Эпизоотик ва эпифатотак вазиятлардаи муҳофаза қилииши
ташкил этиш.
Ҳайвонлар
юқумли
касалликларнинг
тарқалиши
эпизоотия,
панзоотия,ва энзоотия шаклида юз беради.
Эпизоотия - аниқ бир ҳудудда бир ёки кўп турдаги қишлоқ хўжалик
ҳайвонлари ўртасида касалликнинг одатда ушбу ҳудудда қайд кинадиган
даражасидан анчагина каттага бўлган даражада вақт ва фазода бир вақтда
ривожланадиган юқумли касалликнинг тарқалиши.
Панзоотия - қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари юқумли касаллигининг
катта ҳудудда бутун бир минтақа, бир неча мамлакат ва материкларни
қамраб олган ҳолда бир вақтда оммавий тарқалиши.
Энзоотия - табиий вй хўжалик иқтисодий шароитлари касалликнинг
ҳамма ёққа тарқалишига йўл кўрмайдиган аниқ бир жой, хўжалик ёки аҳоли
яшаш жойларида қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ўртасида бир вақтда
таркалиши.
Ҳайвонларнинг барча юқумли касалликлари 5 гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳ. - алиментар нфекциялар. Тупқоқ, ем, сув орқали ўтади. Овқат
хазм қилиш тизими зарарланади. Бундай инфекцияларга куйдирги, оқсим,
манқа, бруцеллез киради.
2-гуруҳ - респиратор инфекциялар. Нафас олиш йўллари шиллиқ;
пардалари ва ўпканинг зарарланиши. Инфекция асосан ҳаво-томчи йўли
билан юқади. Ушбу касалликларга парагрипп, экзотик зотилжам, қўй ва эчки
чечаги, гўштхўр ҳайвонлар вабоси киради.
3-гурух - трансмиссив инфекциялар. Қон сўрувчи бўғимроёқлилар
ёрдамида ўгади. Қўзғатувчилари доимо ёки алоҳида даврларда қонда бўлади,
|Бу касалликларга энцефаломиелит, туляремия, отларнинг юқумли анемияси
тааллуқлидир.
4-гуруҳ - кўзғатувчилари тери орқали воситачияар иштирокисиз
ўтадиган инфекциялар. Қоқшол, қутуриш, сигир чечаги ушбу касалликлар
сирасига киради.
5-гуруҳ - аниқланмаган йўл билан зарарлайдиган инфекциялар.
Ўта хавфли касаллилар эпизоотиясининг шаклланиш манбалари сел
оқимлари, сув тошқинлари, давлат ветеринария хизмати билан келишмай
туриб ер| ишларини олиб бориш, четдан олиб кириладиган ҳайвонлар, озиқ-
79
авкат маҳсулотлари, ем ва бошқа воситалар, четдан учиб келувчи ёввойи
паррандалар т|ўпланадиган жойлар, ўта хавфли касалликлар ўчоқлари
мавжуд жойларда ке мирувчилар ва ҳашаротлар сонининг ортиши ва
биологик терроризм бўлиши мумкин.
Ҳайвонларнинг хавфли юқумли касалликларига мисоллар:
Оқсим — жуфт туёқли уй ва ёввойи ҳайвонларнинг вирусли касаллиги,
Касаллик ҳайвонлар орасида энзоотия, эпизоотия ва панзоотия ҳолида
тарқалиб, қисқа муддат ичида бир неча ҳудудларга тарқалиш хусусиятига
эга.
Чўчқаларнинг классик вабоси - вирусли касаллик. У билан фақат уй ва
ёввойи чўчқалар касалланада. Инфекция манбалари - касалланган ва касал
бўлиб ўтган чўчқалар. Вабо йилнинг ихтиёрий вақтада, кўпроқ кузда
учрайди, Даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Шу сабабли касалланган
ҳайвон зудлик билан ўлдириб, ёқиб юборилади.
Қушларнииг псевдовабоси - товуқсимонлар оиласига мансуб
қушларнинг вирусли касаллиги. Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органлари,
марказий нерв тизимининг зарарланишии билан намоён бўлади. Касаллик
манбаи - вирусларни барча ажратмалари, тухуми ва нафаси билан ажратувчи
касал ёки касал бўлиб ўтган қушлар. Инкубация даври 24 с, Зарарланиш
кўпроқ ем, сув, ҳаво орқали, одатда куз-ёз даврида юз беради. Ўлим
кўрсаткичи — 60-90% ни ташкил этади.Одатда кушларни даволамай,
ўлдирилади ва ёқиб юборилади.
Юқумли гепатат - ит ва бошқа гўштхўр (тулки, бўри)ларнинг вирусли
касаллиги.Безгак, шиллиқ пардаларнинг шамоллаши ва жигарнинг
зарарланиши билан тавсифланади.
Қора оқсоқ (бруцеллез) — уй ва айрим ёввойи ҳайвонларнинг юқумли
касаллиги. Одам учун хавфли. Ит ва мушуклар бруцелла (мелитензис,
абортас, овис ва бошқ.)нинг ихтаёрий туридан зарарланшни мумкин.
Ҳайвонлар касал Сигир, қўй, чўчқаларнинг гўшти ва сутини йстеьмол
қилганда юз беради.
Қоқшол - ҳайвонларнинг кўплаб турлари ва одамда учрайдиган ярали
бактерияли касаллик. Мушакларнинг спазматик қисқаршии билан намоён
бўлади.
Манқа касаллиги - сап. Ушбу зооноз касалликни манқа таёқчаси
қўзғатади. Манқанинг ўткир ва сурункали хиллари бор. У эшак, туя, зебра ва
йиртқич ҳайвонларда учрайди.
Қутуриш - хайвонларнинг кўплаб турлари, айниқса ит, тулки ва
бошқаларнинг ўткир вирусли касаллиги. Марказий нерв тизимииинг оғир
зарарланиши билан тавсифланада ва инсон учун ўта хавфли ҳисобланада.
Ҳайвон тишлаб олганда, шунингдек ҳайвон сўлагининг бошқа ҳайвонлар ва
одам организмига тушишидан юқади. Одамларда қутуриш касаллиги
итларнинг тишлаши натижасида келиб чикзишини биринчи марта
Аристфтель аниқнаган.
Бундан, ташқари ҳайвонлар сил, сальмонеллез, колибактериоз,
калмараз (парша) ва бошқа касалликлар билан оғрийди. Ҳайвонларда бит,
80
бурга каби паразит ҳашаротлар ҳам учрайди.
Ўсимликлар касаллиги - фитопатоген ёки муҳитнинг нохуш шароитлари
таъсирида ўсимликлар ҳосилдорлигининг пасайшига ёки нобуд бўлишига
олиб келувчи ҳужайралар, ўсимлик органлари ва бутун ўсимликдаги
меьёрдаги моддалар алмашннувининг бузилиши.
Зараркуанда - қишлоқ хўжалиги ўсимликларига ва уларнинг ҳосилига
зарар етказадиган жониворлар ва ҳашаротлар.
Фитопатоген — ўсимлик касаллиги кўзғатувчиси. Моддалар
алмашинувига ҳалокатли таъсир килувчи биологак фаол модда ажратиб,
илдиз тизимини зарарлайди, тўйимли моддалар киришига ҳалақит беради.
Ўсимликларнинг фитопатогенга таъсирчанлиги навларнинг барқарорлиги,
зарарланиш вақти ва об-ҳавога боғлиқ. Ўсимликлар касалликлари ва
зараркунандаларнинг тарқалииши эпифитотия, энфитотия ва панфитотия
тарзида юз беради.
Эпифитотия - қишлоқ хўжалиги экинларининг оммавий нобуд
бўлиши ва ҳосилдорликнинг пасайаши билан кечувчи вақт ва фазода
ривожланувчи оммавий касаллик ва (ёки) ўсимлик здраркунандалари
сонининг кескин кўпайиши.
Энфитотия - табиий ва хўжалик-иқтисодий шароитлари ушбу
касалликнинг ҳар томонга тарқалишига йўл қўймайдиган, аниқ жой,
хўжалик, аҳоли яшаш жойида қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ўртасида
юқумли касалликнинг бир вақтда тарқалиши.
Панфитотия - бир неча мамлакат ёки қитьа ҳудудида ўсимликларнинг
оммавий
касалланиши
ва
қишлоқ
хўжалиги
ўсимликлари
зараркунадаларининг кескин кўпайиши.
Картошка фитофторози - зарарли касаллик. Туганаклар ҳосил бўлиш
даврида кўчатларнинг бевақт нобуд бўлиши ва оммавий чириб кетиши
туфайли ҳосил миқдори камайиб кетади. Гуллаш даврида буталарда чўқ
қора-жигарранг ёки қулрангсимон ёғли доғлар пайдо бўлади. Зарарланган
баргларнинг орқа томонида оқ рангли караш ҳосил бўлади. Ёмғирли ҳавода
касаллик тез тарқалади ва бир неча кун ичида барча кўчатларни
шикастлайди. Касаллик, одатда, ёзнинг иккинчи қисмида кузатилади.
Ҳосилдорлик 15-20% ва ундан кўпроқ йўқотилиши мумкин.
Колорадо кўнғизи - зараркунанда. Унинг ўлчами 9-11 мм. Баҳорда
тупроқ остидан чиқадн. Урғочиси ялтироқ, зарғалдоқ чўзинчоқ-овалсимон,
узунлиги 2-4 мм. ли тухум қўяди. Тухумларни картошка барганинг орқа
томонига 18-20 тадан бирлаштиради. Ғумбаклари 24 кун ривожланади. Бир
йил давомида биттадан тўрттагача авлод қолдиради. Натижада ҳосилдорлик
кескин камайиб кетади.
Картошка парвонаси - ёйган қанотлари кенглиги -28-40 миллиметрга
етадиган капалак. Нам майдонларда тарқалади. Капалак ўсимлик поясида
тухум қўйишидан ўсимлик нобуд бўлади.
Мева боғларида олма қурти, шира, қалқандорлар учрайди. Олма қурти
уруғ мевали дарахтларга жиддйй зарар етказада Унга қарши курашиш учун
кузда ва баҳорда дарахтларнинг қуриган пўстлоқлари, шохлари қирқилиб,
81
шакл берилади. Қатор ораларга ишлов бериб, бегона ўтлар ва ўсимлик
қолдиқиаридан тозаланади.
Баҳор ойларида боғларда калмараз (парша), ун-шудринг каби
касалликлар ривожланиб, зарар келтириш учун қулай шароит юзага келади.
Данакли мева боғларида эса клястериоспориоз (тешикли доғланиш) ва барг
буралиши касалликлари ҳосилга жиддай зарар етказади.
Полизчилиқда қовун пашшаси Хоразм ва Қорақалпоқистонда учрайди.
У исосан Афғонистон, Покистон, Эрон, Ҳиндистон ва Кавказда кўпроқ
учраб, қовун, тарвуз, бодринг ва ошқовоқни зарарлайди.
Ҳайвонлар ва ўсзимликларнинг оммавий касалланиши холлари бошқа
фавқулодда вазиятлардан сон жиҳати билан ажралиб туради. Кейинги
йилларда республикамизда ушбу фавқулодда вазиятларнииг юз бериш
эҳтимоллига ошиб бораётганлиги улардан муҳофазаланиш тадбирларига
жиддий эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатади.
Эпизоотик фавкулода вазиятларнинг айримлари (манқа, қуш гриппи,
куйдирш) даволаш чораларининг мавжуд эмаслиги сабабли профилактика
тадбирларини ўз вақтида ўтказиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |