Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Аҳолини кўчиришни ташкил этиш ва ўтказиш



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Аҳолини кўчиришни ташкил этиш ва ўтказиш. 
 
Аҳолини кўчириш - бу табиий ва техноген тусдаги фавқулодда 
вазиятлар зоналарида ва улар юзага келиш эҳтимоли бор зоналардан аҳолини 
транспортда (пиёда) ташкилий олиб чиқиш ҳамда уни олдиндан (ФВ 
манбаларининг шикастловчи омилларининг таъсир зоналаридан ташқарида) 
тайёрлаб қуйилган хавфсиз жойларга қисқа муддатли жойлаштириш 


97 
тадбирлари мажмуидир.
Кўчириш тадбирларини ўтказиш хусусиятлари қуйидагиларга қараб 
белгиланади:
- Фавқулодда вазиятлар манбаининг тавсифи (туси);
- Фавқулодда вазиятлар манбаи таъсир кўрсатишининг макон-вақт 
(тавсифлари);
- Транспортда (пиёда) олиб чиқиладиган аҳолининг сони ва қамраб 
олиниши;
- Аҳолини кўчириш тадбирларининг ўтказилиш вақти ва
қанчалиқ шошилинчлиги.
Қачонки кўчирилиши керак бўлган аҳолининг ҳаммаси фавқулодда 
вазиятлар манбаининг шикастловчи омиллари таъсир зонаси чегарасидан 
ташқарига транспортда (пиёда) олиб чиқиб бўлинса, шундагина аҳолини 
кўчириш тугалланган ҳисобланади. Ўтказилиш вақти ва муддатига қараб, 
аҳолини кўчиришнинг 2 тури (варианти) мавжуд:
1. Олдиндан ўтказиладиган кўчиришлар.
2. Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчиришлар.
Олдиндан 
ўтказиладиган 
кўчиришлар 
фавқулодда 
вазиятлар 
(потенциал хавфли объекглардаги фалокатлар ёки табиий офатлар) юзага 
келиш эҳтимоли юқори даражада эканлиги ҳақида ишончли маълумот 
олинганда ўтказилади. Бунга бир неча ўн дақиқадан бир неча суткагача давр 
ичида фавқулодда вазият содир бўлиши мумкинлиги ҳақидаги қисқа 
муддатли ишончли олдиндан тахминлаш асос ҳисобланади. Бу тахминга шу 
муддат мобайнида аниқлик киритилиши мумкин.
Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) кўчиришлар одамларнинг ҳаёти 
ва саломатлигига хавф туғиладиган даражада техноген ёки табиий тусдаги 
фавқулодда вазият юзага келган, аҳолининг рисоладдагидек кун кечириши 
бузилган тақдирда ўтказилади.
Фавқулодда вазият ривожлана бориши ва фавқулодда вазият зонасидан 
олиб чиқиладиган аҳоли сонига қараб, кўчиришнинг 3 хил (вариант) бўлади: 
1. Чекланган кўчиришлар. 
2. Маҳаллий кўчиришлар. 
3. Минтақавий кўчиришлар. 
Чекланган 
кўчиришлар. Фавқулодда 
вазият 
манбаи 
шикаст 
омилларининг эҳтимол бўлган таъсир зонаси шаҳар, кичик туман ёки қишлоқ 
аҳоли пункти чегараси ичидан чиқмай, кўчириладиган аҳоли сони бир неча 
минг кишидан ошмаган тақдирда ўтказилади. Бундай ҳолда кўчирилган 
аҳоли, одатда, фавқулодда вазият зонасига туташ аҳоли пунктларига ёки 
шаҳарнинг шикастланмаган туманларига (ФВ манбаининг шикастловчи 
омиллари таъсир зонасидан ташқарида) жойлаштирилади. 
Маҳаллий кўчиришлар ўртача катталикдаги шаҳарлар, йирик 
шаҳарларнинг алоҳида туманлари, қишлоқ туманлари фавқулодда вазият 
зонасига тушиб қолган ҳолларда ўтказилади. Бунда кўчириладиган 
аҳолининг сони бир неча мингдан ўнлаб минг кишигача етиши мумкин 
бўлиб, улар, одатда, фавқулодда вазиятлар зонаси билан ёндош хавфсиз 


98 
жойларга жойлаштирилади. 
Минтақавий кўчиришлар шикастловчи омиллар анчагина кенг 
мойдонга ёйилиб, йирик шаҳарларни ҳам ўз ичига олган, аҳолиси жуда зич 
жойлашган битта ёки бир неча минтақа ҳудудини қамраб олганда амалга 
оширилади. Минтақавий эвакуацияда фавқулодда вазият зонасидан 
транспортда (пиёда) олиб чиқиладиган аҳоли домий яшаб турган жойларидан 
анчагина узоққа кўчирилиши мумкин. 
Фавқулодда вазият зонасига тушиб қолган аҳолининг қанчаси кўчириш 
тадбирлари билан қамраб олинганига қараб, кўчиришнинг икки тури 
(варианти) бўлиши мумкин: 
1. Ялпи кўчириш. 
2. Қисман кўчириш, 
Ялпи кўчириш фавқулодда вазият зонасидан ҳамма тоифа аҳоли олиб 
чиқилишини назарда тутади. 
Қисман кўчириш фавқулодда вазият зонасидан меҳнатга лаёқати 
бўлмаган аҳоли, мактабгача ёшдага болалар, мактаб, ҳунар-техниқа билим 
юртлари ўқитувчилари олиб чиқилиши зарур бўлганда ўтказилади. 
Аҳолини кўчиришнинг кўрсатилган вариантлари хавфнинг ёйилиш 
кўлами ва тавсифига, унинг амалга ошишининг олдиндан тахмини қанчалик 
ишончлилигига, шунингдек фавқулодда вазиятлар манбаи шикастловчи 
омилларининг таъсир зонасидаги ишлаб чиқариш объектларидан хўжалиқда 
фойдаланиш истиқболига қараб танланади. Одамлар ҳаёти ва саломатлигига 
хавф борлиги аҳолини кўчириш ҳақида қарорга келиш учун асос 
ҳисобланади. 
Аҳолини кўчириш ҳақида қарорга келиш ҳуқуқи Ўзбекистон 
Республикаси субъектларининг ҳудудида фавқулодда вазиятлар юзага келган 
ёки фавқулодда вазиятлар хавфи олдиндан тахмин қилинаётган ижроия 
ҳокимият идораларининг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ташкилотларининг 
раҳбарларида (фуқаро муҳофазаси бошлиқларида) бўлади. Фавқулодда 
вазиятларларнинг тарқалиш чегарасига, кўламига ва кўчиришнинг қанчалик 
шошилинчлиги талабларига қараб маҳаллий ёки минтақавий характерга эга 
бўлади. Шошилинч (кечиктириб бўлмайдиган) ёки олдиндан ўтказиладиган 
кўчириш тегишли фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг кўрсатмалари 
(фармойишлари)га биноан амалга оширилади. 
Кечиктирмай қарорга келиш талаб қилинадиган ҳолларда чекланган 
характердаги шошилинч кўчириш потенциал хавфли объектнинг навбатчи 
йуриқчилик хизмати бошлиғининг кўрсатмаси (фармойиши)га
биноан ўтказилиши мумкин. Бошқарувнинг ҳудудий, идоравий, объект 
идоралари фуқаро муҳофазаси бошлиқлари (фавқулодда вазиятлар
ҳайъатлари) кўчиришга умумий раҳбарлиқ қилади. 
Аҳолини кўчириш тадбирларини бевосита ташкил этиш ва ўтказишга 
эса вилоят, шаҳар, туманлар маъмурияти ва иқгисодиёт объекти бошқарув 
органлари ташкил этадиган аҳолини кўчириш ташкилотлари раҳбарлик 
қилади. 
Аҳолини кўчириш тадбирларини яхшилаб ўйлаб режалаштиришни 


99 
ҳамда транспортни, йўлларни, кўчириш ташкилотларининг кўчириладиган 
аҳоли борадиган хавфсиз жойларни олдиндан тайерлаб қўйишини, 
шунингдек аҳолининг фуқаро муҳофазаси соҳасида ҳар томонлама 
тайергарлик кўришини талаб қилади. Бундай тайёргарликни ижроия 
ҳокимияти 
идораларининг 
ва 
иқтисодиёт 
объектлари 
бошқарув 
ташкилотларининг фуқаро муҳофазаси бошлиғи бўлган раҳбарлари ташкил 
этади ва ўтказади. 
Аҳолини эвакуация қилиш ишлаб чиқариш-ҳудудий ва ҳудудий 
тамойиллари асосида режалаштирилади, ташкил этилади ва амалга 
оширилади. 
Ишлаб чиқариш-ҳудудий тамойили фавқулодда вазиятлар зоналаридан 
ишчилар, хизматчилар, студентлар, ўқувчиларни, корхоналар, ташкилотлар, 
муассасалар, ўқув юртлари бўйича, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш 
сохасида ишламайдиган бошқа аҳолини эса турар жойдан фойдаланиш 
органлари орқали турар жойлари бўйича транспортда (пиёда) олиб чиқишни 
назарда тутади. 
Муайян ҳолларда эвакуация ҳудудий тамойилда, яъни аҳолини кўчириш 
эълон қилинган пайтда бевосита аҳоли яшаб турган жойидан амалга 
оширилиши мумкин. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish