторли машиналариасосан электр моторлари сифатида ишлатилади. Уларнинг конструкцияси мураккаб ва чўтка–коллектор қурилмасининг тез-тез профилактик кўздан кечириш (ёки таъмирлаш) заруратининг туғилиб туриши туфайли улардан амалда кам фойдаланилади. Автоматика қурилмаларида ҳамда маиший хизмат ва уй хўжалиги электр ускуналарида универсал, яъни ўзгарувчан ва ўзгармас токларда ишлай оладиган коллекторли машиналар қўлланилади.
Ўзгармас ток машиналари кўпчилик ҳолларда электр моторлари си-фатида айланиш частотаси кенг кўламда ўзгартирилиши талаб қилинадиган электр юритма қурилмаларида ишлатилиб, автоматик ростлаш системаларида эса ижрочи моторлар ва тахогенераторлар сифатида кенг фойдаланилади.
Энергетикада трансформаторларнинг ўрни ва аҳамияти. Трансформатор – ўзгарувчан ток кучланишини ўзгартирадиган (бу жа-раёнда частота f = const) статик (айланувчи қисми бўлмаган) электромагнит ўзгартгичдир. Лекин трансформаторнинг ишлаш принципи ҳам электр маши-налариники сингари электромагнит индукция ҳодисасига асосланганлиги ва ўзгарувчан ток машиналаридаги физик жараёнлар кўп жиҳатдан трансформа-тордагига ўхшаганлиги учун ушбу курсда трансформаторлар назарияси асос-ларини ўрганиш, ўзгарувчан ток машиналари назариясининг янада чуқурроқ тушуниб олишга имкон беради.
Электр машиналари қуйидагича таснифланади, яъни қувватига кўра:
1)РН 500 Wt. гача– электр микромашиналари; 2) 0,5 РН 10 Wt. – кам қувватли; 3)10 РН 200 Wt.– ўрта қувватли; 4) қуввати РН 200 Wt. – катта қувватли;
айланиш частотасига кўра:
а) n = 300 айл/мин. гача – кичик тезликли; б) nН = =300 1500 айл/мин – ўрта тезликли; в) 1500 nН 6000 айл/мин– катта тезликли; г) nН 6000 айл/мин– ўта катта тезликли электр машиналари.
Электр машиналарида ротор ва статор хосил қилган магнит майдонларининг бир бирига нисбатан ўзаро қўзғалмас эканлиги ҳамда электр машиналарининг генератор ва мотор режимларида ишлаш мумкинлиги электр машиналари назариясининг асосий қоидаларидир.
Электр машиналарига қўйиладиган умумий техник талаблар Умумий мақсадли электр машиналарига қўйиладиган асосий талаблар давлат стандарти томонидан белгиланади. Улар қуйидагилардан иборат:
1) ишда ишончлилиги юксак бўлиши; 2) энергетик кўрсаткичлари юқори бўлиши; 3) габарит ўлчамлари, массаси ва нархи имкон қадар минимал бўлиши; 4) конструкцияси ишлаб чиқаришда оддий ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда ишлатишда осон бўлиши зарур.