Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Аҳоли ва ҳудудларни техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Аҳоли ва ҳудудларни техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда 
муҳофаза қилиш. 
 
1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари
-экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг ўлимига, ҳаво кемаларининг тўлиқ 
парчаланишига ёки қаттиқ шикастланишига ҳамда қидирув ва авария-
қидирув ишларини талаб қиладиган авиа ҳалокатлар; 
-ёнғинга, портлашга, ҳаракатланувчи таркибининг бузилишига сабаб 
бўлган ва темир йўл ходимларининг, ҳалокат ҳудудидаги темир йўл 
платформаларида, вокзаллар биноларида ва шаҳар иморатларида содир 
бўлган, бунинг натижасида одамлар ўлимига, шунингдек ташилаётган кучли 
таъсир этувчи заҳарли (КТЗМ) моддалар билан ҳалокат жойига туташ 
ҳудуднинг заҳарланишига олиб келган темир йўл транспортидаги ҳалокатлар 
ва авариялар; 
Портлашларга, ёнғинларга, транспорт воситаларининг парчаланишига, 
ташилаётган КТЗМларнинг зарарли хоссалари намаён бўлишига ва одамлар 
ўлими (жароҳатланиши, заҳарланиши)га сабаб бўладиган автомобил 
транспортининг ҳалокати ва авариялари, шу жумладан йўл транспорти 
ҳодисалари; 
Одамларнинг 
ўлимига, 
шикастланишига 
ва 
заҳарланишига, 
метрополитен поездлари парчаланишига олиб келган метрополитен 
бекатларидаги ва туннеллардаги ҳалокатлар, авариялар, ёнғинлар; 
2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар: 
Атроф табиий муҳитга кучли таъсир қилувчи заҳарли моддаларнинг 
(авария ҳолатида) отилиб чиқишига ва шикастловчи омилларнинг одамлар, 
ҳайвонлар ва ўсимликларнинг кўплаб шикастланишига олиб келиши мумкин 


82 
бўлган 
ёки 
олиб 
келган 
даражада, 
йўл 
қўйилган 
чегаравий 
концентрацияларида анча ортиқ миқдорда санитария-ҳимоя ҳудудидан четга 
чиқиб кетишига олиб келган кимёвий хавфли объектлардаги авариялар, 
ёнғинлар ва портлашлар; 
3. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар
-технологик жараёнда портлайдиган, осон ёниб кетадиган ҳамда бошқа 
ёнғин учун хавфли моддалар ва материаллар ишлатадиган ёки сақланадиган 
объектлардаги, одамларнинг механик ва термик шикастланишига, 
шикастланишига ва ўлимига, ишлаб чиқариш фондларининг нобуд 
бўлишига, фавқулодда вазиятлар ҳудудида ишлаб чиқариш циклининг ва 
одамлар ҳаёти фаолиятининг бузилишига олиб келадиган авариялар, 
ёнғинлар ва портлашлар; 
Одамларнинг шикастланишига, заҳарланишига ва ўлимига олиб 
келадиган ҳамда қидириш-қутқариш ишларини ўтказишни, нафас олиш 
органларининг муҳофаза қилишнинг махсус анжомларини ва воситаларини 
қўллашни талаб қилувчи кўмир шахталаридаги ва кон- руда саноатидаги газ 
ва чанг портлаши билан боғлик авариялар, ёнғинлар ва жинсларнинг 
қўпорилиши. 
4. Энергетика ва коммунал тизимидаги авариялар: 
-саноат ва қишлоқ хўжалиги масъул истемолчиларининг авария туфайли 
энергия таъминотисиз қолишига ҳамда аҳоли ҳаёт фаолиятининг бузилишига 
олиб келган ГЭС, ГРЭС, ТЭЦлардаги, туман иссиқлик марказларидаги ва 
бошқа энергия таъминоти объектларидаги авариялар ва ёнғинлар; 
-аҳоли ҳаёт фаолиятини бузилишига ва саломатлигига хавф туғилишига 
олиб келган газ қувириларидаги, сув чиқариш иншоотларидаги, сув 
қувирларидаги, канализация ва коммунал иншоотларидаги авариялар; 
-атмосфера, тупроқ, ер ости ва усти сувларининг одамлар саломатлигига 
хавф туғдирувча даражада концентрациядаги заҳарли моддалар билан 
ифлосланишига олиб келадиган газ тозалаш қувирларидаги, биологик ва 
бошқа коммунал тизимларидаги авариялар. 
5. Одамлар ўлими билан боғлик бўлган ва зудлик билан авария-қутқарув 
ишлари ўтказилишини ҳамда зарар кўрганларга шошилинч тиббий ёрдам 
кўрсатилишини талаб қиладиган мактаб, касалхоналар, кинотеатрлар ва 
бошқа ижтимоий объектлар, шунингдек уй-жой сектори бинолари 
конструкцияларнинг тўсатдан бузилиши, ёнғинлар, газ портлаши ва бошқа 
ҳодисалар. 
6. Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли 
моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлик авариялар; 
-радиоактив материалларни ташиш вақтидаги авариялар; 
-биологик воситаларни ва улардан олинадиган препаратларни тайёрлаш, 
сақлаш ва ташишни амалга оширувчи илмий-тадқиқот ва бошқа муассаларда 
биологик воситаларнинг атроф муҳитга чиқиб кетиши билан боғлик 
вазиятлар. 
7. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар: 
-сув омборларида, дарё ва каналлардаги бузилишлар, баланд тоғлардаги 


83 
кўллардаги сув уриб кетиши натижасида вужудга келган ҳамда сув босган 
ҳудудларда одамлар ўлимига, саноат ва иқтисодиёт объектлари ишининг, 
аҳоли ҳаёт фаолияти бузилишига олиб келган авариялар.
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларнинг 
бажарилиши техноген хусусиятдаги ФВ натижасида содир бўлган авария 
ва ҳалокатларнинг кўламига, турига, фуқаро муҳофазаси кучларининг 
ҳажмига ҳамда уларнинг тайёргарлик даражасига, содир бўлган вақтига 
(йил давомида, куни) об-ҳавога ва бошқа кўпгина омилларга боғликдир. 
Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар вақтида бажариладиган 
ишларга тайёрарликни ташкил этиш, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг 
ҳатти-ҳаракатлари олдиндан режалалаштирилган асосида белгиланади. Бу 
режалар туман, шаҳар ва вилоят миқёсида олдиндан тузиб чиқилади. 
Режани тайёрлашда содир бўлиши мумкин деб башорат этилган табиий 
офатлар ва ишлаб чиқаришдага авария ва ҳалокатлар асос бўлиб хизмат 
қилади. 
Фавқулодда вазиятлар вақтида фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг 
ҳатти-ҳаракатлари ўз вақтида ташкил этилган ва олиб борилган разведка 
маълумотларига ҳамда маълумотларда акс эттирилган аниқ шарт-
шароитга боғликдир. Разведка ишлари фуқаро муҳофазаси кучларининг 
вазифаларига мос ва бажарилиши зарур бўлган кейинги ҳатти-
ҳаракатларга боғланган ҳолда олиб борилади. 
Разведка гуруҳи таркибига табиий офат содир бўлган ҳудудни, шу 
ҳудудда жойлашган корхоналарнинг ишлаб чиқариш хусусиятини ҳамда 
иқтисодиёт объектларини яхши биладиган мутахассис киритилиши керак. 
Бордию, авария ёки ҳалокат кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар 
ишлатадиган ёки ишлаб чиқарадиган корхонада содир бўлса, разведка 
гуруҳи таркибига албатта кимёгар мутахассис киритилиши ва у керакли 
иш қуроллари, анжомлари билан таъминланган бўлиши лозим. Ушбу 
разведка гуруҳида яна тиббиёт ходими ҳам бўлиши керак. 
Техноген хусусиятли ФВлар натижасида содир бўладиган авария ва 
ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишга шу ҳудудда жойлашган ФВДТ 
тузилмалари жалб этилади. Зарурат бўлса, фуқаро муҳофазаси 
бошлиғининг кўрсатмасига билан бошқа чегарадош ҳудудлар, шаҳарлар, 
вилоятлар ва вазирликларга қарашли тузилмалар ҳам жалб этилади. 
Қутқарув отрядларнинг йиғилиш жойи иш бажариладиган йўналишида 
жойлашган аҳолига яқин жойларида ташкил этилади, тузилмаларнинг бир 
ҳудудда йиғилишига кетадиган ишлари учун ажратилган вақт ҳисобига 
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун тузилмалар 
йиғилган жойдан тўғридан-тўғри ва тезкорлик билан фавқулодда вазият 
содир бўлган ҳудудга юборилади. Белгиланган маршрут давомида вайрона 
уюмлари ва ёнғинлар, бузилган кўприклар бўлиши мумкинлигини 
инобатга олган ҳолда тузилмаларининг ҳаракати тўхтаб қолмаслигини 
таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак. 
Техноген хусусиятли фвқулодда вазият содир бўлган ҳудудга етиб 
келган тузилмалар иш бажарилиши керак бўлган объектга тез етиб 


84 
боришларини таъминлайдиган ва уларга ажратилган жойга йиғиладилар. 
Ана шу ерда улар аниқ ўз вазифаларини оладилар. 
Тузилма сардори тузилма олдига қўйилган вазифани муваффақиятли 
бажарилишига масъулиятли шахс ҳисобланади. У вазифани олгач, уни қўл 
остидагиларга тушунтириб беради, шароитга баҳо беради, қарор қабул 
қилади, оғзаки буйруқ беради ва ишни ташкил этади. 
Техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш 
жараёнида тузилмаларнинг доимий ўзаро алоқаси муҳим аҳамиятга эгадир. 
Тузилмаларнинг бир жойда, бир вақтда ва бир мақсад учун ўзаро келишган 
ҳолда иш олиб боришлари натижасида улар ўз вазифаларини 
муваффақиятли бажарадилар. 
Тузилмалар топширилган вазифани бажариб бўлганларидан кейин, иш 
бажарган объектдан ташқарига олиб чиқарилиб, ҳисобланган вақтда, 
янги вазифани бажариш учун тайёргарлик кўрадилар. Фавқулодда 
вазиятлар содир бўлган ҳудудларда комендантлик хизмати ташкил 
этилади. Бу хизмат фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга ёки 
объектга аҳолини яқинлаштирмайди, аҳолини ва моддий бойликларни 
эвакуация қилади, жамоат тартибини саклайди, тузилмалар томонидан 
ўрнатилган тартибга ҳамда ҳаракат қоидаларига риоя қилинишини назорат 
қилади, алоҳида аҳамиятта эга бўлган иншоотларни қўриқлайди. 
Комендантлик хизматига хўжалик объектларининг жамоат тартибини 
тузилмалари ҳамда ички ишлар хизмати ходимлари жалб этиладилар. 
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни 
муваффақиятли бартараф этишга қуйидагича эришиш мумкин: 
1.Разведка ишларини ўз вақтида ва доимий ташкил этиш; 
2.Бошқарувни доимий ва қатъият билан ташкил этиш; 
3.ФВДТ куч ва воситаларидан гуруҳларни тезкорлик билан 
ташкил этиш, уларни фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларга олиб 
келиш; 
4.Бошқарув органлари ва тузилмаларнинг маънавий-руҳий тайёрлаш; 
5.Фавқулодда 
вазиятлар 
оқибатларини 
тугатишда 
куч 
ва 
воситаларнинг ишлашини узвий боғланган ҳолда олиб бориш; 
6.Фавқулодда вазиятлар содир бўлган объектда ёки ҳудудларда 
комендантлик хизматини ташкил этиш; 
7.Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда, авария-
қутқарув ишларини амалга оширишда ФВДТ кучларини моддий ҳамда 
транспорт воситалари билан таъминлаш; 
8.Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга 
оширишда техника хавфсизли қоидларини билиш ва уларга амал қилиш. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish