- Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида
О'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
BUYRUQ
2012 йил 18 май № 137
Тошкент ш.
Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида
Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатишсифатини ошириш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш бўйича Мингйилликнинг Ривожланиш Мақсадларига эришиш учун Ўзбекистонда қабул қилинган мажбуриятларни бажариш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида 1-сонли иловага асосан ҳомиладорларга антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом,
- №2-сонли иловага асосан хомиладорлар уй варақасини (ҲУВ) олиб бориш стандарти,
- №№3-18-сонли иловага асосан хомиладорларни олиб бориш стандартлари тасдиқлансин;
2. Қорақалпоғистон Республикаси соғликни сақлаш Вазири, Тошкент шахар ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармаларига:
- ҳомиладорларга бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида иловаларга асосан юқори малакали антенатал парвариш кўрсатиш таъминлансин;
- ҳомиладорлар, туғувчи ва туққан аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари ва туғруқ муассасаларида имконияти кенгайтирилсин;
- ҳомиладорларни эрта диспансер кузатувига олиниши (ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача) ва уйда патронаж назорати мунтазам таъминлансин;
- умумий амалиёт шифокори/оилавий шифокор ҳомиладорларга антенатал парваришни таъминлаш ва уларни ҳавфсиз туғруққа тайёрлашга жавобгар бўлган асосий мутахассис деб ҳисоблансин;
- ҳавф гуруҳидаги ҳомиладорларни 16-20 ҳафталик муддатларда скрининг марказларида текширувдан ўтишлари таъминлансин;
- барча ҳомиладорларда ОИВ-инфекцияси бўйича маслаҳат ва тестлаш ўтказилсин;
- шошилинч ҳолатларда соматик ва акушерлик патологияси бўлган ҳомиладорларни ўз вақтида шифохонага ёткизиш учун бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари, туғруқ комплекслари, тез ва шошилинч тиббий ёрдам станциялари ва бошқа ДПМ ўртасида доимий алоқа таъминлансин;
- ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасигача муддатидаги соматик патологияси бўлган ва стационар шароитида даволанишга муҳтож бўлган ҳомиладорларни шифохонага ёткизиш учун лозим бўлган махсус тиббий ёрдам ҳажми ва мос муассасани аниқлаш ишлари олиб борилсин;
- ҳар бир бирламчи тиббий-санитар ёрдам (БТСЁ) муассасалари (ҚВП, ОП, ШТБ/ТТБ)да ҳомиладорлик, туғруқнинг кечиши ва туғруқдан кейинги даврдаги аёлларнинг соғлиги ҳолатига боғлиқ ҳолда туғруқ мажмуаси ёки кўп тармоқли муассасаларга ётқизиш ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мувофиқлиги, антенатал парвариш алгоритми ва хабарнома схемасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари ўтказилсин;
- бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари УАШ/оилавий шифокори, дояси ва патронаж ҳамшираси томонидан туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ва чақалоқларнинг патронажи ва диспансер кузатуви таъминлансин; - бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари тиббий ходимлари томонидан эрта ёшда ва 35 ёшдан катта аёлларда ҳомиладорликни олдини олиш, интергенетик интервални сақлаш, ҳомиладорликка нисбий ва мутлоқ монеълиги бўлган аёлларда ҳомиладорликни олдини олишга қаратилган санитар-оқартув ишларини ўтказилиши таъминлансин;
- бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари тиббий ходимларининг
ҳомиладорлар, оналар ва болалар саломатлиги, репродуктив саломатликни мухофаза килиш масалалари бўйича касбий малакасини узлуксиз ошириб борилиши таъминлансин.
3. Вазир ўринбосари А.И.Камилов, ОваБМҚББ бошлиғи Д.И.Ахмедова ва ДПЁББ бошлиғи Д.Б.Миразимовларга;
- ЖССТ тавсияларига амал қилган ҳолда бирламчи тиббий-санитар ёрдам (БТСЁ) ва туғруқ муассасаларида ҳомиладорлар, туғувчи ва туққан аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини мукаммаллаштириш;
- доимий асосда муаммоларни аниқлаб ва зудлик билан ҳал қилиб, жойларда буйруқнинг бажарилиши мониторингини ўтказиш;
- лозим бўлганда антенатал парвариш баённомаларини далилларга асосланган янги маълумотлар билан қайта кўриб чиқиш ва тўлдиришни таъминлаш хамда ушбу буйруқнинг жойларда татбиқ қилиниши ва бажарилишини таъминлаш ишлари назорати юклатилсин.
4. ОваБМКББ бошлиғи Д.И.Ахмедова ва ФваУЮББ Ш.Э.Атахановларга: доимий асосда умумий амалиёт шифокорларига антенатал парваришнинг замонавий асосларини ўргатиш бўйича ўқув семинарлари ташкил этилсин
5. Соғликни сақлаш Вазирлигининг 2005 йил 5 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга ёрдам кўрсатиш бўйича замонавий технологияларни татбиқ қилиш тўғрисида»ги №425 буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари А.И.Камиловга юклансин.
Вазир А.И.Икрамов
ТАСДИКЛАЙМАН
СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..
ДАЛОЛАТНОМА
Do'stlaringiz bilan baham: |