Селекция ютуқлари.
Кунгабоқар ўсимлигини тубдан узгартириб юқори
ҳосилли, мойлилиги баланд бўлган, навларни яратишда йирик селекционер
олимлар (В.С. Пустовойт, Л.А. Жданов, В.И. Шербины, К.И. Прохоров, Г.В.
Пустовойт ва бошқалар) жуда катта муваффакиятларга эришганлар. Бу олимлар
яратган нав популяциялар юқори экологик пластиклик, кўпчилик патогенларга
чидамлилик, юқори мойлилик ва бошқа қимматли белги ва хусусиятларга эга.
Бу навлар асосида кунгабоқарнинг экин майдони жаҳонда кенгайиб усиб
бормоқда.
А.В.Анишенко эволюцион – генетик нуктаи назардан кунгабоқар
селекциясининг самарадорлигини қуйидагича баҳолайди. Агар кунгабоқар
сохасида Европада 475 йил давомида бу экиннинг экилиб келингандан бери
яхшилаш ишларини 100 % килиб олганда, унинг 60 % академик В.С.Пустовойт
ишларига туғри келади.
Мустақил ҳамдуслик мамлакатларда кунгабоқарнинг 40 га яқин навлари ва
10 дан зиѐд дурагайлари районлаштирилган бўлиб, улардан ВНИИМК 8931
улучшенный; Передовик улучшенный, Армавирский 3497 улучшенный,
ВНИИМК 1646 улучшенный, ВНИИМК 8883 улучшеный, Енисей, Салют ва
бошқалар.
Районлаштирилган навларнинг мойлилиги 53–55 %, уруғ (писта)
ҳосилдорлиги 3 – 3,5 т/га, гектарида мой ҳосили 1,7 ва ундан кўп т/гани ташкил
этади. Кунгабоқар селекциясида одатдаги усулларни такомиллаштириш билан
бирга гетерозис асосида селекция ривожланмоқда. Гетерозис асосида яратилган
линиялараро дурагайлар: Почин, Авант (ВНИИМК.,) Одесский – 103, Одесский
– 106, Одесский – 122 (ВСГИ), ПГ – 34, Юбилейный 75 (НИИСХ Юго Востоқа),
АҚШ лик С–220, Санбред 254 дурагайлари ва нав билан линиялараро
дурагайлари Рассвет, Одесский 91, Одесский 96.
Кунгабоқар селекциясида етакчи роль уйнайдиган ва катта хизматлар
қилган муассасалардан: В.С. Пустовойт номидаги Бутун Россия мойли экинлар
илмий тадқиқот институти ва унинг тажриба станциялари (Армавир, Дон,
Белгород), В.Я. Юрьев номидаги Украина ўсимликшунослик, генетика ва
селекция ИТИ, Жанубий – шарқий кишлоқ хўжалик институти ва бошқалар.
Ўзбекистонда районлаштирилган навлар: СПК, Сур Альбатрос,
Березанский, Бузулук, Родник истиқболли нав сифатида, ЛГ5665, ЛГ 5580, ЛГ
5835, NSH-III, Владимир, Новосадянин, Душко навлари тавсия қилинган.
1988 йилда Самарқанд Қишлоқ хўжалик институида профессор
Д.Т.Абдукаримов, доцент М.К.Луков кунгабоқарнинг Пионер навидан якка
97
оилавий танлаш усули билан Сам КХИ–10–70 намунасини ажратиб, ўрганилди
ва конкурс синовдан ўтказилди. Унинг вегетация даври 70 кун, ҳосилдорлиги 3
–3,5 т/га, саватчасининг диаметри 20–30 см. Уруғлари бир вақтда пишади.
Қурғоқчиликка, сулиш касаллигига чидамли, истиқболли бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |