ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 6-сонли илова
Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасигача бўлган муддатда қон кетиши кузатилган ҳомиладорларни олиб бориш стандарти
Нозологик шакли Абортларнинг халқаро таснифи: ҳавф солувчи аборт, жадаллашган аборт, чала ва тўлиқ аборт.Бачадондан ташқари ҳомиладорлик.Елбўғоз. Криминал, ўз ўзидан ҳомила тушиши ёки тиббий абортдан кейинги септик ҳолат.Туғруқ йўллари юмшоқ тўқималари, бачадон ёки ичак жароҳатланиши. Бачадон бўйни саратони.
Симптомлари/белгилари: Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида (22 ҳафтагача) қиндан қон кетиши
Диагностик текширишлар номи ва асосий даволаш тадбирлари:
- Зудлик билан ҳомиладор аёл аҳволини баҳоланг (ҳуши, териси ранги, пульси, АҚБ, нафас сони, тана ҳарорати, сийдик ажралиши, йўқотилган қон ҳажми).
- Ташқи кўрик ўтказинг, лозим бўлганда – кўзгуларда ва қин орқали кўрик ўтказиб, аёлга натижаси ҳақида маълумот беринг.
- Шифохонага ётқизиш ёки уй шароитида кузатув масаласини ҳал қилинг.
- Қонли суркалмаларда, кам миқдорда суркалувчи қонли ажралмаларда камқонлик, шок белгилари кузатилмаса:
- Аёлни тинчлантиринг ва жисмоний юкланишни чегаралаб, лозим бўлса, ётоқ тартибида (қатъий эмас) уй шароитида кузатувни давом эттиришни тавсия қилинг, қонли ажралмалар кучайса, шифокорга қайта мурожаат қилиши лозимлиги ҳақида маълумот беринг
- Қон кетиши кучайганда шошилинч ёрдам кўрсатинг ва касалхонага юборинг.
- Кўпроқ/кўп қон кетганда:
- Аёлни касалхонага юборишни ташкиллаштиринг
- Геморрагик шок белгиларини истисно килиш учун тезкор равишда аёлнинг аҳволини бирламчи баҳоланг
- Гемодинамик кузатув варақасини юритинг (вақт, АҚБ, пульс, нафас сони, тана ҳарорати, ичилган суюқлик миқдори, диурез, бажарилган тадбирлар, тахминий йўқотилган қон ҳажми (барча таглик материалларни сақлаган ҳолда) ва касалхонага олиб борилгунча тўлдириб боринг
- Кучли қон кетиб, геморрагиккарахтни белгилари кузатилганда ёки геморрагик карахтга шубҳа бўлганда:
- 2 та венага вена ичи системани киритинг, имкони бўлганда - ангиокатетер, суюқлик қуйиш тезлиги аёлнинг умумий аҳволи билан белгиланади. Биринчи 15 минутда 1000 мл физиологик эритма қуйинг. Йўқотилган қон ҳажмини тўлдириш учун уч баробар кўпроқ кристаллоидлар қуйинг ва касалхонага келгунича қуйишни давом эттиринг.
- Кислородли ниқобни тақинг
- Касалхонага шошилинч транспортировка қилишда ўзингиз кузатиб боринг ёки тиббий ходим, керакли дори воситалари ва етарли даражадаги физиологик эритма, кислород ва сунъий нафас бериш учун Амбу қопчаси билан таъминланг.
-Қонли суркалма, қиндан кам миқдорда қонли ажралмалар келиши, қорин пасти ва бел соҳасида оғриқ бўлиши каби симптомлар кузатилганда: «Аборт хавфи» тахминий ташхисини қўйинг.
Диагностик текширишлар номи:
Тўлиқ клиник кўрик. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни ёпиқ, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатига мос, бачадондан ташқари ҳомиладорлик йўқлигини аниқлаш). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*
Асосий даволаш тадбирлари: Аёлни тинчлантиринг, тиббий муассасага мурожаат этиш талаб қилинадиган хавфли белгилар ҳақида маълумот беринг ва жисмоний толиқишни чегаралашни тавсия этинг, кузатув уй шароитида қатъий бўлмаган ётоқ тартибида давом эттирилишини тушунтиринг.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар
Маълум тоифадаги аёлларни ҳомиладорликни сақловчи даво ўтказиш учун касалхонага ётқизиш*:
- анамнезида икки ва ундан ортиқ ўз- ўзидан ҳомила тушиши кузатилган аёллар;
- анамнезида ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида ҳомиладорликнинг ўз ўзидан тўхташи ва муддатидан олдинги туғруқ бўлган аёллар;
- анамнезида бепуштлик ва ЭКО бўлган аёллар;
- ушбу ҳомиладорлиги кўп ҳомилали бўлган аёллар.
Реабилитация
Ҳар бир ҳомиладор аёлга ҳомиладорлик ва туғруқни олиб боришнинг индвидуал режаси тузилади
-Қуйидаги белгиларда «Жадаллашган аборт» тахминий ташхис қўйинг: кучли қон кетиши, қорин пастида кучли дардсимон оғриқлар ва жинсий йўллардан ҳомила қисмларининг қисман ажралиши.
Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон буйни очилиши, бачадон ҳажмининг ҳомиладорлик муддатларига мос келиши). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.
Асосий даволаш тадбирлари:
Карахт белгилари кузатилганда карахтга қарши давони бошланг.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:
Шошилинч ҳолатда аёлни госпитализация қилинг, геморрагик шок белгилари кузатилганда шокка қарши давони бошланг.
Реабилитация: Камида 6 ойга контрацепция билан таъминланг, монеликлар бўлмаса, – АОКларни тайинлаш мақсадга мувофиқ.
-Қуйидаги белгиларда тахминий «Тўлиқ аборт» ташхисини қўйинг: енгил қон кетиш, қорин пастида кучсиз/кам дардсимон оғриқлар, анамнезида жинсий йўллардан ҳомила қисмларининг ажралиши.
Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очилиши, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатига мос келмаслиги). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:
Ҳомила қолдиқлари қолиб кетмаганлигига ишонч ҳосил қилиш, қон кетиши ва яллиғланиш белгилари кузатилишини аниқлаш учун – динамикада кузатув ва лозим бўлса, касалхонада даволаш. Инфекциянинг клиник белгилари кузатилганда антибактериал даво тайинланг.
Реабилитация:
Камида 6 ойга контрацепция билан таъминланг, монеликлар бўлмаса, – АОКларни тайинлаш мақсадга мувофиқ.
- Қуйидаги белгиларда «Бачадондан ташқари ҳомиладорлик» тахминий ташхисини қўйинг: ҳайз цикли бузилиши фонида кўп ҳолларда суркалувчи қонли ажралмалар, ва ҳар доим ҳам ҳайз тутилиши кузатилмаслиги мумкин, қоринда ўткир (ханжарсимон) ёки дардсимон оғриқлар ва эҳтимолли белгилар: ҳушдан кетиш, кўнгил айниши, қусиш, орқа чиқарув йўлига иррадиация берувчи оғриқ, аменорея
-Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Қорин пальпациясида –қорин олд девори мушаклари таранглашуви (дефанс). Гинекологик кўрик (бачадон бўйни ҳаракати оғриқли, бачадон бўйни ёпиқ, бачадон ҳажми нормадан бир оз каттароқ, аммо тахминий ҳомиладорлик муддатидан кичик, бачадон консистенцияси юмшоқ, ҳомиладорлик бузилганда – бачадон ортиқлари соҳасида оғриқли ҳосила, «Дуглас қичқириғи» симптоми мусбат). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:
Аёлни кузатиш, бачадондан ташқари ҳомиладорликни аниқлаш мақсадида шошилинч ҳолатда касалхонага юборинг. Шокнинг клиник манзараси кузатилганда (тери оқариши, ҳушдан кетиш, тез-тез суст томир уриши, АҚБ пасайиши, қорин дам бўлиши) ва қорин пастида шиддатли оғриқлар бўлганда бачадондан ташқари ҳомиладорликнинг бузилишини тахмин қилинг ва шокка қарши даво ўтказиб шошилинч тартибда аёлни касалхонага юборинг.
Реабилитация
Яллиғланишга қарши даво ўтказиш, ҳайз цикли бузилганда, уни регуляция қилиш, яқин 6 ой давомида ҳомиладорликдан сақланиш, АОК мақсадга мувофиқ, БИВларни қўллаш мумкин эмас.
- Қуйидаги белгиларда «Елбўғоз» тахминий ташхис қўйинг: кучли қон кетиш, тўсатдан аборт белгилари, қорин пастида кучли дардсимон оғриқлар, кўнгил айниши/қусиш, преэклампсия белгилари (гипертензия, протеинурия)
Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очиқ, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатидан каттароқ, узум шингилига ўхшаша
ҳомила қисмлари ажралиши). Ҳомиладорликк экспресс-тест ўтказиш*. УТТ* - «қорбўрон» манзараси, ҳомила аниқланмаслиги.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:
Махсус даво учун аёлни лозим бўлса, шошилинч тартибда гинекологик ёки онкогинекологик бўлимга госпитализация қилинг.
Реабилитация:
Онкологда диспансер назоратда бўлиш.
ХГ миқдорини биринчи ярим йил давомида 2 ҳафтада 1 марта, сўнг 6 ҳафтада 1 марта, кейинги ярим йил давомида 8 ҳафтада 1 марта, иккинчи йилда 4 ойда 1 марта (бир йилда 3 марта) ва 3 ҳамда 4- йилларда – 1 йилда 1 марта текшириш лозим.
Химиотерапия қабул қилган аёлларда – 3 ой давомида 2 ҳафтада 1 марта, сўнгги 3 ойда ҳар ойда, сўнг кўрсатилган схема бўйича текширилади. Камида 2 йилга контрацепция билан таъминланг.
· Тахминий «Криминал, ўз ўзидан ҳомила тушиши ёки тиббий абортдан кейинги септик ҳолат» ташхисини 2 ва ундан ортиқ куйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: давомли қон кетиш, қиндан қўланса ҳидли ажралмалар келиши, бачадон бўйнидан йирингли ажралмалар келиши, қорин пастида оғриқ, оғриқ иррадиацияси, бачадон оғриқлилиги, ҳолсизлик, тана ҳароратининг юқорилиги, бачадон бўйни ҳаракати оғриқлилиги.
Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очиқ, ҳаракати оғриқли, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатидан каттароқ, бачадон юмшоқ, қиндан қўланса ҳидли ажралмалар келиши). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:
Аёлни шошилинч ҳолатда касалхонага юборинг. Антибактериал давони бошланг – ампициллин 2 г в/ига ёки цефалоспоринлар. Шокнинг клиник манзараси кузатилганда шокка қарши даво ўтказинг.
Реабилитация:
Яқин 6 ой давомида ҳомиладорликдан сақланишни таъминланг (АОК мақсадга мувофиқ, БИВларни қўллаш мумкин эмас).
Криминал, ўз ўзидан ҳомила тушиши ёки тиббий абортдан кейинги «Туғруқ йўллари юмшоқ тўқималари, бачадон ёки ичак жароҳатланиши» тахминий ташхисини 3 ва ундан ортиқ белгилар кузатилганда қўйинг: давомли қон кетиш, қорин пастида кучли спастик оғриқлар, оғриқлар иррадиацияси тананинг юқори қисмига бериши мумкин, қорин дам бўлиши, перитонизм, кўнгил айниши/қусиш, юқори тана ҳарорати.
Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (бачадон бўйни очиқ, деформацияланган, ҳаракати оғриқли, бачадон ҳажми ҳомиладорлик муддатидан каттароқ, бачадон юмшоқ, қиндан турли хил даражада қон кетиши). УТТ*.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:
Антибактериал давони бошланг. Аёлни шокка қарши даво ўтказиб, шошилинч ҳолатда касалхонага юборинг.
Реабилитация:
Яқин 6 ой давомида ҳомиладорликдан сақланишни таъминланг, АОК мақсадга мувофиқ, БИВларни қўллаш мумкин эмас.
· «Бачадон бўйни саратони» тахминий ташхисини қуйидаги симптомларда қўйинг: турли даражалаги вагинал қон кетишлар, кўпинча анамнезида – контактли қон кетишлар.
Диагностик текширишлар номи: Аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг. Гинекологик кўрик (кўзгуларда кўршганда бачадон бўйнида ўсмасимон ҳосила ёки юзаси қонаб турган тўқима нуқсони аниқланади, бачадон ҳажми ва консистенцияси ўзгаришсиз, ёки бироз катталашган, юмшоқ). Ҳомиладорликка экспресс-тест ўтказиш*. УТТ*.
Шифохонага ётқизишга кўрсатмалар:
Ташхислаш ва махсус ёрдам учун аёлни онкогинекология бўлимига йўлланг ёки лозим бўлса, шошилинч госпитализация қилинг.
Реабилитация:
Онкологда диспансер назоратида туриши лозим.
ТАСДИКЛАЙМАН
СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..
ДАЛОЛАТНОМА
Do'stlaringiz bilan baham: |