93
Республика, вилоятлар шаҳар ва шаҳардан ташқари ҳудудлардаги
бошқарув пунктларидаги алоқа ФВДТ бошқармалар, бўлимлар ва
хизматлар ҳамда ҳамкорлик қилувчи бошқармалар (қўшнилар), ҳарбий
горнизонлар ва ҳарбий комиссарликлар, ҳамда разведка гуруҳлари, кўчма ва
ёрдамчи бошқарув пунктлари, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар,
уюшмалар бошқарув пунктлари билан биргаликда ташкил этилади. Шаҳар
(қишлоқ) туманлари бошқарув пункглари алоқанининг
барча
мавжуд куч ва
воситаларини қўллаб, фавқулодда вазиятлар бошқарма (бўлим)лари,
эвакуация органлари, транспорт ташкилотлари, иншоотлар бошқарув
пунктлари, шаҳардан ташқари ҳудудлар, ўзаро ҳамкорлик қилувчи
(қўшни) туманлар, маҳаллий тузилмалар, фуқаро муҳофазаси вазифаларини
ҳал этиш учун ажратилган ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар билан алоқани
ташкил этади. Алоқа ва билдиришнинг
марказлаштирилган ва локал
тизимларини тузиш ва доимий шай ҳолда сақлаб туриш аҳолига фавқулодда
вазиятлар хавфи ёки юзага келиши ҳақидаги ахборотларни ўз вақтида
етказиш имкониятини беради. Хабар бериш аҳолига тушунарли, аввалдан
белгиланган шартли сигналлардан
бошланади. Мақсад аҳолининг
эътиборини инсонларнинг саломатлигига таҳдид солувчи хавфли вазият
содир бўлиши мумкинлигига қаратиш ва бундай вазиятдатн ҳаракат
тартибини тушунтиришдан иборат.
Алоқа воситалари ва хабар бериш усуллари аввалдан режалаштирилган
ва ташкил қилинган бўлиши керак. Фуқаро муҳофазаси тадбирларини
ўгказишнинг барча режимларида алоқа ва хабар бериш воситалари асосий
ўринни эгаллайди.
Ҳар қандай хавф-хатар ҳолатида электр сиреналари ишга туширилади.
Уларнинг ҳайқириғига корхоналарнинг узуқ-узуқ гудоклари жўр бўлади.
Фуқаро муҳофазасининг “Диққат барчага!” деган овози эшитилган заҳоти
телевизор, радиоприемник, радиокарнайларни ишлатиб қўйиб, маҳаллий
ҳокимият органларининг ёки фавқулодда вазиятлар бошқарма,
бўлимларининг хабарларини тинглаш керак.
Бу табиий офат ёки авария оқибатларини тугатгунча давом этиши лозим.
Аҳоли пунктларининг ва иқтисодиёт объектларининг радиотрансляция
тармокдари кечаю-кундуз ишлашга ўтказилиши керак.
Радиоэшиттириш
ва
телевидение
(жўр
овоз
бўладиган
радиоузатгичларни ҳам қўшиб) республика аҳолисига
хабар бериш ва
ахборотни етказишнинг асосий воситалари ҳисобланади. Хабар бериш
сигналлари ва тегишли ахборот бутун ҳудудга ҳам, шунингдек ҳудудларни
танлаб олиб (вилоят тумани) ҳам берилиши мумкин.
Овозли
хабарларни
Алоқа
вазирлигининг
ёки
Давлат
телерадиосининг эшиттириш студияларидаги суҳандонлар (дикторлар) ёки
вилоят, шаҳар, қишлоқ туманлари маъмурий
марказлардаги студияларнинг ва
иқтисодиёт иншоотлари диспетчерлик пунктларининг суҳандонлари
эшиттирадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар
фавқулодда вазиятлар бошқармалари асосланган овозли хабарлар матнини
94
давлат ва рус тилларида айтиб
чиқишлари, уларни магнит тасмасига
(видеокассетага) ёзиб қўйишлари керак.
Кечиктириб бўлмайдиган фавқулодда ҳолларда овозли қисқа
хабарларни фавқулодда вазиятлар бошқармаси
тезкор навбатчисининг
бевосита иш ўрнидан туриб магнит тасмасидан ёки тўғридан тўғри
эшитгириш тарзида (магнит тасмасига олдин ёзиб олган тарзда) эшиттиришга
тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг ижозати билангина йўл
қўйилади. Радиотрансляция тармоғини танлаб олиш учун П-164 аппаратидан
фойдаланилади. Билдириш сигналлари телевидениеда ҳам, эфирга ҳам
бевосита узатиб ёки видеомагнит тасмага ёзиб олиб етказилади. Бу мақсадда
республика эшиттириш дастурлари ишга солинади. Вилоятларда
республика дастурига исталган вақтда кириб, вилоят телерадио
марказларидан ахборот бериб хабардор қилиш имконияти бор.
Фавқулолда вазият содир этилганда аҳолига билдириш тартиби
куйидагича бўлиши мумкин. Кимёвий хавфли объектда авария бўлганда бундай
ахборот берилади: “Диққат барчага! Шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимидан
гапирамиз... Фуқаролар! Кимё комбинатида кучли таъсир этувчи заҳарли
модда - хлор чиқиб кетиб, авария содир бўлди. Заҳарланган ҳаво булути ...
йўналишида тарқала бормокда. Қуйидаги шаҳар, туманлар ва вилоят аҳоли
пунктлари кимёвий заҳарланиш ҳудудида қоладилар... Заҳарланиш ҳудудига
тушиб қолган
кишилар уйларидан, муассаса, корхона, ўқув юртларидан
дарҳол чиқсинлар, шамол йўналишига перпендикуляр, энг қисқа йўл билан
хавфсиз жойларга ўтсинлар. Ташқарига олдин ҳўлланган ёки
2% ли ичимлик
сода эритмаси, пахтали дока боғич тақиб олинглар. Заҳарланган ҳаво булути
етиб келгунча хонадондан чиқиб улгуришга улгирмасангиз, хонангизни эшик
ва деразаларини зичлаб ёпиб,
ташқаридан ҳаво кирмайдиган қилиб олинг.
Ертўлалар ва уйларнинг пастки қаватларига хлор ҳаводан оғир бўлгани учун,
пастқам жойларга, ертулаларга оқиб киради. Кейин эса фавқулодда бўлимининг
кўрсатмасига биноан йўл тутинг. Ҳозир фавқулодда вазиятни талофатларини
бартараф этиш борасида ишлар олиб бориляпди. Ахборотларни кузатиб
боринг”.
Мана шу тартибдаги ахборот бир неча маротаба берилади.
Фавқулодда вазият хавфи туғилганда ва содир бўлганида
хавф даражасини
кўрсатадиган иккита билдириш белгиланган:
1.Юқори тайёргарлик режими.
2.Фавқулодда режим.
Иккала режимда ҳам фуқаро муҳофазаси томонидан қуйидаги тадбирлар
амалга оширилиши керак:
-фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун шаҳар объектларини ва саноат
зоналарини жойлашишини ҳисобга олган ҳолда оқилона режа тузиш;
-иккиламчи шикаст ўчоқлари пайдо бўлиши хавфини камайтиришни
таъминлайдиган технологик жараён, конструкциялар жорий қилиш, нодир
ускуналарни қидириш;
-осон ёнувчан, портлаш хавфи бор ва кучли заҳарли моддалар ҳажмини иложи
бор даражада камайтириш, суюқлик идишларини муҳофаза қилиш, улардан
95
суюқлик оқишини йўқ қиладиган ёки чеклайдиган чораларни кўриш;
-фуқаро муҳофазаси сигнали берилганда ва электр энергияси тўсатдан ўчиб
қолганда ишлаб чиқаришни авариясиз тўхтатиш чораларини кўриш;
-фавқулодда вазият шароитида ташиш ишларига транспортни тайёрлаш;
-мавжуд хўжалик алоқалари бузилган тақдирда
фойдаланиш учун моддий-
техника таъминоти резерви ва дубляж қилувчи базаларини тайёрлаш;
-тармоқ тараққиёти мобайнида объектларни, бўлиб-бўлиб тарқатиб юбориш;
-ишлаб чиқаришни ёки муҳимроқ маҳсулотни ҳар хил объектларда дубляж
қилиб чиқариш;
-иншоотларни чуқурлаштириш, пастроқ иншоотлар қуриш, вертикал
конструкцияларни горизонталларига алмаштириш;
-иншоотлардаги алоҳида элементлар орасида қўшимча боғланишлар ўрнатиш
ҳисобига конструкциялар пишиқлигини ошириш;
-ускуналарни ёнмайдиган енгилгина тўсиқ конструкциялари бор иморатларга
ўрнатиш;
-энерготаъминот тизимлари ишининг барқарорлигини таъминлаш (автоном
манбалар, дизел электр станциялар-артезиан қудуклар ҳисобига);
-объект таъмирланаётганда жўн ва осон аланга оладиган конструкцияларни
барқарорлик шартларига жавоб берадиган конструкцияларга алмаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: