Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Ҳалокатли сув босиш ва тошқин вақтида: 
Кўчириш гидротехника иншоатлари бузилиш хавфи туғилган ёки 
бузилган ҳолларда ёхуд сув ҳавзаларидаги сув сатҳи кўтарилиб кетганда 
(тошқинда), шунингдек объекгларни ва турмуш кечиришни таъминлаш 
тизимларини сув бузиб кетганда ўтказилади. Кўчиришлар чекланган ёки 
маҳаллий характерда бўлади. Олдиндан ўтказиладиган кўчиришларда КИП 
йўлга қўйилади (ишлаб чиқариш худудий тамойилида). Олдиндан ўтказиш 
даври қисқа бўлганда аҳолини кўчириш ҳудудий тамойилда 1 ёки 2 босқичда
ўтказилади. 
Кўчириш ишлари бўйича фармойиш олингандан сўнг тадбирлар тўрт 
соат ичида бажарилиши керак. Фармойиш берилгандан сўнг ФМБ, 
қароргоҳи, кўчириш комиссияси, кўчириш бошланганлиги ҳақида кўчириш 
пунктларини, 
қабул 
қилиш 
пунктларини, 
оралиқ 
пунктларини 
огоҳлантиради. Аҳоли транспорт турларида колонна бўлиб кузатув асосида, 
йўл ҳаракатига риоя қилган ҳолда кўчирилади. 
- кўчириладиган аҳоли, жумладан пиёда тартибда ва транспортда 
кўчирилганлар сонини аниқлаш, транспорт воситаларини транспортга
чиқиш бекатлари (пунктлари) бўйича тақсимлаш, маршрут колонналари 
ҳисобланганига аниқлик киритиш на уларни пиёда йуналишларга 
бириктириб қўйиш; 
- кўчириш йўлларини тайёрлаш, йўл белгилари ва кўрсатгичлар 
қўйиш, қўниб ўтиш жойларини жиҳозлаш; 
- КИПни, транспортга чиқиш-тутиш пунктларини йўлга қўйишга 
тайёрлаш; 
- хабарлаш ва алоқа тизимлари шайлигини текшириш; 
- мавжуд муҳофаза иншоатларини шай ҳолатга келтириш.
Аҳолини кўчиришда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: 


103 
- кўчириш бошлангани ва тартиби ҳақида кўчириш ташкилотлари
корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига, шунингдеқ аҳолига хабар бериш; 
- кўчириш ташкилотларини йўлга қўйиш ва шай ҳолатга келтириш; 
-кўчириладиган аҳолини йиғиш ва хавфсиз жойларга жўнатишга 
тайёрлаш; 
- пиёда колонналарни тузиш ва йўналишлардаги бошланғич 
пунктларга олиб чиқиш; 
- транспорт воситаларини аҳолининг транспортга чиқиш ва ундан 
тушиш пунктларига келтириш ҳамда аҳолини транспортга чиқариш. 
- кўчирилган аҳолини олдиндан тайёрлаб қўйилган, турмуш кечириш 
мумкин бўлган шароитлар таъминланган хавфсиз жойларга қабул қилиш ва 
жойлаштириш. 
Ҳар бир алоҳида фавқулодда вазиятларда аҳолини кўчиришининг ўзига 
хос хусусиятлари бўлади. 
Ер қимирлаганда (зилзилада): 
Аҳолини кўчириш маҳаллий, ёхуд минтақавий тусда бўлиши мумкин. 
Кўчиришни ўтказиш одатда йул-транспорт имкониятларига қараб 
белгаланади. Кўчириш шикастланган жойларда КИП йўлга қўйилиб, бир 
босқичда ишлаб чиқариш ва ҳудудий тамойилларда амалга оширилади.
Радиоактив заҳарланишда:
 
Кўчириш маҳаллий, ёхуд минтақавий тусда бўлиб, алоҳида (болалар 
уйи, тиббиёт муассасалари, интернатлар ва х.қ. дан ташқари) объектларда 
ҳудудий тамойилда амалга оширилади. Аҳолини кўчириш 2 босқичда 
ўтказилади:
1-транспортга чиқариш жойидан КОП гача. 
2 - КОПдан режадаги жойлаштириш жойларгача. 
Кимёвий заҳарланишда:
 
Ҳозирги кунда мутахассислар таҳлил қилиб аниқланган маълумотларга 
кўра, кимёвий хавфли иншоотларда бўладиган ҳалокатлар туфайли тез 
таъсир этувчи заҳарли моддаларнинг атроф муҳитга тарқалишига бир қатор 
сабаблар мавжуд. 
Асосий сабаблар қуйидагича: 
-корхонадаги технологик жиҳозларнинг носозлиги; 
-узоқ муддат ишлатилган ускуна-жиҳозларнинг эскириши; 
-моддаларнинг ишлаб чиқаришда, сақлашда, ташиб оборишда йўл 
қўйилган хатоликлар туфайли; 
-портлаш, ёнғин содир бўлиши, ҳалокатлар туфайли; 
-моддалар билан ишлашда, уларнинг сақлашдаги техника хавфсизлиги 
қоидаларига риоя қилмаслик; 
-четдан олиб келинган технологик жараён хавфсизлик талабларига тўлиқ 
жавоб бермаслиги; 
-корхонада меҳнат интизоми паст, мутахассис ва ишчиларнинг малакаси 
етарли эмаслиги; 
-маҳсулот ишлаб чиқаришда мураккаб технологик жараёни қўлланиши. 
Кимёвий 
ва 
радиациявий 
муҳофазанинг 
асосий 
вазифалари 


104 
қуйидагилардан иборат. 
1.Фавқулодда вазиятнинг вужудга келишини олдиндан тахмин қилиш ва 
шароитга баҳо бериш. Бунинг учун шу кимёвий радиациявий хавфли объект 
жойлашган ҳудуд тўғрисида аниқ маълумотларга, моддаларнинг миқдори, 
тури, сақлаш шароити, сақлаш жойи аҳоли яшайдиган жойдан қандай 
оралиқда жойлашганлиги тўғрисидан аниқ маълумотларга эга бўлишлари 
керак. 
2. Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ) ва радиоактив 
моддаларни махсус сақлаш жойларига чиқариб ташлаш, моддаларнинг 
таъсирини олдини олишга, таъсирини камайтиришга қаратилган тадбирларни 
ишлаб чиқиш. 
3. Фуқароларни керакли миқдорда шахсий ҳимоя воситалари билан 
таъминлашни ташкил этиш. 
4. Кимёвий ва радиациявий назорат ва текшириш ишларини ўз вақтида 
амалга ошириш. 
5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш учун 
керакли куч ва воситаларни доимо шай туришини таъминлаш. 
6. Кимёвий ва радиациявий хавф вужудга келган фавқулодда 
вазиятларда фуқароларни қандай вазифаларни бажаришлари лозимлигига 
тайёрлаб бориш. 
Кимёвий ва радиациявий вазиятни олдиндан тахминлаш ва баҳолаб 
бориш. 
Вазиятни олдиндан тахминлашга қуйидагилар киради
-фавқулодда вазиятнинг аниқ турини билиш; 
-вазият тафсилоти ва кўламини аниқлашнинг ишончли усулларини, 
ускуна –жиҳозларини топиш; 
-фуқаро муҳофазаси кучларини ва аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш; 
-талофатлар ва моддий зарарларнинг олдини олиш ёки уларнинг 
таъсир кучини мумкин бўлган даражада камайтириш юзасидан керакли 
чораларни кўриш. 
Аҳолини эвакуацияси фуқаро муҳофазаси органларининг кўрсатмаси 
биланамалга оширилади. Кўрсатмаларин олгач одамлар энг керакли 
нарсаларни йиғишлари лозим, СИЗ 2-3 кунга етадиган озиқ-овқат, ичимлик 
сувини, аптечкани, пулларни, ҳужжатларни ва боғчага борадиган болаларни 
эвакуацияга тайёрлаш ва айтилган вақтда КИПда бўлиши керак.КИПда аҳоли 
регистратурасидан ўтадилар. КИП ишчилари бошчилигида вагонларга 
тақсимланадилар, автомобилларга, яёв колонналарга ва автомобилларга 
тақсимланадиларо ва белгиланган вақтда жўнайдилар ва жўнаш пунктларига 
олиб чиқадилар. 
Яёв эвакуация қилинадиган аҳолини калонналарга 500-1000 одам бўлиб 
бўлинади, колонналар эса 50-100 кишилик группаларга бўлинади. Объект 
бошлиқлари колонна болиқларини тайёрлашади ҳаракат тезлиги 3-4 км.соат 
мўлжалланган. 
Колонналар ўртасида масофа 500 метр деб белгиланади. Ҳар бир 4-1,5 соат 
юргандан кейин 15 минут дам олинади, сутканинт иккинчи яримида 1-2 соат 


105 
дам олинади. Эвакуация қилинганларни жойлаштириш ишларини маҳаллий 
область, район бошлиқлари амалга ошириладилар. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish