Полиплоидия ва гаплоидиядан фойдаланиш.
Маданий кунгабоқарнинг
тетраплоид шакллари биринчи бўлиб 1939 йилда В.А.Рыбин томонидан
колхицин ѐрдамида ҳосил қилинган. Кейинчалик тетраплоид тури билан
гексаплоид турини чатиштириш учун колхицинлаштириш ѐрдамида тетраплоид
кунгабоқари синтез (ҳосил) қилинган. Маданий кунгабоқарнинг тетраплоид
шакллари кам наслли. Бунинг сабаблари қуйидагилар: чанг доначаларининг
фертиллиги паст (кучсиз), пуштсиз найли гулларнинг кўплиги ва уруғ
куртакларининг яхши ривожланмаганлиги, ҳамда дала унувчанлигини паст
бўлганлиги. Шу билан бирга диплоид шакларига нисбатан ўсимлик бўйи,
барглар сони ва катталиги, саватчаларининг диаметри каби кўрсаткичлари
бўйича учга бир нисбатда ⅓ қолишади. Кунгабоқар селекциясида гаплоидларни
ҳосил килиб, хромосомалар сонини икки баровар ошириш усулининг
қўлланиши
истиқболли
бўлиб
ҳисобланади.
Айниқса
гомозигота
линияларининг гетерозис асосида ҳосил қилишни жадаллаштиришда бу усул
яхши натижа беради. Кунгабоқар ўсимликларида гаплоидлар жуда кам
учрайди. Улар сунъий равишда нурлатилган чанг доначалари билан чанглатиш,
эгизакларда танлаш ўтказиш, тўқима ва чангдонларни ўстириш асосида ҳосил
қилинади.
Мутагенез
. Кунгабоқар селекциясида сунъий мутагенез усулининг
қўлланилиши яқиндан бошланган. Нурлатишининг критик меъѐри 70 – 80 Гр.
Бу меъѐрда ўсимликларнинг 40 – 50 % гача қисми ўлади.
Кимявий мутагенлардан – супер мутаген (Нитрозоэтилмочевина НЭМ
нитрозометилмочевина НММ, этиленэмин ЭН ва бошқалар) нинг сувдаги 0,001
– 0,2 % эритмасида кунгабоқар уруғлари ивитилиб, сувда ювиб олиб,
қуритилади ва дархол далада экилади.
Мутант ўсимликларни (М
1
) ўзидан чанглатадилар, чунки кўп ҳолларда
рецессив мутациялар ҳосил бўлади ва уларни М
2
да кузатиш мумкин. Ишнинг
кейинги босқичларида мутант популяцияларида инцухт кўлланиб танланган
гуруҳларда ўзидан чанглатиш ѐки четдан чанглатиш усуллари ўтказилади.
Кимѐвий мутагенез қўллаш асосида мойли экинлар илмий тадқиқот
институтида Первенец нави яратилади (1977 йилда районлаштирилган). Бу
навнинг мой кислотасининг таркиби кескин ўзгарган бўлиб, унда Олеин
кислотаси 75 %, линол – 16 % ни ташкил қилади. Линол одатдаги бошқа навлар
мойининг таркибида 28 – 60 % гача бўлади. Шу усул ѐрдамида пакана бўйли,
йирик гафрилашган, тўқ яшил рангдаги баргли, кеч пишар “Бархитичный
мутант” ва қатор эрта пишар паст бўйли мутантлар ҳосил қилиниб, улар
селекцияда бошланғич материал сифатида кенг қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |