107
улардан фойдаланиш:
Аҳолини ядро портлашининг ҳамма омилларидан, шунингдек киёвий ва
бактериал қуролларидан сақлаш учун мўлжалланган герметик турдаги
ҳимояланган бинолар бошпаналар дейилади. Бошпаналар бетондан ёки темир
бетондан ер остига қурилади. Бошпаналарнинг ҳимоя қилиш хусусияти 100%
гача бўлади.
Зарба тўлқини таъсиридан ҳимоя қилиш хусусиятига қараб бошпаналар
қуйидаги синфларга бўлинади:
1-синф -5кг/кв см гача.
2-синф - З кг/кв см гача.
3-синф - 2кг/кв см гача.
4-синф - 1кг/кв см гача.
Бошпаналар сиғимига қараб қуйидагиларга бўлинади:
а) кичик бошпана-150 нафар кишиларга мўлжалланган;
б) ўртача бошпана-150-450 нафар кишиларга мўлжалланган;
в) катта бошпана-450 ва ундан ортиқ миқдордаги кишиларга
мўлжалланган..
Бошпаналар жойлашишига қараб 2 хил кўринишда бўлади:
а) қурилмалар таркибида (ер тўлада);
б) айрим қурилмалар (мустақил қурилган).
Бошпаналар қурилиш муддатига кўра 2 турга бўлади:
а) тинчлик даврида қурилган бошпаналар;
б) душман ҳужуми хавфи туғилганда қурилган бошпаналар.
Жиҳозланиши жиҳатидан бошпаналар:
-фильтр-вентиляцион қурилмаси бор бошпаналар;
-фильтр-вентиляцион қурилмасиз бошпаналарга бўлинади.
Бошпана биноларининг тагида ёки ер остига алоҳида қурилади.
Бошпаналарнинг тепаси жуда пишиқ ва мустахкам,
деворлари зарб
тўлқинига ва сингувчи радиацияга чидамли бўлиши керак. Ташқаридан
заҳарланган ҳаво кирмаслиги учун герметик равишда ишланган бўлиши
зарур. Бошпанага кириш учун З та эшик қурилади. Биринчи эшик металдан
пишиқ ишланади, қолган 2 таси газ ўтказмайдиган материаллардан ишланган
бўлиши керак. Эшиклар зич ёпилиши учун четига резина ёпиштирилади. Бу
эшиклар орасида 2 та даҳлиз ҳосил қилинади. Кириш эшикларидан ташқари,
кириш жойлари иморатлар қулаши натижасида бекилиб қолган ҳолларда
фойдаланиш учун ер тагидан ғишт, темир-бетон тешик қувурлар қурилиши
керак. Бошпанада ҳаво етарли бўлиши учун фильтр-вентиляция қурилма
ўрнатилади (ФВА-49, ФВК-1, ФВК-2). Бу қурилмалар икки режимда
ишлаши мумкин: соф ва фильтр-вентиляция.
1-режимда ҳаво чангга қарши тўрсимон фильтр билан тозаланади.
Тўрлар махсус мой билан мойланади. Ҳаво фильтрдан ўтаётган чанг ва
радиактив моддалар тўрининг мой қатламига ёпишиб қолади. Мой
фильтрнинг битта ячейкасининг унумдорлиги соатига 1000-1300 м.куб.
2-режимда ҳаво заҳарли моддалар ва бактерологик заҳарли моддалар
ўтказмайдиган ниқоблар (противогаз) бўйича
ишлайдиган фильтр билан
108
тозаланади. Ҳаво миқдори соф вентиляция режими бўйича бошқарув
пунктида ишлаётган бир одам учун 5м Fсоат бўлиши керак. Кучли ёнғин
эҳтимоли бўлган ҳудудда жойлашган панажой атмосферасида кислороднинг
миқдори пастлиги, СО
2
миқдори юқорилиги ёки кучли таъсир этувчи заҳарли
модда (КТЗМ) нинг миқдорининг ошганлиги пана жойларнинг тўла
изоляцияси ва улардан ҳавони ренгенерация режимидан фойдаланишни кўзда
тутилади. (РП-100 ренгенератив мосламалардан фойдаланиш) РП-100
ренгенератив патроннинг ишлаш тамойили ҳаво патронидан ўтаётган
таркибида кальций оксиди бор кимёвий ютгич билан реакцияга кирувчи СО
2
газидан тозаланади. Реакция сув ва иссиқлик ажралиши билан кечади.
Ренгенератив патронлардан фойдаланишда кислород етишмаслигини олдини
олиш учун пана жойга редуктор орқали узатиладиган кислород балонлардан
тўлдирилади.
Бошпана хоналари бир нечтага бўлади. Асосий хона - одамларни
жойлаштириш хонаси, ёрдамчи хона - фильтр-вентиляцион камера хонаси.
Бундан ташқари озиқ-овқат, сув заҳираси хонаси, кислородли балонлар учун
мўлжалланган хона, буфет, дизель элекро-станциялар учун мўлжалланган
хоналар киради.
Бошпаналарда ичимлик суви қувурлари, канализация, телефон, радио,
электр токи, айрим асбоблар ва ёнғинга қарши асбоблар бўлиши шарт.
Бундан ташқари ДП-5 туридаги дозиметр асбоби ва кимёвий разветка
асбоблари ҳам бўлиши керак. Бошпанага яширинувчилар учун 0,5-1,8 м.
ўлчамдаги 2 ёки 3 қаватли сўрилар ва ўтириш учун 45-55 см ўлчамдаги
ўриндиқлар ўрнатилиши лозим. Бир нафар яширинувчи учун жой меъёри
0,5м.кв. ни ташкил қилади.
Аҳоли бошпанага фуқаро муҳофазаси сигналлари берилганидан сўнг
киришлари лозим. Бошпанада чекиш, шовқин кўтариш, ҳамда лампа ёқиш,
уй ҳайвонларини, қўпол буюмларни олиб кириш маън этилади.
Шахсий
ҳимоя воситаларини тайёр ҳолда тутиш керак. Панажойлардан ташқарига
радиация даражаси пасайиб, ҳудуд тўла зарарсизлантирилгандан кейин
сигнал бўйича чиқишга рухсат этилади. Панажойларда жабрланганларга
тиббиёт хонасида тиббий хизмат кўрсатилади.
Бошпананинг санитар
ҳолатини ана шу пост учун масъул шахслар назорат қилади. Бошпанада
қуйидаги санитария гигиена талаблари қўйилади:
-панажойлар тоза ва яхши санитария ҳолатида бўлиши шарт.
-панажойларни ҳар куни 1% хлорамин эритмаси билан тозалаш, вақти-
вақтида тўла дезинфекция қилиш зарур.
Бошпаналарда ҳаво таркибидаги корбонат ангдирид миқдори 1% (35
гача) -ҳаво ҳарорати – 23 градус (максимум 31), нисбий намлик-70%
(максимум 80%) бўлиши керак. Сув меъёри: 1 киши учун 1 суткага 10 л.,
шундан ичиш учун 6 л., санузел учун 4л. Панажойларда хизмат кўрсатиш
ҳимоя қурилмаларининг масъул ходимлари зиммасига тушади. Ҳар бир пана
жойга етти кишидан иборат хизмат кўрсатиш зонаси ажратилади. Звено
бошлиғи пана жой коменданти ҳисобланади.
Фавқулодда вазиятнинг оқибатлари барҳам топгандан сўнг, аҳоли
109
панажойларни тарк этишади.
Панажой хоналари шамоллатилиб, у ерда
йиғиштириш ишлари олиб борилади.
Тинчлик даврида панажойларни маданий-маиший иншоатлар (кичик
устахоналар, ишчилар аҳоли билан шуғилланадиган синфлар, фуқаро
муҳофазаси ўқув пунктлари, ҳар хил тўгараклар ишлаши учун жой,
енгил
автомашиналар учун гараж, савдо ва овқатланиш пунктлари омборлари)
сифатида фойдаланиш мумкин. Тинчлик даврида панажойлардан ишлаб
чиқариш ва хўжалик эхтиёжлари учун фойдаланиш, уларни ҳимоя
хусусиятлари ва яширинувчиларни қабул қилишга тайёргарлигини бузмаслик
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: