Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

 
 
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар қўлланиладиган 
ташкилотларда пайдо бўлувчи ўчоқларнинг таснифи. 
Хавфли кимё объектларда авария содир бўлганда бир неча факторлар 
вужудга келиши мумкин. (ёнғинлар, портлашлар, кимёвий моддалар билан
захарланишлар). Шунинг учун қуткариш ишларни бошлашдан олдин ҳамма 
факторларни назарда тутиш керак. Чунки, юқорида санаб ўтилган факторлар 
яна бошқа кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни (иккиламчи фавқулодда 
вазият) келтириб чиқаришига мумкин ва бу ҳолат қуткарувчиларга маълум 
миқдорда хавф туғдириши мумкин. 
Одамларни қутқариш ва ҳимоялаш ишлари жуда тез ва қиска вақтда 
бажариш лозим. Авария оқибатларини бартараф этиш тадбирлари ўз ичига 
қуйидагиларни олади: 
-объект ишчи-хизматчиларига, шахсий таркибли фуқаро муҳофазаси 
командаларига, аҳолига хавфли кимёвий авария ва кучли таъсир этувчи 
моддалар (КТЗМ) билан заҳарлангаи булутлар тарқалиши ҳакида эьлон 
қилиш; 
-объектдаги мавжуд бўлган ҳимоя иншоотлари ва пана жойларга ишчи-
хизматчиларни олиб чиқиш; 
- заҳарланиш мумкин бўлган ҳудудлардан аҳолини вақтинча эвакуация 
қилиш; 
-объектни карантинга иш режимига ўтказиш. 


89 
Объект фукаро муҳофазаси бошлиғи командаларни ва ёрдамга келаётган 
командаларни ишлаш режимлари белгилайди. Командаларга ишларни 
ўтказиш ҳақида буйруқ беради. Бошқариш штаби ёрдамида кучларни авария 
натижаларини бартараф қилиш ишларини бошқаради. Объекни ишчи-
хизматчиларни ва шахсий таркиб командаларини шахсий химоя воситалар 
билан таъминлашни ташкил этади. 
Фуқаро муҳофазаси командалари қуткариш ишларни қуйидаги тартибда 
олиб боради:
-авария жойига йулларни ўтказиш;
-ёнғинларни ва мумкин бўлган портлашларни бартараф қилиш;
-жароҳатланган жойларни ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни 
оқимларни тўхтатиб таьмирлаш резерв бочкаларга, цисцерналарга кучли 
таъсир этувчи заҳарли моддаларни ўтказиш;
-кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни нейтраллаштиришни ташкил 
этиш;
-жароҳатланганларни топиш, уларни эвакуация пунктларга олиб бориш. 
Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш авария ҳудудларидан 
ташқарида кўрсатилади. Биринчи тиббий ёрдам эса санитария командалари 
билан санитария постларда ташкил қилинади. Бу ишлар кўп ҳолларда 
заҳарланиш даражасини пасайтиради. 
Радиацион хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат томонидан 
тартибга солиш қуйидагилардан иборат: 
-радиацион хавфсизликка доир талабларга риоя этилишини давлат 
томонидан назорат қилиш ва текшириш; 
-ионлаштирувчи 
нурланиш 
манбаларини 
ишлатиш 
соҳасидаги 
фаолиятни лицензиялаш; 
-қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини, ичимлик ва техник 
сувларни, қурилиш материалларини ва улардан тайёрланган буюмларни 
радиациявий ифлосланиш жиҳатидан сертификатлаш; 
-барча турдаги қурилиш учун ер участкалари ажратилиши келишиб 
олинаётганда радиациявий ифлосланишни аниқлаш. 
Радиациявий хавфсизликни таъминлашнинг асосий тамойиллари 
қуйидагилардан иборат: 
-нормалаштириш 
тамойили - ионлаштирувчи нурланиш барча 
манбаларидан фуқароларнинг нурланиш олиши индивидуал дозасини йўл 
қўйиладиган улар соғлигига хавфсиз бўлган даражадан ошмаслиги; 
-асослаш тамойили - инсон ва жамият учун келтирадиган фойдаси агар 
(табиий радиациявий фонга қўшимча равишда) етказиши эҳтимол 
тутилаётган 
хавфдан 
ортиқ 
бўлмаса, 
ионлаштирувчи 
нурланиш 
манбаларидан фойдаланишга оид фаолиятнинг барча турларини аниқлаш; 
-минималлаштириш тамойили - ионлаштирувчи нурланишнинг ҳар 
қандай манбаидан фойдаланилганда нурланиш олишнинг индивидуал 
дозаларини фуқаролар соғлигига хавфсиз бўлган чегарада ва нурланиш 
олаётган шахслар сонини мумкин қадар оз даражада бўлишини сақлаб 
туриш. 


90 
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) билан боғлик 
объектларда авария ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда авария-
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш мазмуни 
билан танишиб чиқамиз. Бундай объектларда ўз вақтида ва сифатли разведка 
ишларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.дир. Разведкани радиация ва 
кимёвий разведка тузилмаларидан ташкил этилган гуруҳ звенолари олиб 
боради. Улар авария содир бўлган жойни ва кучли таъсир этувчи заҳарли 
модданинг турини, ҳудуд ва объектнинг энг хавфсиз йўналишларини 
аниқлайди. Зарурияти бор деб топилганда тупроқ, сув ва бошқа ташқи муҳит 
объектларидан намуналар оладилар ва таҳлил қилиш учун лабораторияга 
юборадилар, киёвий заҳарланган ҳудуд ўчоғида одамларнинг ҳолатларини 
баҳолайдилар. 
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг ҳудудга ёки атмосферага 
тарқалаётганлигини аниқлаш биланоқ объект ишчи ва хизматчилари ҳамда 
яқин-атрофда яшовчи аҳолига хавф ҳақида хабар берилади. Авария ҳақидаги 
хабарни эшитган аҳоли дарҳол нафас олиш йўлларини муҳофаза қилиш 
ниқобларини ҳамда терини муҳофаза қилувчи энг оддий кийимлар (плаш, 
ёпинғич)ларни кийиб олишлари керак. Уйда бўлган аҳоли дераза ва 
дарчаларни маҳкамлаб ёпиши, яшаш жойига ташқаридан ҳаво кирмайдиган 
қилиб беркитиши, электр иситгич асбоблари, газ ўчоқлари ва бошқа ёнаётган 
асбоб-ускуналарни ўчиришлари керак. 
Авария содир бўлган объектда биринчи навбатда кучли таъсир этувчи 
заҳарли моддаларнинг тўкилишини ёки тарқалишини тўхтатиш тадбирлари 
амалга оширилади. Бунинг учун ҳудудга КТЗМ узатиб бериш тизими 
ёпилади, жумраклар ва бошқа ёпиш мосламалари ёпилади. КТЗМ 
шикастланган идишлардан бошқа нуқсонсиз идишларга ўтказилади. Баъзи 
ҳолларда КТЗМ тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳовузлар ёки 
чуқурликлар қазилади. 
Авария ҳудудларида аҳолига санитария ишловини ташкил қилинади ва 
ўтказилади. Қисман санитар ишлови заҳарланган зонада ёки зонадан чиқиш 
жойларда ўтказилади. Тўла санитар ишловлари эса санитар пунктларида 
ўтказилади.

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish