Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Одамлар, ҳайвонлар, қишлоқ хўжалик ўсимликлари, озиқ-овқат



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Одамлар, ҳайвонлар, қишлоқ хўжалик ўсимликлари, озиқ-овқат, 
сувларнинг радионуклеидлар билан заҳарланиши характеристикаси. 
Атом электр станцияларидаги аварияларда, саноат ва корхоналарда 
кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) ҳамда бошка радиоактив 
манбалар билан бўладиган ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар 
натижасида, шунингдек ядро қуролини қўллаш натижасида ҳудудда, ундаги 
ҳаво бўшлиғида радионуклеидлар билан зарарларниш руй беради. 
Радионуклеидлар билан зарарланган жойда истиқомат қилувчи одамлар 
радиация дозаси билан ҳам заҳарланадилар. 
Радиактив зарарланишнинг манбаи бўлиб тепадан тушадиган радиактив 
изотоплар ҳисобланади. Шундай изотоплардан кўп яшайдиганлари инсон 
саломатлигига жуда хавфли ҳисобланади. Бу радиоактив моддаларга 
қуйидагилар мисол бўлади: стронций 90, цезий - 137, церий -144, цирконий - 
85, ниобий - 95 ва бошқалар. 
Авариялар ва портлашлар натижасида атроф муҳитга тарқалган 
парчаланиш даври узоқ бўлган изотоплардан ҳосил бўлган нейтронларнинг 
ерда ва ҳавода ушланиши натижасида йуналтирилган радиация хили бўлади. 
Бу изотопларнинг асосийлари: углерод - 14, натрий - 24, кремний - 31, 
камний - 45, марганец - 52, темир - 59, фосфор - 32, йод - 134. 
Радионуклеидлар билан зарарланган ҳудудда одамлар ва ҳайвонлар 


87 
ионлашган нурланишга йўлиқишади. Бу ҳолатда 3 хил нурланиш юз беради: 
-ташқи гамма нурланшп; 
-кичик дозадага сиртқи (юза - поверхность) бета ва гамма нурланиш; 
-ички нурланиш. 
Нурланиш дозасига боғлик ҳолда одамлар ва ҳайвонлар радиация билан 
заҳарланиши мумкин. Уларга - ўткир ва суранкали нурланиш касалликлари, 
терининг радиацион куйишлари, микетлар. 
Зарарланган ҳайвонлар маҳсулотлари - гўшт, сут, истеъмолга яроқсиз 
бўлиб қолади. Ўсимликлар шикастланадилар (зарарланади), шунингдек 
зарарланган озиқ - овқат маҳсулотлари, ўсимликлар, сув ҳам истеъмолга 
яроқсиз бўлиб қолади. Зарарланган мол-мулк техника асбоб - ускуна ва 
бошқа предметлардан фойдаланиш мутлақо ман этилади. 
Фавқулодда вазият содир бўлган зонадан тарқалувчи гамма-нурлар ва 
нейтронлар оқимидан иборат. Улар минг-минглаб метрларга тарқалиши, 
атомлар ва молекулалар ионланишини келтириб чиқарган ҳолда турли 
муҳитларга кириши мумкин. Гамма нурлар ва нейтронлар организм 
тўқималарига кириб, билогик жараёнлар ҳамда органлар ва тўқималар 
фаолиятини бузади, натижада нур касаллиги ривожланади. 
Аҳоли, ҳайвонлар, қишлоқ хўжалик ўсимликлари, озиқ-овқат ва 
сувларнинг радионуклеидлар билан зарарланиши жуда катта талофатларга 
олиб келиши мумкин. Фавқулодда вазият туфайли ташқи нурланиш ва бунда 
ривожланадиган ўткир нур касаллиги катта хавф туғдиради. Ўткир нур 
касаллиги бир марталик нурланишда юзага келиб, 1 Грей (Ги миқдоридаги) 
дозадан бошланади, бу эса 100 рентген (Р) га тенгдир. Нурланиш пайтида 
киши ҳеч қандай таъсирни билмайди. 
Бир марталик доза деб, тўрт кеча-кундуздан ошмайдиган даврда бир 
лаҳзада ёки бўлинган қисмларда олинган доза тушинилади. Бир марталик 
нурланиш дозаси кўпайиши билан ўткир нур касаллигининг оғирлиги 
кучаяди. Инсон бутун танасининг бир марталик ташқи тенг нурланиши 
дозасининг катталигига қараб ўткир нур касаллиги тўрт оғирлик даражага 
бўлинади: 1-2 Ги нурланиш дозасида юзага келадиган енгил (I) даража; 2-4 
Ги нурланиш дозасига тенг бўлган ўрта оғирликдаги даража (II); 4-6 Ги 
нурланиш дозасидаги оғир (III) даража; 6 Ги дан ошган дозада нурланишдан 
кейин ривожланадиган ўта оғир (IV) даража. 
Радиацион жароҳат олиш хавфи борлиги сабабли радиация даражаси 
юқори бўлган жойда аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин эмас. 
Бу шароитда зарур бўлган муолажаларни аҳолининг ўзи-ўзига ва ўзаро ёрдам 
кўрсатиши, зарарланган ҳудудда юриш-туриш қоидаларига қаттиқ риоя 
қилиши катта аҳамиятга эга. 
Радиоактив моддалар билан зарарланган ҳудудда овқатланиш, 
зарарланган манбалардан сув ичиш, ерга ётиш мумкин эмас. Овқат тайёрлаш 
тартиби ва аҳолини овқатлантириш фавқулодда вазиятлар вазирлиги 
органлари томонидан жойнинг радиоактив зарарланиш даражасини ҳисобга 
олган ҳолда белгиланади. 
Радиоактив зарарланган худудида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда 


88 
гамма- нурланишини бартараф этиш ёки камайтириш зарур, бунинг учун 
бошпана, чуқурроқ жойлашган хоналар, ғишт, бетон ва бошқа бинолар каби 
ҳимоя воситаларидан фойдаланиш мумкин. Радиоактив моддаларнинг тери 
ва шиллиқ пардаларга кейинчалик таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун 
кийим-кечак ва пойафзалга қисман санитар ишлов берилиши ва қисман 
дезактивацияланиш ўтказилади. Қисман санитар ишлов бериш терининг очиқ 
жойларини тоза сув билан ювиш ёки ҳўл тампон билан артиш йўли билан 
бажарилади. Жароҳатланган кўз ювилади, оғиз чайқаб ташланади. Кейин 
жароҳатланганларга респиратор, пахта-дока боғичини кийгизиб ёки унинг 
оғзи ва бурнини сочиқ, рўмолча, шарф ёки бошқа юмшоқ нарсалар билан 
ёпиб, унинг устки кийими қисман дезактивициядан ўтади. Бунда кийимдан 
қоқиладиган чанг бошқаларга тушмаслиги учун шамол йўналиши ҳисобга 
олинади. 
Радиоактив моддалар организм ичига тушганда ошқозон тозаланади, 
адсорбловчи моддалар (активлаштирилган кўмир) берилади. Кўнгил 
айниганида шахсий дори қутичасидан қайт қилишга қарши дори ичилади. 
Нурланган шахслар юқумли касалликларга мойил бўлиши сабабли, ушбу 
касалликларнинг олдини олиш мақсадида № 2-бактерияга қарши воситани 
ичиш тавсия этилади. Радиоактив моддалар билан жароҳатланганларга 
биринчи тиббий ёрдам берилгандан сўнг, уларни фавқулодда вазият содир 
бўлган ҳудуддан узоқ бўлмаган шифохоналарга эвакуация қилинади. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish