91
нисбатан мосланувчанлиги пастроқ. Экологик пластиклигининг паст бўлишини
енгиш учун бошланғич материалда она сифатида олинадиган пуштсиз
линияларни яратишда оддий дурагай ва популяция навларидан фойдаланилади.
Линиялараро дурагайларнинг ижобий томонларига уларнинг ўсимлик
бўйининг морфологик белгилари жиҳатидан бир текислиги, пишиш муддатлари
ва биологик хусусиятларининг бир хиллигидир. Бу эса уз навбатида
дурагайларнинг технологиклиги ва ҳосилдорлигини оширади.
Бошланғич
материал дастлаб касалликларга, шумгуяга чидамлилиги ва
умумий комбинацион қобилиятга (УКК) қараб баҳоланади.
Биринчи йили танлаб олинган 100 – 150 ўсимликларда (навлардан
фойдаланилганда 200 – 400) ўзидан чанглатиш ўтказилади. Бунинг учун
найчали гулларининг очилишидан 1–2
кун олдин саватчалар махсус
изоляторлар билан копланади. Пишгандан кейин ҳар бир саватча янчилади ва
энг кўп уруғ ҳосили бўлган саватчалар танлаб олинади. Келгуси йили танланган
саватчаларнинг уруғи қатор килиб алоҳида экилади (20 – 30 ўсимликдан) ва
ўзидан чанглатиш яна такрорланади. Бундай иш 4 – 5 йил, айрим вақтларда 7–8
йил давомида ўтказилади. Параллел равишда ўзидан чанглатилган
линияларнинг авлодлари далада ѐки иссиққхонада,
фитотронларда инфекцион
фонларида касалликларга чидамлилигига қараб баҳоланади.
Ўзидан чанглатилган (J
3
) учинчи йилдан бошлаб линиялар мойлилик,
пўчоқлилик, уруғ натураси ва 1000 уруғининг вазни ҳамда тезпишарлилик,
ўсимлик бўйи ва бошқа хўжалик белги ва хусусиятларга қараб баҳоланади.
Тахлил қилиш учун эркин чангланиш йўли билан ҳосил қилинган дурагай
авлодларининг уруғидан фойдаланилади. Шу вақтни ўзида
линиялар умумий
комбинацион қобилиятига (УКК) қараб баҳоланади.
Умумий комбинацион қобилият топкросс ва поликросс усуллари билан
аниқланади.
Топкросс қўллаганда аникроқ натижаларга эришиш учун ўрганиладиган
ҳамма линиялар 2–3 тестер билан чатиштирилади. Тестер сифатида умумий
комбинацион қобилияти баланд бўлган навлар, оддий дурагайлар ва линиялар
фойдаланилади, чунки фақат шундай ҳолда юқори (баланд) гетерозисли
дурагайларни ажратиб олиш имконияти туғилади.Тест – дурагайларни ҳосил
қилиш мақсадида ўрганилган линиялар масофий изоляция қилинган
майдонларда тестер билан ѐнма ѐн жойлашган қаторларда экилади.
Максимал
даражадаги дурагайлашга эришиш учун ўзидан чанглатилган фертил линиялар
гулларининг “юлдузча” фазасида гиббереллиннинг 0,005 % ли сувдаги
эритмаси билан пуркаш усули билан кимявий бичиши ўтказилади.
Поликросс усули билан умумий комбинацион қобилиятни (УКК)
аниқлашда танлаб олинган ўзидан чанглатилган линиялар поликросс
питомнигида экилади (изолация қилинган жойда).
Баҳоланадиган ҳамма линияларнинг яхшироқ эркин чангланиши учун улар
бир неча қайтариқли килиб ѐнма – ѐн килиб, ѐки алоҳида қаторларда, ораларида
эса чанглатувчилар экилиб жойлаштирилади.
92
Яхши ва юқори умумий комбинацион қобилиятли линиялар келгуси йили
махсус (специфик)комбинацион қобилияти бўйича (МКК) диаллел чатиштириш
усули ўтказиб баҳоланади.
Умумий комбинацион қобилият (УКК)
самарали асосий белги ва
хусусиятларга қараб аниқланади. Ҳосилдорлик, мойлилик, ўсимлик бўйи,
вегетация даврининг давомийлиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилик
албатта хисобга олинади.
Ўзидан чанглатилган линияларнинг пуштсиз аналоглари туюнтириш
чатиштириш усули билан ҳосил килинади. (ВС
3
– ВС
4
) . Бунинг учун 5 – 7 йил
талаб килинади. Бу жараѐнни тезлаштириш (қисқартириш)
усуллари ишлаб
чиқилган. Фертиликнинг тикловчи линиялар ѐввойи турлар H. petiolaris, H.
annuus ва бошқа ҳамда H. tuberosus тури билан маданий кунгабоқарни
чатиштириш асосида Г.В. Пустовойт томонидан яратилган турлараро дурагай
навлар асосида ҳосил килинади.
Фертиликнинг тикловчи линияларни ҳосил қилинишида
маданий
кунгабоқар навларидан фойдаланилмайди, чунки улар она линияларга генетик
жихатдан яқиндирлар. Мойли экинлар илмий текшириш институтида ѐввойи
турлардан тикловчи генлар ўтказувчи популяциялар ҳосил қилиш схемаси
ишлаб чиқилган.
Беккросс ўтказишда чанглатиш учун фертиллиги тикланган касалликларга
чидамли ўсимликлар танлаб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: