Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Фуқора муҳофазаси ҳимоя иншоотларининг турлари ва



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

 
Фуқора муҳофазаси ҳимоя иншоотларининг турлари ва 
улардан фойдаланиш. 
Бошпаналар, уларнинг таснифи, ички жиҳозланиши ва тинчлик 
даврида улардан фойдаланиш 
Аҳолини радиациядан муҳофаза қилиш мақсадида турли хилдаги 
иншоотлар мавжуд. Муҳофаза иншоотлари аҳолини муҳафазаловчи ишончли 
воситадир. Бу иншоотлар аҳолини турли тусдаги фавқулодда вазиятлардан 
ҳамда оммавий қирғин қуролларнинг таъсир этиш омилларидан сақлайдиган 
бошпана ҳисобланади. Муҳафазаловчи иншоотлар муҳофазалаш хусусиятига 
кўра, пана ва радиацияга қарши пана жойларга бўлинади. Бундай иншоотлар 
қуйидаги хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда: 
-йўналишга кўра: фуқароларни сақлашга, бошқарув тизимларини 
жойлаштиришга мўлжалланган; 
-жойлашган ўрнига кўра  алоҳида жойлашган (метрополитенлар ва тоғ-
кон қурилишлари, шахталари); 
Қурилиш муддатига кўра: бошпана РСБ (радиациядан сақловчи 
бошпана) ва оддий бошпаналар қурилади. 
Фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини фуқаро муҳофазаси 
ҳимоя иншоатларида яшириш келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб 
йўқотишларни олидини олувчи энг самарали усулидир. Фавқулодда 
вазиятлар содир бўлганида фуқаро муҳофазасининг “Ҳаво тревогаси”, 
“Радиациявий хавф” ва “Кимёвий тревога” командалари берилади. 
“Кимёвий 
тревога” 
командаси 
берилганида 
панажойларга 
яширувчиларга объектнинг фуқаро муҳофазаси ходимлари, фуқаро 
муҳофазаси штаби ходимлари томонидан шахсий ҳимоя воситаларини 
тарқатишни ташкил этишлари керак. Панажойларга кириш тўғрисида 
буйруқни объект раҳбари-фуқаро муҳофазаси бошлиғи бериши керак. Агарда 
фавқулодда вазият содир бўлган вақтда аҳолининг панажойларга ўз вақтида 
етиб кела олмаган қисми панажойларга киришдан олдин уларга панажойнинг 
махсус жойида қисман дезинфекция қилинади. Панажойларда аҳоли 
жойлашиши учун стрелкалар ўрнатилган бўлади. 
Фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудлардан жабрланганларни ёки 
жабрланиш эҳтимоли туғилганда аҳолини панажойларга жойлаштириш 
тадбирларини қониқарли ва самарали олиб бориш мақсадида объект фуқаро 
муҳофазаси ва фуқаро муҳофазаси штаби ходимларидан иборат бўлган 
звенолар тузилади. Панажойларга аҳолини тартиб билан, колонналарга 
ажратган ҳолда олиб кирилади. Колонна бошлиғида ҳудуднинг ва 
панажойларнинг чизмаси (схема) бўлиши керак. Кўчирилаётганлар 
таркибида агарда беморлар бўлса, уларга биринчи тиббий ёрдами 
кўрсатилиб, уларга соғлом кишилар биркитиб қўйилади.


106 
Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда командасиз шахсий ҳимоя 
воситаларини ечиш, якка ҳолда юриш, осмонда осилиб турган хавфли 
ускуналар остида туриш, ерда ётган электр симларига яқинлашиш ёки тегиш, 
тутун чиққан жойларга командасиз бормаслик лозим.
Панажойларга яширинган аҳолининг мажбуриятлари
-тез ва чаққонлик билан кўрсатилган жойларни тартибни сақлаган 
ҳолада эгаллашлари; 
-ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя этишлари; 
-ваҳимага тушмаслик, ўзларини эркин ҳис қилишлари; 
-қарияларга, аёлларга ва ёш болаларга ёрдам кўрсатишлари; 
-шахсий ҳимоя воситаларини тайёр ҳолатда сақлашлари; 
-панажойларда бўлган вақтларида техника хавфсизлиги қоидаларига 
(электр тармоқларидан ўзбошимча фойдаланиш, кислород солинган 
балонларга ва бошқа асбоб-ускуналарга яқинлашмаслик) қатъиян риоя 
қилишлари; 
-хавф тугаганидан кейин фақат фуқаро муҳофазаси ёки фуқаро 
муҳофазаси штаби ходимларининг командаси билан ташқарига тартибни 
сақлаган ҳолда чиқишлари. 
Панажойлардан аҳолини мажбурий чиқишларини тақозо этадиган 
сабаблар: 
-панажойлардаги асбоб ускуналар яширинганларнинг ҳаётига хавф 
туғдирадиган даражада бузилиши; 
-панажойларни сув босганда; 
-панажойларда ёнғин чиққанда; 
-панажойлардаги ҳаво миқдорида хавфли газларнинг тарқалишида, 
кислород миқдорининг кескин камайиб кетишида. 
Юқорида кўрсатилган салбий ҳолатлар содир бўлганида, яширинган 
аҳоли панажойдан узоқ бўлмаган бошқа ҳимоя иншоотларига ўтказилади. Бу 
тадбирларни амалга ошириш пайтида яширинганлар албатта шахсий ҳимоя 
воситалари билан тўлиқ таъминланган бўлишлари зарур.
Фуқаро муҳофазаси ҳимоя иншоатларида радиактив заҳарловчи 
моддалар ва бактериал воситалар ҳамда оддий қуроллар таъсиридан ҳимоя 
қилишга, оммавий зарар етказувчи қуроллар таъсиридан тўлиқ сақлайди.

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish