74
таъсир этади, миқдори 2500 мг/ м
3
ни ташкил этса ўлимга олиб келиши
мумкин.
Аммиак - одатдаги шароитда ўткир новшадил спирти ҳиди бор рангсиз
газ, ҳаводан енгил. 33°С ҳароратда ёки юқори босимларда осонгина суюқ
ҳолатга ўтади. Сувда яхши эрийди ва кислород муҳитида ёнади.
Аммиак
билан ҳавонинг қуруқ аралашмасида портлаш хусусияти бўлади (ҳарорат
18°С бўлиб, аралашма таркибида 16-28% атрофида аммиак бўлса). Бўғувчан
ва нервотроп таъсир этади. Аммиак газининг одамлар яшайдиган ҳаводаги
мумкин бўлган микдори 0,04 мг/м
3
, энг кўпи билан 0,2 мг/м
3
га тенг. Агар
газнинг миқдори 40-80 мг/м
3
бўлса, кўз ачишиб ёшланади, нафас олиш
йўллари қаттиқ ачишади. Газнинг ўлимга олиб келиши мумкин бўлган
микдори 1500-2700 мг/м
3
га тенг. Газнинг сувдага 10% эритмаси новшадал
спирти деб номланади, 18-20% эритмаси эса аммиакли деб айтилади. Аммиак
гази саноат миқёсидаги совитгичларда ишлатилади. Амиак газини сақлаш ва
маълум масофага ташиб обориш сиқилган ҳолда 6-18 кгс/см
3
босимга эга
бўлган металл идишларда олиб борилади.
Хлор нафас олиш йўлларини қичиштиради, ўпкани шиширади, юқори
даражада қуюқлашгани эса ўлдиради. Заҳарланганлик белгилари:
конъюнктивит (кўз олди шиллиқ пардасининг яллиғланиши), танглай ва
томоқнинг қизариши, бронхит, нафас қисиши, овоз бўғилиши, кўз
ёшланиши, азоб берадиган қуруқ йўтал, шилимшиқ ва қоя аралаш балғам
ажралиши, бадан кўкариши, ҳушдан кетиш.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг
Ядро физикаси
институти Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Улуғбек шаҳарчасида
жойлашган. Унанг атрофида 3 та шартли зона белгиланган:
- заҳарланиш эҳтимоли бор зона;
- санитария-муҳофаза зонаси;
- кузатиш зонаси, яъни радиациявий мониторинг ўтаазиладиган
санитария-муҳофаза зонаси.
Кимёвий
муҳофаза - бу КТЗМ (кучли таъсирчан заҳарли моддалар)нинг
(заҳарловчи моддаларнинг) аҳолига ва иқтисодиёт иншоотларига зарарли
таъсири олдини олишга ёки уни имкони бор қадар камайтирншга қаратилган
тадбирлар комплекси.
Радиациявий хавфсизлик - бу фуқаролар ва атроф муҳитнинг
ионлаштирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик
ҳолати.
Кимёвий ва радиациявий муҳофазанинг энг асосий вазифаси кимёвий
хавфли объектлари(КХО)даги ва радиациявий
хавфли объектларидаги
ҳалокатлар билан боғлиқ фавқулодад вазиятларнинг олдини олишдан иборат.
Кимёвий хавфга биноан ҳамма маъмурий-ҳудудий бирликлар 3 та
хавфлилик даражасига бўлинади:
Авария - маҳсулот тайёрлашда ишлатиладиган машиналар, жиҳозлар,
технологик тизимдаги ускуналар мажмуасидаги
носозлик, электр билан
таъминлашдаги носозлик, бинолар, қурилмадаги носозликлар туфайли
вужудга келадиган воқеага айтилади. Транспорт турларининг ўзаро
75
тўқнашуви, корхонадаги технологик носозликлар, моддаларни сақлашда йўл
қўйилган хатоликлар туфайли содир бўладиган ҳалокатлар натижасида кучли
таъсир этувчи заҳарли моддалар атроф муҳитга тарқалиши мумкин.
Ҳалокат - олдингисидан фарқли ҳолда қамрови кенгроқ ва одамлар
ҳалок бўлишига олиб келган воқеага айтилади. Поездларнинг ўзаро
тўқнашиши, самолёт ҳалокати, корхоналарда содир бўлган ҳалокатлар
туфайли атроф- муҳитнинг ёмонлашуви, инсонлар қурбони, талафотлар
даражасининг ортиб бориши ҳаммаси бу турдаги ҳалокат
турига хос
хусусиятдир.
Мисол тариқасида айрим фавқулодда вазиятларни келтириш мумкин:
Американинг “Юнион Корбайт” компаниясига қарашли кимё заводида газ
қувурларидан 40 тонна ўткир заҳарловчи модданинг ташқи муҳитга оқиши
оқибатида улкан фалокат рўй берди. 2000 кишининг ҳаётига зомин бўлган
мана шу ҳодиса туфайли 80 минг фуқаролар заҳарланиб, саломатлигига
жиддий зиён етди.
Матбуотда ёзилишича, Чернобил ҳодисаси туфайли ана шу камсуқум,
мўъжазгина украин шаҳарчасининг номи дунёга ёйилди. Ҳалокатнинг
дастлабки дақиқаларида 30000 киши ҳаёт билан видолашди. Радиация
асорати кейинчалик яна кўп минг кишининг ўлишига олиб келган.
Радиоактив парчаланишлар Украинанинг 11 вилоятига тарқалган.
Станция
директори ҳалокатдан кейин ҳам радиациявий текширишни ўтказмаган,
ўтказиш учун керакли замонавий ускуна, мосламалар бўлмаган, газдан
сақлаш воситаси станцияда ишловчи ходимларда бўлмаган, ҳалокат
тўғрисидаги маълумот ўз вақтида эълон қилинмай, 36 соат ўтгандан сўнг
эълон қилинган.
Станция ходимлари аниқ ҳаракат қилишлари лозимлигини билмаганлар.
21 млн м
3
ускуналарнинг устки юзаси махсус тозалашдан ўтказилмаган. 500
минг м
3
ер юзасини тупроғи кўчирилиб кўмиб юборилган. 600 қишлоқлар
заҳарли радиоактив модадлардан зарарсизлангирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: