ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 7-сонли илова 22 ҳафтадан катта муддатда қон кетиш билан ҳомиладорларни олиб бориш стандартлари
Нозологик шакли
Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши
Йўлдошнинг олдинда жойлашиши
Бачадон ёрилиши
Симптомлар/белгилар
22 ҳафтадан катта муддатда қиндан қон кетиш
Диагностик текширишлар номи ва асосий даволаш тадбирлари
· 22 ҳафтадан катта муддатда ҳомиладор аёл жинсий йўллардан қон кетиш билан мурожаат этганда ҚВП/СП ходимларини мобилизация қилинг ва ЗУДЛИК БИЛАН ЁРДАМГА ЧАҚИРИНГ
· Зудлик билан ҳомиладор аёл аҳволини баҳоланг (ҳуши, териси ранги, пульси, АҚБ, нафас сони, тана ҳарорити, сийдик ажралиши, йўқотилган қон миқдори)
· Ташқи кўрик ўтказинг, бачадон тонусини текширинг, оғриқ борлигини аниқланг, ҳомиланинг юрак уришини эшитинг, ҲЕЧ БИР ҲОЛАТДА КИН ОРҚАЛИ (ВАГИНАЛ) ТЕКШИРИШ ЎТКАЗМАНГ!
· Барча бажариладиган тадбирлар ва кўриклар натижаси ҳақида аёлга маълумот беринг
· Аёлни 2-3 даражали шифохона/туғруқхона муассасаларига олиб боришни ташкиллаштиринг
. Геморрагик шок белгиларини аниқлаш учун аёлнинг аҳволини зудлик билан бирламчи баҳоланг, агар шок белгилари кузатилмаса ҳам зудлик билан даволашни бошланг, чунки аёлнинг аҳволи тезда оғирлашиши мумкин.
. Гемодинамик кузатув варақасини тутинг (вақт, АҚБ, пульс, нафас сони, тана ҳарорати, ичилган суюқлик миқдори, диурез, бажарилган тадбирлар ҳар 15 дақиқада, тахминий йўқотилган қон ҳажми (барча таглик материалларни сақлаган ҳолда) ва касалхонага олиб келингунгача тўлдириб боринг
- Агар аёл шок ҳолатида бўлса, унга оғиз орқали суюқлик берманг.
· Кучли қон кетишда геморрагик шокнинг белгилари кузатилса ёки геморрагик шокка шубҳа бўлганда ЗУДЛИК БИЛАН ШОККА ҚАРШИ ДАВОНИ БОШЛАНГ
o 2 та венага вена ичи системани киритинг, имкони бўлганда - ангиокатетер, суюқлик қуйиш тезлиги аёлнинг умумий аҳволи билан белгиланади. Биринчи 15 минутда 1000 мл физиологик эритма қуйинг. Йўқотилган қон ҳажмини тўлдириш учун уч баробар кўпроқ кристаллоидлар қуйинг ва касалхонага келгунича қуйишни давом эттиринг
o Кислородли ниқобни тақинг
o Касалхонага шошилинч транспортировка қилишда ўзингиз кузатиб боринг ёки тиббий ходим, керакли дори воситалари ва етарли даражадаги физиологик эритма, кислород ва сунъий нафас бериш учун Амбу қопчаси билан таъминланг.
o Имкони бўлса, аёлни олиб борилаётган тиббий муассасага қон тайёрлаб қўйиш ва жарроҳлик хонасини тайёрлаш ҳақида хабар беринг. «Нормал жойлашган йўлдошнинг муддатидан олдин кўчиши» тахминий ташхисини қуйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: қиндан турли хил даражада қон кетишлар, шок, қоринда дардсимон ёки доимий оғриқлар, ҳомила қимирлаши камайиши ёки кузатилмаслиги, дистресс холат (ҳомила юрак уриши 100дан кам ва 180 зарба/мин.дан ортиқ) ёки ҳомила юрак уриши эшитилмаслиги. Баъзи ҳолларда санаб ўтилган белгилар, ташқи қон кетиш кузатилмаслиги мумкин – бу ҳолатда ретроплацентар гематома ҳосил бўлганлигига - ички қон кетишга шубҳа қилинг.
· «Йўлдошнинг олдинда жойлашиши» тахминий ташхисни қуйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: тўлиқ саломатлик фонида ёки жинсий алоқадан кейин кам миқдордаги қонли ажралмалар ёки қон кетишлар, бачадон тонуси аниқланмайди, ҳомиланинг олдинда келувчи қисми юқорида жойлашган, ҳомила юрак уриши нормал, шок. · «Бачадон ёрилиши» тахминий ташхисни қуйидаги белгилар кузатилганда қўйинг: шок, қорин шиши, бачадон чегаралари ноаниқ, қорин оғриқли, ҳомила қисмлари бачадондан ташқарида қорин бўшлиғида эркин аниқланади, ҳомила ҳаракати ва юрак уриши аниқланмайди, онада тахикардия ва гипотония. Барча ҳолатларда зудлик билан шокка қарши давони бошланг, шошилинч ҳолатда аёлни шифохонага ётқизинг. Туғруқдан кейинги даврда олиб бориш/реабилитация Антианемик даво, кўкрак билан эмизиш, контрацепция.
ТАСДИКЛАЙМАН
СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..
ДАЛОЛАТНОМА
Do'stlaringiz bilan baham: |