ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 3-сонли илова
Физиологик ҳомиладорлик билан аёлларни олиб бориш ва текшириш стандарти
Ҳар қандай тавсия ёки тадбирлар, муолажалар, айниқса инвазив текширишлар фақат аёлдан ёзма розилик олингандан сўнггина бажарилади.
Ҳомиладорлик симптомлари/ белгилари: ҳайз тутилиши,
Ҳомиладорликнинг шубҳали белгилари – кўнгил айниши, бош айланиши, иштаҳа камайиши ёки ортиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, тез-тез оғриқли сийиш; ҳомиладорликнинг эҳтимолли белгилари – сут безлариннг дағаллашуви, стриялар, юзда, қорин оқ чизиғида, сут бези ореолаларида пигментация кучайиши кузатилиши мумкин;
Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида – зарда бўлиш, диафрагманинг юқори туриши сабабли ҳансираш ва рефлюкс-эзофагит, туғруқдан олдин – ҳомиланинг олдинда келувчи қисми кичик чаноққа тушиши сабабли тез-тез сийиш кузатилиши мумкин.
Кузатувлар сони: ҳомиладор аёлда физиологик кечаётган ҳомиладорликда маслаҳат олиб бориш ва текшириш учун туғруққача камида 7 марта режали (12 ҳафтагача, 16, 24, 30, 34, 36, 38-40 ҳафталарда) ва туғруқдан сўнг 1 марта ташриф бўлади.
Бошқа мутахассислар кўриги: акушер-гинеколог 12 ҳафтагача, 24 ва 38-40 ҳафталарда; стоматолог, окулист, отоларинголог – бирламчи ташрифда 12 ҳафтагача кўрикдан ўтказади; экстрагенитал касалликлари бўлганда –бошқа тор мутахассислар маслаҳати ўтказилади.
Диагностик текширишлар номи ва сони:
· Қайд қилиш, анамнезни йиғиш – биринчи ташрифда, шикоятларини аниқлаш –ҳар бир ташрифда.
· Аёлнинг ҳолатини баҳолаш ва 24- ҳафтадан бошлаб ҳомила ҳолатини баҳолаш– ҳар бир ташрифда
· Ҳар ойда ҳомиладор аёл патронажи ўтказилиб, тиббий варақасига ва ва онанинг тиббий паспортига ёзиб борилади ва ҳомиладор аёлга режали ташриф муддатлари ҳақида маълумот беради.
ҲАР БИР ҲОМИЛАДОР АЁЛГА ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ТУҒРУҚНИ ОЛИБ БОРИШНИНГ ИНДИВИДУАЛ РЕЖАСИ ТУЗИЛАДИ.
Ҳар бир ташриф охирида шифокор лозим бўлган ҳужжатларни тўлдиради ва аёлни ҳомиладорлар уй варақасини/оналар тиббий паспорти тўлдириш ва унинг муҳимлиги, шунингдек кейинги ташриф муддатини тушунтиради.
ҲАР БИР ТАШРИФДА ҲОМИЛАДОР АЁЛ ВА УНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИга “ҳомиладорлик ва туғруқнинг Ҳавфли белгилари” ҳақида маълумот берилиши МУХИМ. Бу белгилар кузатилганда зудлик билан шифокорга мурожаат килиши лозим, чунки улар она ва бола соғлигига ҳавф туғдиради.
Шифокорга зудлик билан ёрдам учун мурожаат килишни талаб этадиган асосий симптомлар қуйидагилар:
• қўл, юз, танада тўсатдан пайдо бўлган ва тез тарқалган шишлар
• бош оғриғи, кўриш бузилиши/кўз олдида қора нарсалар учиши
• тиришиш• кўз шиллиқ қавати ва терининг бирдан оқариши
• қайт қилиш • ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида қиндан қон кетиши
• қоринда оғриқ/доимий бачадон қисқариши • қоғаноқ сувлари кетиши
• ҳомила қимирлаши камайиши ёки тўхташи • тана ҳарорати ортиши/эт увишиши
Биринчи ташрифда ҳомиладорни текшириш ва кузатиш дастури (12 ҳафтагача):
- аёл билан танишиб, унинг исмини, туғилган йили/ёши, уй манзили ва телефон рақамини сўраш; - аёлдан унинг шикоятлари ҳақида сўраш (асосий, иккинчи даражали);
- ҳомиладорликнинг физиологик кечиши ҳақида тушунтириб, аёлга ҳомиладорлар уй варақасини/ оналар тиббий паспорти (ҲУВ/ ОТП) бериш ва уни тўлдиришни тушунтириб бериш;- агар аёл ҳомиладорликни тўхтатиш нияти бўлса, эрта муддатда (12 ҳафтагача) хомиладорликни тўхтатиш учун йўллаш;- ҳаётий анамнези (маълумотлар) ни йиғиш:
иш жойидаги шароит –оғир жисмоний ишлар, узоқ тик туришни талаб қиладиган ишлар, тератоген факторлар (оғир металлар, химикатлар, ионловчи радиация ва б.) билан мулоқотда бўлиш,никоҳдан ўтганми (ёш ва ёлғиз аёллар ҳомиладорлик даврида алоҳида руҳий кўмак талаб қилинадиган аёллар
гуруҳига киради.), маълумоти, турмуш ўртоғининг касби ва мансаби, бошидан кечирган касалликлар, шунингдек махсус жараёнлар – сил, вирусли гепатит, венерик касалликлар, ОИВ/ОИТС.сурункали касалликлари, м-н, қандли диабет.Аллергик анамнези, наслий касалликлари, қон қуйишлар, ўтказилган операциялар, зарарли одатлари - чекиш, алкогол, наркотик воситалар истеъмол қилиш (сони ва миқдори).
Алкогол ва наркотик воситалар истеъмол қилиниши аниқланса, ҳомиладор аёлни ўзининг ва бўлажак боласининг соғлиғини сақлаш мақсадида яшаш жойидаги нарколог шифокорга мурожаат килишига кўндириш лозим. Ҳомиладорликнинг кечиши ва туғруқдан кейинги даврда акушер-гинеколог нарколог тавсиялари билан аёлни кузатиб боради.
Акушерлик ва гинекологик анамнез: · Ҳомиладорлик ва тахминий туғруқ муддатини аниқлаш: охирги ҳайзи бўйича (Негел формуласи – охирги ҳайзининг биринчи кунига бир йил ва етти кунни қўшиб, уч ойни айириш), овуляция бўйича.
· Бирор текшириш ўтказилганми (агар ўтказилган бўлса, натижалари)
· Биринчи ва кейинги ҳомиладорликлар қачон бўлган, улар сони, оқибати (тирик болалар сони, ўлик туғилганлар, абортлар, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, елбўғоз). Имкони борича муддатидан олдинги туғруқлар ва абортлар муддати, сабаби ва тури аниқланади.
· Болаларининг туғилгандаги вазни ва жинси.
· Фақат кўкрак билан эмизиш муддати. Қачон? Қанча вақт давомида?
· Қуйидаги асоратлар аниқланса, қайси ҳомиладорликда ва қайси муддатда кузатилганлигини аниқлаш керак:
- ҳомиладорликнинг эрта муддатларида такрорланувчи ўз-ўзидан ҳомила тушишлари
- сунъий аборт ва унинг асоратлари - тромбоз ёки эмболия
- гипертензия, преэклампсия ёки эклампсия - НЖЙМК, йўлдошнинг олдинда жойлашиши
- ҳомиланинг кўндаланг жойлашиши ёки думбаси билан олдинда келиши
- клиник тор чаноқ, бачадон бўйни дистоцияси- қиннинг учинчи даражали йиртилиши
- туғруқдан кейинги сепсис - гестацион диабет - қўллаган контрацепция усуллари
· Ушбу ҳомиладорликнинг кечиши: • Ҳомиладорлик давридаги касалликлари · Қабул қилинган дори воситалари • Ўтказилган даволанишлар (амбулатор/стационар) ва унинг натижалариҲомиладорни биринчи кўригида қуйидагилар бажарилиши шарт:
- тўлиқ клиник кўрик ўтказиш – камқонликнинг клиник белгиларини аниқлаш: тери қопламлари, тирноқ фалангалари, кўз шиллиқ қавати, оғиз бўшлиғи ва тил учи оқимтирлиги, нафас олиш ўзгариши, қалқонсимон без ва тишлар кўриги, юрак аускультацияси – юрак чўққисида функционал систолик шовқин эшитилиши мумкин. Қоринни кўрикдан ўтказишда тери чандиқларига эътиборни қаратиш лозим. Тизза ва ахиллов рефлексларини текшириш лозим;
- АҚБни, пульсни, нафас сонини, тана ҳароратини ўлчаш;
- тана/вазн индексини аниқлаш (ТВИ) = тана вазни (кг)/(бўйи м2); семизлик ёки ортиқча тана вазнини, тана вазни етишмовчилигини аниқлаш учун ўтказилади. Мувофиқ чегараси 18 дан 35 гача. Агар ТВИ ≥35 ёки ≤18 бўлса, парҳез бўйича махсус тавсиялар берилади ёки кейинги текширишларга йўлланма берилади.;
- ҳомиладорлик ва тахминий туғруқ муддати – охирги ҳайз бўйича, гинекологик текширишлар асосида аниқланади;
- 23 ҳафтадан катта муддатда мурожаат қилганда – ҳомиланинг юрак уриши, қимирлаши\ҳаракатланиши аниқланиб, ташқи акушерлик кўриги ўтказилади;
- ташқи жинсий аъзолар кўриги ўтказилади, бимануал кўрик, кўзгулар ёрдамида кўрик (аёл ёки унинг ҳамроҳи кўрикдан қатъий бош тортганда текширишлар иккинчи кўрикда ўтказилиши мумкин). Бачадон бўйнини кўрикдан ўтказганда унинг ранги, ташқи бўғзининг ҳолати, ажралмалар миқдори ва таркибига эътибор қаратилади. Қин орқали кўрикда қин деворлари, бачадон бўйни узунлиги ва консистенцияси, цервикал каналнинг очилиш даражасига, бачадоннинг ўлчами ва консистенцияси аниқланади;
- кўкрак безларини текшириш лозим – кўрик, пальпация.
· Қуйидаги таҳлилилар тайинланади: захмга - RW, гепатит В ва С, ОИВ/ОИТСга қонни текшириш, умумий қон таҳлили, қон гуруҳи ва резус-омил, қонда қанд миқдорини аниқлаш, умумий сийдик таҳлили, уч нуқтадан суртма олиш, ахлатда гижжаларни текшириш.
· ТТБ ёки ШТБда ҳомиладорлик мавжудлиги ва муддатини аниқлаш учун УТТ тайинлаш.
Тахминий ташхис:
Ҳомиладорлик (нечанчи), ҳомиладорлик муддати (ҳафталарда).
Йўлдош патологияси (ҚВП\ОПда кузатув ва даволашни талаб қиладиган генитал, экстрагенитал патологиялар). Мушкуллашган акушерлик, гинекологик, перинатал анамнез.Асосий даволаш тадбирлари:Ҳомиладорлик давомида таркибида йод бўлган дори воситаларини 200 мг/сут тайинлаш, ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасигача Фолий кислотасини 1 мг/сутка тайинлашҚуйидаги гуруҳ аёллари қўшимча парваришга муҳтож*:
- юрак, буйрак касалликлари, гипертензия, руҳий, гематологик муаммолари бор, эпилепсия, диабет,
ҳавфли ўсмалари, аутоиммун касалликлари, ОИВ инфекцияси ва бошқа экстрагенитал касалликлари бўлган аёллар;- ҳомиладорлик даврида руҳий кўмак етарли бўлмаган аёллар;- 20 ёшдан кичик ва 35 ёшдан катта аёллар; - ТВИ <18,5 ёки >32,3 кг/м2 бўлган аёллар ;- кесар кесиш амалиёти ўтказилган аёллар;
- анамнезида преэклампсия, HELLP- синдром ёки эклампсия ўтказган аёллар;
- анамнезида бир ёки бир начта ўз-ўзидан ҳомила тушиши кузатилган аёллар;
- анамнезида ҳомиладорликнинг иккинчи триместрида ўз-ўзидан ҳомиладорлик тўхташи ёки муддатидан олдинги туғруқ кузатилган аёллар;
- анамнезида руҳий касалликлари ёки туғруқдан кейинги психозлар кузатилган аёллар;
- олдинги ҳомиладорликдан биттаси ўлик туғилиш ёки чақалоқнинг неонатал даврда ўлими кузатилган аёллар;- генетик ёки туғма нуқсонлар билан бола туққан аёллар;
- етилиш даражаси гестация муддатига мос келмайдиган бола туққан аёллар;
- анамнезида бепуштлик бўлган ёки ЭКУ (ЭКО) ўтказилган аёллар;
- ушбу ҳомиладорлиги кўп ҳомилалик бўлган аёллар.
Анамнезида ўлик ҳомила туққан аёлларни цитомегаловирус (ЦМВ) ташувчанликка текшириш лозим.Шифохонага ётқизишга кўрсатма
Хомиладор аёлда кузатув ва даволаш талаб қилинадиган экстрагенитал касалликларни (ЭГК) биринчи марта аниқланганда ҳамда ЭГКнинг суб- ва декомпенсация босқичларида – ҳомиладорликни давом эттириш ёки тўхтатиш масаласини ҳал қилиш учун шифохонага ёткизиш лозим.Кейинги ташрифларда-16 ҳафта, 24 ҳафта, 30 ҳафта, 34 ҳафта, 36 ҳафта, 38-40 ҳафталарда ва бир марта туғруқдан кейинги ташрифда кузатув ва текшириш дастури: - ҳомиладорнинг ташқи кўриниши ва ҳолатини баҳолаш; - тери қоплами ва шиллиқ қаватлар рангини баҳолаш; - шишлар мавжудлигини аниқлаш; - иккала қўлда АҚБни ўлчаш; - бўйи, вазнини ўлчаш ва ТВИни аниқлаш;
- 30 ҳафтада гемоглобин ва қонда қанд миқдорини аниқлаш, камқонликнинг клиник белгилари кузатилганда эса – ҳар бир ташрифда қондаги гемоглобин миқдори текширилади; - умумий сийдик таҳлилини тайинлаш;
- иккинчи ташрифда – ҳомила ривожланиш нуқсонларини (яъни хавфини) аниқлаш мақсадида 16–20 ҳафтада УТТ, ҳамда қонда альфа-фетопротеин миқдорини аниқлаш лозим (Скрининг текшириш);
- ташқи акушерлик текширувини ўтказиш – 24 ҳафтадан:- сут безларини текшириш;
- бачадон туби баландлигини аниқлаш, бачадон тонуси, ташқи акушерлик текшируви (Леопольд Левицкий усули). Текширишдан олдин сийдик қоплари бўшлигига ишонч ҳосил қилинг. Сантиметр тасмасининг бир учини қовнинг ўрта қисмига иккинчи томонини бачадон тубига қўйиб ўлчанади. Агар бачадон туби баландлиги ҳомиладорлик муддатига мос келмаса (гравидограмма бўйича чегараланган кўрсаткичдан ташқари бўлса), бачадон туби баландлиги қайта ўлчанади (2 ҳафтадан сўнг).
Агар динамикада бачадон ўсиши етарли бўлмаса, кейинги текширишларга (УТТ, ҳомиланинг биофизик профилини аниқлаш) йўлланма берилади; - қорин пальпациясини ўтказиш; - ҳомила юрак уришини эшитиб кўриш ва аёлдан ҳомила ҳаракатида ўзгаришлар ҳақида сўралади. Агар ҳомила юрак уриши эшитилмаса, ёки сўнгги кунларда аёл ҳомила қимирлашида ўзгариш сезган бўлса, кейинги текширишлар учун шифохонага юборилади;
- ҳомила қимирлаши ва ҳаракатини аниқлаш; - агар биринчи ташрифда қин ажралмалари текширилмаган бўлса, қин ажралмалари таҳлили ўтказилади.
Акушерлик анамнезида ўз ўзидан ҳомила тушиши, муддатидан олдинги туғруқ, қиндан қон кетиши ёки қонли ажралмалар келиши, қоринда оғриқ кузатилган аёлларда амбулатор шароитида қин орқали текширишлар ўтказилмайди;
- ҳомиладорликнинг 2 ярмидан - ҳомиладор аёлга ҳомила қимирлашини кузатишни ўргатиш лозим; - ҳомиладор аёлга тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмалари ҳақида, ҳомиладорлик давридаги физиологик ўзгаришлар ва ҚВП/ОПга мурожаат талаб қиладиган белгилар ҳақида маълумот бериш керак.
Гравидограмма
Туғруқдан кейинги ташриф аёл туғруқхонадан чиқарилгандан сўнг 3 кун ичида УАШ томонидан амалга оширилади.
Симптом/белгилар: лактация, қин ажралмалари Диагностик текширишлар номи ва сони:
- шикоятларни сўраб суриштириш; - клиник кўрик; - АҚБ, пульс, тана ҳароратини ўлчаш;
- сут безларини текшириш; - бачадон туби баландлигини аниклаш; - қин ажралмалари ҳолатини баҳолаш; Сийдик йўллари инфекцияси белгиларида - протеинурия ва бактериурияга сийдик таҳлили ўтказиш; Камқонликнинг клиник белгилари аниқланганда – умумий қон таҳлили. Асосий даволаш тадбирлари
Таркибида Йод бўлган дори воситаларини 200 мг/сутка тайинлаш.
Камқонлик аниқланганда ва камқонликка мойил ҳудудларда бутун лактация даврида 60 мг темир/сутка тайинлаш.
Реабилитация
Уйда патронаж ўтказиш.Кўкрак билан озиқлантириш бўйича маслаҳат олиб бориш.
Контрацепция масаласини ҳал қилиш. ЭГК бўйича реабилитация тадбирларини ўтказиш.
ТАСДИКЛАЙМАН
ЗАРКЕНТ КВП РАХБАРИ
___________________ДАДАЖОНОВА Х.Т.
.
ДАЛОЛАТНОМА
Do'stlaringiz bilan baham: |