Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Коммунал-энергетика тармоқларидаги аварияларни чеклаш ёки 
бартараф этиш. 
Коммунал-энергетика 
тармоқларидаги 
авария 
оқибатларини 
бартараф этишда ихтисослаштирилган тайёргарлик кўрган ва қуролланган 
махсус тузилма мутахассислари иштирок этадилар. Уларга ёрдам бериш учун 
умумий тузилма аъзолари жалб этилиши мумкин. 


85 
Электр тармоқларидаги авариялар электр энергия ўчирилганидан 
кейингина бартараф этилади. Умумий электр энергия тармоқлари 
ўчирилгандан кейин электр энергияни вақтинчалик тиклаш тадбирлари 
кўрилади. Зилзила содир бўлганда, вайрон бўлган ёки ёнғин содир бўлган 
бино ва иншоотларда одамларни қутқариш ишлари олиб бораёттанларни 
электр энергия билан таъминлаш биринчи даражадаги вазифалардан 
ҳисобланади. 
Электр энергияси билан таъминлаш ёки авария содир бўлган электр 
энергияси тармоқларини тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда кўчма 
электростанциялар ёки энергопоездлардан фойдаланиш зарур. 
Бино ёки иншоотлар конструкцияси бўлмаган қисмларда бузилиш 
содир бўлганда, деворлар, қаватлар ўртасидаги бино ва иншоотларда ёриқлар 
бўлиши натижасида улар қийшайиб ёки осилиб қолиши мумкин. Бундай 
ҳолатлар аҳоли учун ҳам, қутқарув ишларини олиб бораётган тузилмалар 
учун ҳам хавф солади. Шунинг учун бундай бино ва иншоотлар батамом 
бузиб ташланиши ёки мустаҳкамланиши лозим. Фавқулодда вазият содир 
бўлган жойда шикастланганларни жамлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш 
шохобчалари тузилади. Шикастланганларни жамлаш ва тиббий ёрдам 
кўрсатиш учун қулай, сақланиб қолган биноларни танлаш мумкин. Уларга 
энг қулай ва хавфсиз кириш йўллари танланади. Зарурати бўлса вақтинчалик 
коммунал-энергетика тармоқлар тикланиб, сув, газ, элекгроэнергия билан 
таьминланади. 
Сув билан таъминлаш шохобчаларини жиҳозлаш. Сув билан 
таъминлаш шохобчалари аҳоли ва тузилмаларни сув билан таъминлаш учун 
зарур бўлиб, улар сақланиб қолган сув манбалари, артезиан қудукдар, очиқ 
сув ҳавзаларини ташкил этади. Биринчи навбатда авария-қутқарув ва бошқа 
кечиктириб бўлмайдиган ишлар бажарилаётган ҳамда шикастланганларни 
жамлаш ва тиббий пунктлар жойлашган ҳудудлар сув билан таъминланади. 
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб 
боришда хавфсизлик тадбирлари.
Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган вайрона уюмлари 
орасида юриш, бузилган бино ва иншоотларга кириш, қулаб тушиши 
эҳтимоли бор бўлган бинолар яқинида туриш хавфлидир. Зарарланган бино 
ва иншоотлар олдига фақатгана уларнинг хавфсиз томонидан келиш 
мумкин. Бино ва иншоотларнинг ички қисмини кўздан кечирганда очиқ 
ёритгичлардан ва керосинли фонарлардан фойдаланиш хавфли, чунки улар 
иккиламчи фавқулодда вазият содир бўлишига олиб келиши мумкин. 
Ёнаётган, тутун босган ва вайрона уюмлари билан тўсилиб қолган 
жойларга кираётганда арқонга бойланиб, арқоннинг учини кириш жойида 
турадиган шеригингизга беринг, бу ҳолат хавфсизлигингизни таъминлайди. 
Хоналарга кираётганда кириш эшикларини эҳтиёткорлик билан очиш ва 
аланганинг тўса оладиган ёки қизиган газ аланга олганда муҳофаза қила 
оладиган матодан фойдаланиш ҳам хавфсизлигингизни таъминлайди. 
Ёнаётган хона ичида эмаклаб ёки энгашиб ҳаракат зарурати бўлганда 
хонадан тез чиқиб кетиш учун яқин жойларда ҳаракатланиш 


86 
хавфли вазият бўлишининг олдини олади. 
Узоқ вақт давом этган ёнғиндан сўнг ертўлаларга газниқоб кийиб ёки 
яхшилаб шамоллатилгандан сўнг иш жараёнини бошлаш хавфли вазият 
содир бўлишининг олдини олади. 
Вайрона уюмлари орасида ҳовузлар тайёрлашда уларнинг четларини 
мустаҳкамлаш керак бўлади. Мустаҳкамлаш учун металл ва ёғоч 
конструкцияларнинг бўлакларини ишлатиш мумкин. Мустаҳкамланмаган 
вайрона уюмларидан тушиш ва чиқиш жойларидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ эмас. 
Баланд жойларда ишлаш керак бўлган ҳолларда албатга эҳтиёт 
воситаларидан фойдаланиш керак (қутқарув арқонлари ва белбоғлар). 
Газлашган объектларда иш олиб бориш жараёнида якка муҳофаза 
воситаларидан фойдаланиш хавфсизликни таъминлайди. 
Зарар кўрган ёки бузилган биноларда иш олиб бораётганда ҳимоясиз қўл 
билан электр симларини ва электр симларига тегиб турган металл буюмларни 
ушлаш хавфли ҳисобланади. Шунинг учун ишни бошлашдан олдин электр 
тармоғини ўчириб қўйилади. 
Вайрона уюмлари, шахталарда, кириш жойлари шикастланган 
бино ва иншоотларда огоҳлантирувчи қизил чироқ ўрнатиб қўйилади. 
Ер кўчиши натижасида одамлар вайрона уюмлари остида қолиши, 
қулаётган нарсалар таъсирида жароҳатланиши мумкин. Шунинг учун 
жабрланганларга иложи борича тез ёрдам бериш керак. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish