Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини хабардор



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Фавқулодда вазиятларда аҳоли ва иқтисодиёт объектларини хабардор 
қилишни ташкил этиш 
 
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ёки содир бўлиш эҳтимоли 
туғилганида алоқа ва хабар беришни тизимини ташкил этишга фуқаро 
муҳофазаси бошлиғи масъулдир. Алоқа ва хабар бериш тизимининг доимий 
тайёргарлигини бевосита фуқаро муҳофазаси хабар бериш ва алоқа хизмати 
таъминлайди. Фуқаро муҳофазаси алоқа тизими муқим, бошқарув 
пунктларининг алоқа тармоқлари базасига давлат алоқа тармоғига таянган 
ҳолда тинчлик даврида олдиндан ташкил этиб қўйилади. Республика, вилоят, 
пойтахт шаҳар алоқа тизими асосини шаҳар ва шаҳардан ташқари 


91 
худудлардаги бошқарув пунктларининг алоқа тармоқлари ташкил этган 
бўлиб, улар алоқа вазирлигининг шаҳар ва шаҳардан ташқаридаги алоқа 
тармоқларига алоқа йўллари ёрдамида боғланган бўлади ҳамда улар орқали 
давлат алоқа тизимига чиқишни таъминлаб беради. 
Бошқарув пунктларининг алоқа тармоғи - бошқаришни таъминлаш учун 
ишлатилган 
алоқа 
кучлари 
ва 
воситаларнинг 
ташкилий-техник 
бирлашмасидир. 
Алоқа тармоқлари муқим (муҳофаза қилинган ва муҳофаза қилинмаган) 
ҳамда кўчма бўлади. 
Муқим алоқа тармоқлари республика, вилоят, шаҳар, туман, вазирлик ва 
идораларнинг шаҳарлардаги ва шаҳардан ташқари ҳудудларидаги бошқарув 
пунктларидаги муҳофаза иншоотларида жиҳозланади. Кўчма алоқа 
тармоқлари автомобилларда, вертолётларда ва темир йўл вагонларида 
жиҳозланиб, муқим алоқа тармоғида узеллар ишдан чиққан ҳолда ва авария-
қутқариш ишлари ўгказишда ва бошқа тусатдан пайдо бўлган вазифаларни 
бажаришда алоқаларни таъминлаб туришга мўлжалланган бўлади. 
ФВДТ (Фавқулодда вазиятларда олдини олиш ва бартараф этиш давлат 
тизими)да радио, симли ва сигнал берувчи алоқа воситалари ишлатилади. 
Радио муҳим ва ишончли воситаси бўлиб, биринчи галда ФВДТ кучлари 
вазиятлар жойига олиб борилаётганда ва авария-қутқарув ишлари 
ўтказилаётганда уларни бошқариш учун ишлатилади. Бундай алоқа радио 
тармоқлари ва радио йўналишлари шаклида ташкил этилади. Симли алоқа 
воситалари фуқаро муҳофазаси кучлари ўз асосий жойида турганда, авария-
қутқарув ишлари ўтказаётганда, уларни бошқариш учун ички алоқасини 
таъминлашда ишлатилади. Кўчма алоқа воситалари сифатида автомобиллар, 
мотоцикллар, верталётлар ва югурдаклардан фойдаланилади. 
Сигнал берувчи воситалар - ахборот бериш, хабарлаш, бошқариш ва 
ўзаро ҳамкорлик тадбирларини ўтказиш сигналларини бериш учун 
ишлатиладиган эшитиш радиотехника воситаларидир. 
Хабар бериш тизими марказлашган ва чекланган қуйи тизимларга 
бўлинади. 
Алоқа ва хабар бериш марказлашган тизими.
Марказлашган хабар бериш тизими деганда тинчлик ва ҳарбий 
ҳаракатлар даврида фуқаро муҳофазасига масъул ходимларга ҳамда республика 
аҳолисига сигнал ва керакли ахборотларни тезликда етказиб беришга 
мўлжалланган техник воситалар, алоқа канали, радио ва телевидение 
мажмуаси тушунилади. 
Ўз вазифаларига қараб марказлашган билдириш тизими республика, 
вилоят, туман, шаҳар, иншоот миқёсида тузилади. Аҳолига марказлашган ҳолда 
хабар бериш тизимининг махсус жиҳозланган техник воситалари 
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тасарруфида 
бўлади. Бу техник воситалар қоида бўйича Ўзбекистон почта ва 
телекоммуникация агентлиги корхоналарида жойлаштирилади. Хабар бериш 
аппаратлари фавқулодда вазиятлар шаҳар (туман) бўлимларида ўрнатилади, 
агарда бундай бўлимлар мавжуд бўлмаса кечаю-кундуз тезкор навбатчилик 


92 
ташкил қилинган жойларга ўрнатилади. Марказлашган хабар бериш тизими 
анча қулайликларга эга. Биринчидан, сиренанинг овози шаҳар, туман, 
вилоятнинг аҳолиси этиборини жалб қилиш имкониятини беради. 
Иккинчидан, уни ҳам тинчлик даврида - табиий офат, авариялар содир 
бўлганда, ҳам ҳарбий даврда қўллаш мумкин. Қишлоқларда, туманларда ва 
иқтисодиёт объектларида овозли сигналларни ва оғзаки хабарларни 
етказувчи хабар берувчи воситаларни ягона марказлашган хабар бериш 
тизимига бирлаштирувчи махсус аппаратлар мавжуд. Улар ёрдамида 
электро сиреналарни бошқариш, ходимларга уй ва хизмат телефонлари 
орқали хабар хабар бериш воситаларини улаш мумкин. Хабар бериш 
марказлашган тизими: 
-шаҳарларда, туманларда, объектларда ва қишлоқларда йирик аҳоли 
пунктларида марказлашган ва марказлашмаган тарзда “Диққат барчага!” 
сигналини беришни; 
-симли эшиттириш тармоқлари ва маҳаллий радио эшиттириш 
станцияларида оғзаки ахборот бериш йўли билан аҳолини хабарлашни; 
-сигналларни ва ахборотни республика, вилоят, шаҳар, туман, вазирлик ва 
идораларнинг шаҳарлардаги ва шаҳардан ташқари ҳудудларидаги бошқарув 
пунктларига, ички ишлар шаҳар, туман бўлимларига етказишни; 
-хонадон ва хизмат телефонларида мансабдор шахсларга доимий 
(циркуляр) билдиришни; 
-фуқаро 
муҳофазасини 
билдириш 
сигналларини 
иқтисодиёт 
объектлари ишчилари хизматчиларига, ФВДТ тузилмаларига ва 
Ўзбекистон Республикасининг барча аҳолисига беришни таъминлаши 
керак. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish